Дарслик Бакалавриат ёъналиши: 5140800-педагогика ва психология талабалари учун дарслик
Диққатнинг нерв-физиологик асослари
Download 1.95 Mb.
|
умумий психология криллича111
- Bu sahifa navigatsiya:
- А.А.Ухтомский
Диққатнинг нерв-физиологик асослари
Одамга ҳар бир дақиқада таъсир қилиб турадиган қўзғатувчилар турлича рефлексларга сабаб бўлади. Чунки ҳар қандай рефлекс организмнинг ташқи таъсиротга берадиган қонуний жавоб реакциясидир. Диққатнинг нерв-физиологик асосида ориэнтировка ёки текшириш деб аталадиган махсус рефлекс ётади. Бундай рефлексни академик И.П.Павлов махсус ибора билан "бу нима гап рефлекси" деб ҳам атайди. Ана шу рефлекс одатда организмга тўсатдан бирорта янги нарсанинг таъсири ёки ҳаддан ташқари кучли таъсирот орқали ҳосил бўлади. Ориэнтировка ёки текшириш рефлекси диққатнинг физиологик асоси ҳисобланади, чунки бу рефлекс бош мия ярим шарларининг пўстида кучли қўзғалиш жараёнидан иборат бўлади. Бошқача қилиб айтганда ҳар бир дақиқада организмга турли нарсаларнинг таъсиридан ҳосил бўлган қўзғалишларга нисбатан ориэнтировка ёки текшириш рефлекси айни чоғда нисбатан кучли (яъни оптимал) қўзғалиш манбаини юзага келтиради. Бош мия ярим шарларининг пўстида пайдо бўладиган кучли қўзғалиш манбаи нисбатан узоқроқ сақланиб турадиган мустаҳкам қўзғалиш бўлади. Ана шу нуқтаи- назардан академик И.П.Павлов "диққатнинг физиологик асосини бош мия пўсти қисмидаги оптимал қўзғалиш манбаи ташкил қилади", деб таъкидлаган. Буни биз академик И.П.Павловнинг қуйидаги сўзларидан очиқ ойдин кўришимиз мумкин. "Мия ярим шарларининг оптимал қўзғалишга эга бўлган қисмида -дейди И.П.Павлов, - янги шартли рефлекслар енгиллик билан ҳосил бўлади ва дифференцировкалар муваффақиятли равишда пайдо бўлади. Шундай қилиб, оптимал қўзғалишга эга бўлган жой айни чоғда бош мия ярим шарларининг ижодга лаёқатли қисми деса бўлади. Мия ярим шарларининг суст қўзғалган бошқа қисмлари бундай хусусиятга қобил эмас. Уларнинг айни чоғда функцияси жуда нари борганда тегишли қўзғовчилар асосида илгаридан ҳосил қилинган рефлексларни қайта тиклашдан иборатдир". И.П.Павлов томонидан кашф этилган нерв жараёнларининг индукция қонуни диққатнинг физиологик асосларини тушуниб олиш учун аҳамиятга эгадир. Мана шу қонунга мувофиқ, бош мия пўстининг бир жойида майдонга келган қўзғалиш жараёнлари бош мия пўстининг бошқа жойларида тормозланиш жараёнларини юзага келтиради. Бош мия пўстининг айрим бир жойида юзага келган тормозланиш жараёни бош мия пўстининг бошқа жойларида кучли қўзғалиш жараёнларини пайдо бўлишига олиб келади. Айни шу пайтда ҳар бир онида мия пўстида қўзғалиш жараёни учун оптимал, яъни ниҳоятда қулайлик билан ҳаракатланувчи бирор бир кучли қўзғалиш манбаи мавжуд бўлади. "Агар бош суягига қараш имкони бўлганда, деган эди И.П.Павлов, унинг ичидаги мия кўринадиган бўлса, агар мия ярим шарларида оптимал кучли қўзғалиш учун энг яхши шароит туғилган нуқтаси милтиллаб кўринадиган бўлса, янги соғлом бир нарсани ўйлаб турган одамнинг миясига қараганимизда уни миясини катта ярим шарларида жуда ҳалати жимжимадор шакли, сурати ва ҳажми ҳар дамда бир ўзгариб, турланиб, жимир-жимир қилиб турган ёруқ нарсани у ёқдан бу ёққа югуриб қимирлаб турганини ва мия ярим шарининг бу ёруғ нарса атрофидаги бошқа ерларни бир мунча хира тортиб турганини кўрардик". А.А.Ухтомский томонидан илгари сурилган доминантлик тамойили ҳам диққатнинг физиологик асосларини аниқлаш учун катта аҳамиятга эга. Доминантлик тамойилига мувофиқ мияда қўзғалишнинг ҳар доим устун турадиган ҳукмрон ўчоғи мавжуд бўлади, бу ҳукмрон қўзғалиш ўчоғи айнан шу дамда мияга таъсир қилиб, унда юзага келаётган ҳамма қўзғалишларни қандайдир равишда ўзига тортиб олади ва бунинг натижасида бошқа қўзғалишларга нисбатан унинг ҳукмронлиги янада ошиб боради. Нерв тизими фаолиятининг табиати қўзғалишнинг ҳукмрон бўлиши ёки доминантнинг мавжудлиги билан асосланади. Бу ҳол психологик жиҳатдан бирор қўзғатувчиларга диққатнинг қаратилиши ва айни чоғда таъсир қилиб турган бошқа қўзғатувчилардан диққатнинг чалқишида ифодаланади. Жиддий диққат, одатда ўзига характерли бўлган ташқи ифодалари билан боғлиқ бўлади. Нарсани яхшилаб идрок қилишга қаратилган ҳаракатлар билан (тикилиб қараш билан эшитиш) ортиқча ҳаракатларни тўхтатиш, нафас олишни секинлаштириш, диққат учун хос бўлган юз ҳаракатлари билан боғлиқ бўлади. Download 1.95 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling