Далолатномаси электр таъминоти бўйича


Download 51.11 Kb.
Sana10.11.2023
Hajmi51.11 Kb.
#1762759
Bog'liq
КУНЛИК ДАЛОЛАТНОМА КУЗ


Норин тумани 2-сектор худудадиги ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш мавсумига тайёргарлиги бўйича ўтказилган текширув
ДАЛОЛАТНОМАСИ

1.Электр таъминоти бўйича


Камчилик: 47 мактабгача таълим муассасида 35 дона ташқи чироқлар куйган
Тавсия: Куйган тунги чироқларни янгисига алмаштириш учун мактабгача ва мактаб таълим бўлими томонидан электр лампаларини таъминлаш ва ўрнатиш
Камчилик: 22 умумтаълим мактабида розедка, пуркагич ва тунги ёритиш чироқлари носоз
Тавсия:ДХШ томонидан аниқланган муаммоларни ўрганиб бартараф этиш
Камчилик: 27 умумтаълим мактабида розедка, пуркагич ва тунги ёритиш чироқлари носоз
Тавсия:ДХШ томонидан аниқланган муаммоларни ўрганиб бартараф этиш


2. Қозонхоналар тайёргарлиги, кўмир таъминоти бўйича
Камчилик: 15-МТТга янги типдаги қозон олиб келинган,лекин хали ўрнатилмаган.Қозонхона атрофи ўралмаган.Иссиқлик тизимнинг сув бачоги носоз холатда.
23-умумтаълим мактабида 7-та қозонхона мавжуд бўлиб 6 тасида азбез труба йўқ. Бошланғич синфлар биносининг иссиқлик тизимида носоз жойлари бор. Сув жўмраклари ишламайди.
Тавсия: ДХШ томонидан қозонхоналарга азбец трубалар ўрнатиш, бошланғич синфларни биносини иссиқлик тизимидаги носозликларни бартараф этиш. ММТБ томонидан сув жўмракларини таъмирлаш.
Тавсия:- 15-МТТда ДХШ томонидан қозонхона қозонини ўрнатиш атрофини ўраш хамда сув бачогини алмаштириш тавсия этилди.
Камчилик: 23-ДМТТ да 1 та иссиқлик қозонининг хаво пурковчи ва сув айлантирувчи насоси носоз холатда, Кўмир захира омборининг том қисмида шиферлар синган.
Тавсия: ДХШ томонидан 1 та иссиқлик қозонига хаво пурковчи ва сув айлантирувчи насоси ўрнатиш ва том қисмига 11 дона шифер олиб келиб таъмирлаш.
3. Сув иншоатларининг тайёргарлиги ва созлиги, сув тарновларининг ҳолати
Камчилик: 22 умумтаълим мактабида сув жумракларини носоз холатда
Тавсия: туман мактагача ва мактаб таълими бўлимининг МЭХБ бўлими томонидан таъмирлаш
Камчилик: 27 умумтаълим мактаби сув захира ёмкости сув жумраги носоз холатда
Тавсия: туман мактагача ва мактаб таълими бўлимининг МЭХБ бўлими томонидан таъмирлаш
Камчилик: 22 мактабгача таълим ташкилоти сув тарновлари орқали тушадиган сув йўналиши ариқчиси йук
Тавсия: 22 МТТ ички имкониятидан келиб чиқиб муаммони бартараф этиш
4. Ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этилиши аҳволи
Камчиликлар:
-Мактаб биносининг иситилиш тизими қаттиқ ёқилғига мослашган қозонхонаси мавжуд бўлиб, куз-қиш мавсуми учун тайёр эмас.
- Мактаб биноси табиий газ тармоғи билан таъминланмаган.
- Мактаб худудида 2 та ёнғин ўчириш қалқони мавжуд бўлиб, ёнғин ўчириш анжомлари билан тўлиқ таъминланмаган.
- Мактаб биносида ёнғин хавфсизлиги бурчаги мавжуд бўлиб, кўринарли жойга ўрнатилган.
- Мактаб худудида ёнғинга қарши сув ховузи ёки ер ости гидранти мавжуд эмас.
- Мактаб биноси қаватларида етарли миқдорда ОП-5 русумли дастлабки ёнғин ўчириш қуроли билан таъминланмаган.
- Мактаб барча ишчи ходимлари ёнғин хавфсизлиги ва техника хавфсизлиги йўриқномасидан ўтказилиб махсус дафтарга имзолатилган.
- Бино қаватларида фавқулодда вазиятларда фуқароларни ва моддий бойликларни эвакуация қилиш режалари ишлаб чиқилган.
- Мактаб директори буйруғи асосида кўнгилли ёнғин ўчириш гурухи тузулиб хизмат вазифалари белгилаб берилган.
- Мактаб биноси ёнғиндан ва тутундан дарак берувчи автоматик хабаргохлар билан жихозланмаган.
- Мактаб бинсидаги барча электр симлари устки химоя қобиғи йиллик лабаратория синовидан 2023 йил холатига ўтказилмаган.
Тавсия: мактаб биносининг иситилиш тизимини бинодан 3-5 метр масофада жойлаштириш. Қозонхона мўрисини бино томидан 60 см юқорироқ жойлаштириш.
Ёнғин ўчириш қалқонларини тўлиқ жихозлаш.
Ёнғинга қарши сув ховузи барпо қилиш.
Мактаб биноси қаватларида етарли миқдорда ОП-5 русумли дастлабки ёнғин ўчириш қуроли билан таъминлаш.
Мактаб биноси ёнғиндан ва тутундан дарак берувчи автоматик хабаргохлар билан жихозлаш.
Барча электр симларини устки химоя қобиғи йиллик лабаратория синовидан 2023 йил холатига ўтказиш.


5.Газ таъминоти билан боғлиқ муаммолар
Камчилик: 15- МТТ мудири Арапова Хуршида газ балон йўқлиги сабабли 2 дона газ балон сўраб мурожат қилди.
Тавсия: 15-МТТга газ балон олиш туман кадастр хужжатларини туман газ корхонасига тақдим этиши тушунтирилди.
6.Норози кайфиятдаги фуқаролар, аҳолининг кўмир билан таъминланиш даражаси, якка ёлғизларнинг куз-қиш тайёргарлиги
7.Тиббиёт соҳасидаги муаммолар
Камчилик: 15- МТТда тиббиёт хонасида бола буйини ва вазнини ўлчаш асбоблари йўқ.
23-умумтаълим мактаби тиббиёт хонасида танометр ва торози йўқ.
23-МТТ тиббиёт хонасида 1-ёрдам дори-дармонлари етарли эмас.Жорий ва мукаммал тозолов учун дез моддалар йўқ ва бола бўйини ва вазнини ўлчаш асбоблари йўқ.
25-умумтаълим мактаби тиббиёт хонасида шкаф,кушетка ва ширма талабга жавоб бермайди.Тарози ва буй ўлчагич асбоблари йўқ.
Тавсия: 15-МТТга мактабгача ва мактаб таълими бўлими мудирига талабнома билан чиқиши тавсия этилди.
23-умутаълим мактабига мактабгача ва мактаб таълими бўлим мудирига талабнома билан чиқишлиги тавсия этилди.
23-МТТга мактабгача ва мактаб таълими бўлими мудирига талабнома билан чиқишлари тавсия этилди.
25- умумтаълим мактабига мактабгача ва мактаб таълими бўлим мудирига талабнома билан чиқишлари тавсия этилди.
8.Йўл билан боғлик асфалтьлаш ишларига оид муаммолар
Download 51.11 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling