Далолатнома


Download 20.02 Kb.
Sana19.09.2023
Hajmi20.02 Kb.
#1681490
Bog'liq
Zohidjon aka dalolatnoma (Кириллча)


Далолатнома 10.05.2023й Чодак массиви
Ушбу далолатномани тузувчилар, Чодак ММТП раиси Ж.Султонов, Чодак прогресс раҳбари Д.Мелиев, Поп тумани ирригатсия бўлими мутахассиси М.Мадумаров, Поп тумани ирригатсия бўлими махсус хизмат ходими А.Мирбабоев, Саидислом Хожиакбар Келажаги х/к раҳбари У.Бўтаева, Абдурауф Поп Чодак х/к раҳбари Ж.Султонов, Ғайрат Чодак Поп х/к раҳбари А.Абдусатторов ва Жўрабек Жавлонбек Жанона х/к раҳбари З.Норқўзиевалар бўлиб тузамиз ушбу далолатномани шу мазмундаким, 2023-йил хосили учун Чодак ММТП ҳудудидаги хусусий корхоналар ва Чодак Прогресс бўйича 400 гектар чигит экилиб парваришланмоқда. Чодак ММТП ҳудудига ер ости суви узоқда 140 метрда жойлашганлиги туфайли ва сув таъминожти оғир бўлганлиги сабабли 2023-йил 25-март кунлари 1-апрелгача тўлиқ чигит экилиб бўлинди. 1-майгача сув таъминоти бўлмаганлиги сабабли 60% чигит униб чиқди холос.
Ушбу ҳолат бўйича Вилоят Норин Наманган ирригатсия тизимлари ҳавза бошқармасига ва туман ирригатсия бўлимига бир неча бор мурожаат қилинди. Сув таъминоти қилиш имкони бор эди. Лекин мутахассислар бу иш билан шуғулланмади, ҳаттоки ўрганиб чиқмади. Оқибатда Чодак Прогресс ва 4-нафархусусий корхоналари жиддий зарар кўрди.
Далолатнома тузувчилар:
Чодак прогресс раҳбари: Д.Мелиев
Чодак ММТП раиси: Ж.Султонов
Туман ирригатсия бўлими мутахассиси: М.Мадумаров
Туман махсус хизмат ходими: А.Мирбабоев
Саидислом Хожиакбар Келажаги х/к раҳбари: У.Бўтаева
Абдурауф Поп Чодак х/к раҳбари: Ж.Султонов
Ғайрат Чодак Поп х/к раҳбари: А.Абдусатторов
Жўрабек Жавлонбек Жанона х/к раҳбари: З.Норқўзиева

Далолатнома 20.07.2023й Чодак массиви


Бизлар ким далолатнома тузувчилар Чодак ММТП раиси Ж.Султонов, Чодак прогресс раҳбари Д.Мелиев, Поп тумани ирригатсия бўлими мутахассиси М.Мадумаров, Поп тумани ирригатсия бўлими махсус хизмат ходими А.Мирбабоев, Саидислом Хожиакбар Келажаги х/к раҳбари У.Бўтаева, Абдурауф Поп Чодак х/к раҳбари Ж.Султонов, Ғайрат Чодак Поп х/к раҳбари А.Абдусатторов ва Жўрабек Жавлонбек Жанона х/к раҳбари З.Норқўзиевалар бўлиб тузамиз ушбу далолатномани шу мазмундаким, Чодак ММТП ҳудудидаги Чодак прогресс ва 4-нафар х/к раҳбарлари томонидан 400 гектар майдонга чигит экилган ва парваришланмоқда. Чодак ММТП ҳудуди сув таъминоти ўта ўгир ҳудуд ҳисобланиб, чигит ундириб олишда жуда катта қийинчиликлар билан бир ой муддатда суғориб ундириб олдик. Бахтимизга Чодаксойдан сув келиб бир ойдан кейин чигит суви бериб 60% ча чигит ундириб олинди, яхши парваришлаб 2 марта чопиқ, ягана, 300 кг дан фосфор (амофос) ва 600 кг азотли селитра солиб парваришлаб келаётган эдик. 10-июнь кундан Чодаксойдан сув қуриди. ШФК канали орқали Чодак-1 ва Анхор насосларидан 1 йилдан бери сув берилмайди. 40-кун пахта майдонлари чеканкага келган сувсиз кўсаклари очилиб тўлиқ хосил элементлари тўкилиб кетди.
Сув хўжалиги Норин Наманган ирригатсия тизимлари бошқармаси, туман ирригатсия бўлимига , вилоят ҳокими ўринбосарига бир неча бор мурожаат қилдик, лекин мутасаддилар парво ҳам қилишмади, хаттоки бирон бир жўяли жавоб ҳам беришмади.
Туман ирригатсия бўлими вилоят сув хўжалиги бошқармаси хал қилади дейди. Вилоят сув хўжалиги бошқармаси раҳбарларини топиб бўлмайда. Уларни топсак рухсат беришса насосни юришига каналда сув қолмайди, сув келса насосга рухсат йўқ, қўшни Тожикистонга сув берамиз дейди.
Ачинарлиси шундаки, Поп туманида белгиланган сув миқдори бор аммо сувни адолат билан тақсимот қиладиган, ўз ишига масъулият билан ёндошадиган Наманган вилоятида сув хўжалиги ходими йўқ…..
Далолатнома тузувчилар:
Чодак прогресс раҳбари: Д.Мелиев
Чодак ММТП раиси: Ж.Султонов
Туман ирригатсия бўлими мутахассиси: М.Мадумаров
Туман махсус хизмат ходими: А.Мирбабоев
Саидислом Хожиакбар Келажаги х/к раҳбари: У.Бўтаева
Абдурауф Поп Чодак х/к раҳбари: Ж.Султонов
Ғайрат Чодак Поп х/к раҳбари: А.Абдусатторов
Жўрабек Жавлонбек Жанона х/к раҳбари: З.Норқўзиева
Download 20.02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling