Дарслик Бакалавриат ёъналиши: 5140800-педагогика ва психология талабалари учун дарслик
Download 1,95 Mb.
|
умумий психология криллича111
- Bu sahifa navigatsiya:
- Элементар (содда) сенсор психика босқичи
ПСИХИКА ВА ОНГНИНГ ТАРАҚҚИЁТИ
Психиканинг филогенетик тараққиёти. Жамики материя, жонсиз анорганик материядан тортиб, то органик материянинг юксак ҳамда мураккаб шакли - инсон миясигача моддий оламнинг умумий хусусиятига, яъни турли таъсирларга жавоб қайтариш қобилиятига эгадир. Жонсиз табиатда ҳаракат жисм ёки моддаларнинг ўзаро механик, физик ва кимёвий муносабатлари тарзида намоён бўлиши мумкин. Материянинг акс эттириш шаклини қуйидагича ифодалаш мумкин:
Демак, сезувчанлик шундай таъсирланувчанлик-ки, унинг натижасида ҳаёт учун зарур таъсирлар сигналлашади. Сезувчанликнинг намоён бўлиши, психиканинг пайдо бўлишига объектив биологик белги сифатида хизмат қилади. Психик таъсирланувчанликнинг ўзига хос юқори сифат ўзгариши -сезувчанлик-психик акс эттиришнинг оддий тури юзага келганида бошланади. ҳайвонлар эволюсияси жараёнидаги психиканинг сифат ўзгаришларини А.Н.Леонтев ўзи ифодалаган психик ривожланиш босқичларига асос қилиб олди. А.Н.Леонтев бўйича психика ривожланиш босқичларининг жадвал кўриниши ва уларнинг схематик ифодаланиши: 1.Элементар (содда) сенсор психика босқичи - А.Н.Леонтев таърифича, ташқи муҳит объектнинг у ёки бу сифатига қараб жавоб бераверади. Бу оддий сезиш босқичидир. К.Э.Фабри фикрича, оддий сенсор психиканинг икки-паст ва юқори даражасига ажратилади. Кўпгина бир ҳужайралилар ҳамда айрим кўп ҳужайралиларда психик ривожланишнинг паст даражаси кузатилади. Бунда психик фаолликнинг оддий турлари намоён бўлади. Элементар психиканинг юқори босқичида кўп ҳужайрали умуртқасизларда намоён бўлади. Бу ҳайвонот эволюсиясининг зарур давридир. Нерв тизими диффуз, тўрсимон ганглиоз ёки занжирсимон бўлиб, улар алоҳида предметларнинг сифатларинигина акс эта оладилар. ҳайвонлар учун ушбу босқичда предмет олами мавжуд бўлмайди, улар объектни идрок эта олмайдилар. Улар психик акс эттириши оддий сезги тарзида бўлади. Download 1,95 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling