Дарёлар сув режимининг даврлари ва уларнинг элементларини аниқлаш Ишнинг мақсади


Download 45.86 Kb.
bet2/5
Sana02.11.2023
Hajmi45.86 Kb.
#1740843
1   2   3   4   5
Bog'liq
Gidrografdan yer osti suvlari miqdorini aniqlash maqsadida to‘yinish manbalari bo‘yicha bo‘lakla

Тўлинсув даврининг асосий элементларига қуйидагилар киради: тўлинсув даврининг бошланиш вақти, кўтарилиш тезлиги ва кўтарилишнинг давом этиш вақти, тўлинсув даврининг баландлиги ва чўққиси, тўлинсув даврининг пасайиши ва бу пасайишнинг давом этиш вақти, тўлинсув даврининг тугаш вақти, тўлинсув даврининг умумий давом этиш вақти, тўлинсув давридаги оқим миқдори.
Тошқин сув даври деганда, дарё ҳавзасига ёққан жала ёмғирлар натижасида дарёдаги сув сатҳи ва сарфининг жуда тез ортиши ва шундай кескин камайиши тушунилади. Тошқин сув даври ўзининг қисқа муддатлилиги, оқим ҳажмининг нисбатан кичиклиги ҳамда айни бир дарёда бутун йил давомида турли даврларда кузатилиши билан тўлинсув давридан фарқ қилади. Баъзи дарёларда тошқин сув даври кузда кузатилса (Рус текислиги, Ғарбий Сибир дарёлари), Қрим ва Италиянинг жанубий ва ўрта қисми дарёларида қиш ва баҳор ойларида бўлади. Баъзи дарёларда йил бўйи тошқин сув кузатилиши мумкин. Бунга Карпат тоғларидан оқиб тушадиган дарёлар мисол бўла олади.
Кам сувли давр-дарёлар сув режимининг тўлинсув ва тошқин сув даврларига нисбатан кам сувлилиги билан фарқ қиладиган даврдир. Кам сувлиликнинг асосий сабаби сув тўплаш ҳавзасидан дарёга келиб тушадиган сув миқдорининг кескин камайишидир. Юқорида айтилганидек дарёларда ёзги ва қишки кам сувли даврлар кузатилади. Ёзги кам сувли даврда дарёлар асосан ер ости сувлари, қисман эриган қорлик сувлари ҳисобига тўйинади.
Сув режимининг турларига кўра дарёларни оддий ва мураккаб режимли дарёларга ажратиш мумкин. Ўз сувини ҳар хил географик минтақалардан йиғувчи катта дарёлар учун (Нил, Амур, Енисей, Печора, Дунай ва бошқалар) мураккаб режим хосдир. Бир хил географик минтақада жойлашган ўрта ва кичик дарёлар (шартли равишда сув тўплаш майдони 50 минг км2 гача) оддий режимга эга бўладилар.
Қуйида сув режимининг даврлари ва уларнинг элементларини аниқлашни Угом дарёси мисолида кўриб чиқамиз.



Download 45.86 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling