Дарёлар сув режимининг даврлари ва уларнинг элементларини аниқлаш Ишнинг мақсади


Download 45.86 Kb.
bet1/5
Sana02.11.2023
Hajmi45.86 Kb.
#1740843
  1   2   3   4   5
Bog'liq
Gidrografdan yer osti suvlari miqdorini aniqlash maqsadida to‘yinish manbalari bo‘yicha bo‘lakla


Дарёлар сув режимининг даврлари ва уларнинг элементларини аниқлаш


Ишнинг мақсади

Мазкур амалий машғулотнинг мақсади талабаларни дарёлар сув режимининг даврлари ва уларнинг элементларини аниқлаш усулларини тўла билиб олишга ҳамда уларни амалда қўллашга ўргатишдир.


Ишнинг назарий асослари
Таянч атамалар ва иборалар: сув режими даврлари, тўлинсув даври, тўлинсув даврининг элементлари, кам сувли давр, тошқин даври, оддий режимли дарёлар, мураккаб режимли дарёлар.

Дарёлар сув режимининг йиллик ўзгаришини бир неча характерли қисмларга ажратиш мумкин. Улар сув режими даврлари деб номланади. Бу даврларнинг ўзига хос хусусиятлари ва уларнинг давом этиши дарёларнинг тўйиниш манбалари ҳамда уларнинг йил давомида ўзгариши билан белгиланади. Ўз навбатида бу шароитлар дарёлар ҳавзаларининг иқлимига боғлиқдир.


Сув режими даврлари сони турли дарёлар учун турлича, аниқроғи иккитадан то тўрттагача бўлиши мумкин. Масалан, текислик районларида сув режимининг қуйидаги тўрт даври кузатилади: баҳорги тўлинсув даври (половодье), ёзги кам сувли давр (межень), баҳорги ёки кузги тошқин даври (паводок) ва қишки кам сувли давр (межень). Баъзи текислик дарёларида кузги тошқин даври кузатилмаслиги мумкин, ёзги тўлин сув даври узоқ муддатга чўзиладиган дарёларда эса ёзги кам сувли давр (межень) кузатилмайди.
Ўрта Осиёнинг йирик дарёларида асосан иккита давр, баҳорги-ёзги тўлинсув даври ва кузгиишки кам сувли давр кузатилади.
Тўлинсув даври деб, дарёда сувнинг кўпайиши ҳар йили деярли бир хил фаслда такрорланадиган ва узоқ вақт (2-6 ой) давом этадиган даврга айтилади. Бу даврда дарё қайирлари сув остида қолади. Сув сатҳининг кескин кўтарилиши эса айрим ҳолларда кўнгилсиз ҳодисаларга сабаб бўлади.
Тўлинсув даври турли иқлим минтақаларида йилнинг турли фаслларида кузатилади. Агар дарёнинг тўйинишида мавсумий қор қоплами ва музлик сувлари асосий ўрин тутса, бундай дарёларда тўлинсув даври баҳор ва ёзда кузатилади. Баҳорги тўлинсув даври континентал иқлимли текислик дарёлари учун характерлидир. Тоғ дарёлари учун эса ёзги тўлинсув даври хосдир. Масалан, Помир, Тяншон ва Кавказ дарёларида ёзги тўлинсув даври кузатилади. Муссон иқлимли худудларда (Узоқ Шарқ) тўлинсув даври йилнинг барча илиқ ойларини (баҳор ва ёз билан бирга кузнинг бошини) ўз ичига олади. Экватор дарёларида, жумладан Амазонка, Нил, Нигер каби дарёларда ёмғир сувларидан ҳосил бўладиган тўлинсув даври куз фаслига тўғри келади.
Айрим дарёларда тўлинсув даври қиш ойларида ҳам кузатилади. Бундай режимли дарёлар Жануби-Ғарбий Осиё, Австралиянинг жанубий қисми, Янги Зеландия ва Шимолий Африкада жойлашган.

Download 45.86 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling