Дарс номи: Тарих Ажратилган соат
Download 129.64 Kb. Pdf ko'rish
|
Фанлар таснифи
- Bu sahifa navigatsiya:
- Дарс номи: Тарих Ажратилган соат : 155
- Дарс номи: Матeматика Ажратилган соат: 195
- Дарс номи: Информатика ва ахборот тeхнологиялари Ажратилган соат: 136
ўрганиш орқали умуминсоний қадриятларга ҳурмат билан муносабатда бўлиш малакаси ривожлантирилади. Дарс номи: Тарих Ажратилган соат: 155 (назарий 149 соат, амалий 6 соат ) Дарснинг мазмуни: ушбу дарс ўқувчиларда жаҳон ва мамлакатлар тарихининг ўзига хос хусусиятларини тушуниш, тарих фанига тегишли ҳар қандай харита, кўргазмали қуроллар, кинофильм ва диафильмлар мазмунини таҳлил қила олиш, ижтимоий воқеаларнинг ривожланиш жараёнларини таҳлил қила олиш ва эркин фикр юритиш, воқеа ва ҳодисаларни баён қилишда диалектик боғлиқликни ва тарихий жараённинг бир бутунлигини ажрата олиш, жаҳон тарихида Ўзбекистоннинг жаҳон тарихидаги ўзига хос ўрни ҳақида маълумотлар каби зарур билим ва кўникмаларни шакллантиради. Дарс номи: Матeматика Ажратилган соат: 195 (назарий 61 соат, амалий 134 соат) Дарс мазмуни: ушбу фаннинг мақсади — ўқувчиларнинг илгари олган билимларини амалиётга тадбиқ қилишда абстракт ва мантиқий фикрлашини ўстириш; ўқувчиларни функциялар ва уларнинг хоссаларини математик анализ тушунчалари воситасида текширишга ўргатиш; тенглама ва тенгсизликларни ечишдаги математик усуллар моҳиятини системали равишда ўргатиш; ўқувчиларда масалалар ечиш ёрдамида мустақил мантиқий фикрлаш, эркин математик мушоҳада юрита олиш, маълум қарорлар қабул қила олиш, тиббиётда математик моделлаштириш услублардан фойдаланиш каби кўникмаларни шакллантиришдан иборат. Дарс номи: Информатика ва ахборот тeхнологиялари Ажратилган соат: 136 (назарий 36 соат, амалий 100 соат) Дарс мазмуни: ушбу фанда информатика фанининг вужудга келиш тарихи, унинг асослари ва ривожланиш босқичлари, ахборот тушунчалари, турлари ва ўлчов бирликлари, ахборот технологияларидан фойдаланишда техник ва гигиеник қоидалар, техника хавфсизлигини таъминлаш асослари, компьютер тармоқлари ва унинг турлари, компьютер графикаси, матн муҳаррирлари, маълумотлар базаси каби мавзуларда билим ва кўникмалар шакллантирилади. Ушбу фанда ахборот технологиялари (АТ) воситаларидан ўқиш давомида ва ўзининг касбий фаолиятида фойдаланиш; ахборотни ташкил қилиш ва излаб топиш, ажратиб олинган ахборотни тизимлаштириш, таркиблаштириш, умумлаштириш ва тушунарли шаклга келтириш; янги ахборот технологиялари, интернет ва локал компьютер тармоқлари бўйича билим, компьютерларга хизмат қилишнинг асосий қоидаларини билиш каби малака ва кўникмалар шакллантирилади. Download 129.64 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling