Даромад-истеъмол


Download 61.6 Kb.
Sana29.12.2022
Hajmi61.6 Kb.
#1072224

“Даромад-истеъмол” чизиги. Даромаднинг узгариши бюджет чизигини узига параллел равишда силжишига олиб келади, нима учун деганда, нархлар нисбати узгармайди. Даромад ошганда, бюджет чизига унгга— юкорига силжийди, камайганда пастга-чапга силжийди. Худди шундай силжишлар неъматлар нархи бир www.ziyouz.com kutubxonasi хил узгарганда \ам содир булади. Нархларнинг пасайиши реал даромадни оширади, натижада бюджет чизиги унгга-юк,орига силжийди. Худди шундай нархларнинг усиши, реал даромадни камайтиради — бюджет чизиги пастга — чапга силжийди. Реал даромаднинг усиши натижасида бюджет чизига Ах, Л2, А3,...,Ап х,олатларга кетма-кет силжийди.

Даромадларнинг узгаришига мос равишда истеъмолчининг янги \олатдаги мувозанат нук,талари урнатилади: ЕХ, Е2, Е3,...,ЕП. Ушбу мувозанат нук,таларини туташтирувчи чизик,ни америкалик олим Дж.Хикс “даромад-истеъмол” чизиги деб атади ва бу чизик, илмий адабиётларда “турмуш даражаси” чизига деб х,ам аталади. Агар “даромад-истеъмол” чизига координата бошидан 4 5° бурчак остидаги тугри чизикдан иборат булса, даромаднинг усиши, истеъмолчининг истеъмол кдпадиган неъматлари бир хил пропорцияда усишини билдиради. Агар истеъмолчи неъматларни хар хил пропорцияда харид к,илса, Ц/ чизиганинг ётикдиги узгаради. 4.10-расмда товарлар сотиб олиш бошида тез суръатда усади, кейинчалик X, товарни сотиб олиш, Х2 товарга нисбатан ошиб боради. Немис олими Эрнст Энгель (1821—1896) биринчи булиб даромад узгаришининг истеъмол таркибига таъсирини тадкик кдиган. Товарлар таркибининг даромадга нисбатан узгаришини ифодаловчи чизиклар Энгель эгри чизицлари дейилади.

2, Ҳар бир даврда ва маконда амал қилаётган иқтисодий муносабатлар мажмуаси – иқтисодиётни ташкил қилиш шакллари, хўжалик механизми ва иқтисодий муассасалар билан биргаликда иқтисодий тизимни ташкил қилади.


Иқтисодий назарияда кўпинча иқтисодий тизим тушунчасини ишлаб чиқарувчи кучларнинг ривожланиш даражаси билан боғлаб туркумлашга ҳаракат қилинади. Шу асосда дунёдаги ривожланган мамлакатлар иқтисодий тизимининг учта нусхасига киритилади: анъанавий иқтисодиёт, маъмурий буйруқбозлик иқтисодиёти ва бозор иқтисодиёти тизимлари.
Анъанавий иқтисодиёт – деярли ҳамма мамлакатлар босиб ўтган тарихий тизимдир. У ҳозирги даврда ҳам кўплаб иқтисодий жиҳатдан кам ривожланган мамлакатларда мавжуд бўлиб, уларда урф-одатлар, удумларга, анъаналарга асосланган иқтисодий жараёнларга амал қилади. Уларда натурал ёки майда товар хўжалиги ҳукмрон бўлади. Бу ерда ишлаб чиқариш, айирбошлаш, даромадларни тақсимлаш вақти-вақти билан ўрнатиладиган урф-одатларга асосланади. Меросхўрлик ва сулола (табақа) шахсларнинг иқтисодий ролида ҳукмронлик қилади, ижтимоий-иқтисодий турғунлик аниқ ифодаланади. Техника тараққиёти ва янгиликларни жорий қилиш кескин чекланган, чунки улар анъаналар билан зиддиятли ҳисобланади ва ижтимоий тузум барқарорлигига хавф туғдиради. Иқтисодий фаолиятга нисбатан диний ва маданий тартиблар бирламчи ҳисобланади.
Бу ерда шуни таъкидлаш лозимки иқтисод муаммосини ҳал қилишнинг бир хил ва умум тан олинган ечими мавжуд эмас. Хар хил маданият ва тарихий ўтмиш, ҳар хил урф-одат ва анъаналар, қарама-қарши мафкуравий қарашларга эга бўлган турли жамиятлар аниқ иқтисодий муаммоларни ҳал қилиш учун турли хил тартиблардан фойдаланади.
Бозор иқтисодиётига қарама-қарши тизим маъмурий-буйруқбозлик иқтисодиёти ҳисобланади. Бу тизим амалда барча моддий ресурсларга ижтимоий аниқроғи давлат мулкчилигининг ҳукмронлиги ва маъмурий органлар томонидан иқтисодий қарорларнинг марказлашган тартибда қабул қилиниши билан характерланади. Фойдаланадиган ресурсларнинг ҳажми, маҳсулотнинг таркиби ва тақсимланиши, ишлаб чиқаришни ташкил қилиш кабиларга тегишли барча муҳим қарорлар марказий бошқариш органлари томонидан қабул қилинади.
Иқтисодий тараққиётда муҳим босқич ҳисобланган тизим бозор иқтисодиёти тизимидир.
Бозор иқтисодиёти тизими асосан икки босқичга эгадир. Биринчиси эркин рақобатга асосланган классик бозор иқтисодиёти бўлиб, баъзи адабиётларда уни соф капитализм деб ҳам юритилади. Иккинчиси эса ҳозирги замон ривожланган бозор иқтисодиёти бўлиб, уни аралаш иқтисодиёт тизими деб ҳам юритилади.
Еркин рақобатга асосланган бозор иқтисодиёти ресурсларга хусусий мулкчилик, иқтисодий фаолиятда ва тадбиркорликда эркинлик, иқтисодий жараёнларни тартиблашда ва уйғунлаштиришда бозор механизмидан фойдаланиш билан тавсифланади. Бундай тизимда унинг ҳам бир қатнашчисининг хулқ-атвори шахсий манфаатига асосланади, ҳар бир иқтисодий бирлик, алоҳида қабул қилинган қарорлар асосида, ўзларининг даромадларини энг юқори даражада етказишга интилади. Бозор тизими ёрдамида алоҳида қабул қилинган қарорлар уйғунлаштирилади. Рақобат шароитида товарлар (хизматларнинг) ишлаб чиқарилиши, ресурсларнинг таклиф қилиниши шуни билдирадики, ҳар бир маҳсулот ва ресурсларнинг кўплаб мустақил ҳаракат қилувчи харидор ва сотувчилари мавжуд бўлади. Бу ерда иқтисодий жараёнларга давлатнинг аралашуви чекланган тавсифга эга бўлади. Шу сабабли давлатнинг роли, хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва эркин бозорнинг амал қилиниши енгиллаштирувчи ишончли ҳуқуқий тартиблар ўрнатишдан иборатдир.
Ҳозирги замон бозор иқтисодиёти. Ҳозирги даврда реал ҳаётда бозор иқтисодиёти соф бозор механизми ва режали иқтисодиёт унсурларини мужассамлаштиради. Мулкчиликнинг ҳар хил шакллари, тадбиркорликнинг турли йўналишлари мавжуд бўлади, унда режалаштириш, прогнозлаш, аҳолини социал ҳимоялаш кучаяди. Масалан, АҚШ иқтисодиёти ҳозирги даврда олдинги эркин бозор иқтисодиётдан сезиларли фарқ қилади. Бу фарқлар қуйидагиларда кўринади.
Биринчидан, мулкнинг бир қисми давлат қўлида бўлиб, у иқтисодиётда фаол рол ўйнайди. Бу иқтисодиётнинг барқарорлиги ва ўсиши учун шароит яратишда, бозор тизими етарли даражада ишлаб чиқармайдиган ёки умуман етказиб бермайдиган айрим товарлар ва хизматлар билан таъминлашда, даромадлар тақсимланишини ўзгартиришда ва шу кабиларда намоён бўлади. Иккинчидан, соф капитализмдан фарқ қилиб америка иқтисодиётига йирик корпорациялар ва кучли касаба уюшмалари шаклидаги қудратли иқтисодий ташкилотлар мавжуд.
Бу ерда, шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, хусусий мулкчилик ва бозор тизимига суяниш, ижтимоий мулкчилик ва марказдан режалаштириш ҳар доим ҳам бир вақтда мавжуд бўлмаслиги мумкин. Масалан, собиқ миллатчи Германия иқтисодиёти авторитар капитализм деб аталган, чунки мулкчилик хусусий бўлиб қолсада, мамлакат иқтисодиёти қаттиқ назорат остига олинган ва марказдан бошқарилган. Бунинг тескариси, бозор социализми деб аталган собиқ социалистик Югославия иқтисодиётида ресурсларга ижтимоий мулкчилик хос бўлган ва бир вақтда иқтисодий фаолиятни ташкил қилиш ва бошқаришда эркин бозор асосида олиб борилган. Швеция иқтисодиётида ҳам 90%дан ортиқ хўжалик фаолияти хусусий фирмаларда тўпланган бўлсада, давлат иқтисодий барқарорликни таъминлаш ва даромадларни қайта тақсимлашда фаол қатнашади. Ҳозирги вақтда Хитой Халқ Республикасида давлатнинг марказлашган ҳолда иқтисодиётга аралашуви ва режалаштириш тизими сақланиб қолган ҳолда бозор механизмлари муваффақият билан қўлланилиб, барқарор ва тез суръатлар билан иқтисодий ўсишга эришмоқда.

Талабга таьсир этувчи омиллар.



  • Таварларнинг нархи

  • Дароматлар микдори

  • Ўринбосар таварлар нархи

  • Харидорларнинг диди

  • Харидарлар сони

  • Харидорларнинг ўзгаришларни кутиши.

Талабларга хилма – хил омиллар таъсир этади, лекин булар одасида нарх ва даромат асосийдир. Талаб ўсаётган баркарор кондирилган, кондириши кечиктирилган, нормал ва вахима талабларига бўлинади.
Талаб конуни шундай иктисодий конундирки, унга биноан товарларга талаб улар нархига тескари мутаносибликда бўлади.
Мазкур конунга биноан нарх ошса талаб кискаради. Нарх пасайса талаб ошади. Аммо бунинг учун нархга таъсир этувчи ташки омиллар ўзгармаслиги керак.
Download 61.6 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling