Дарслик Бакалавриат ёъналиши: 5140800-педагогика ва психология талабалари учун дарслик


Download 1.95 Mb.
bet166/227
Sana09.11.2023
Hajmi1.95 Mb.
#1759462
1   ...   162   163   164   165   166   167   168   169   ...   227
Bog'liq
умумий психология криллича111

- мослашиш босқичи;
- ўта чарчаш босқичи.
Хавотирлик босқичида талоқнинг кичрайиши, ёқ қаватининг ёъқолиши, ошқозонда ўткир яллиғланишнинг содир бўлиши, буйрак тепасида ликосидларнинг камайиши кузатилади. Шу билан бирга тери жароҳатини пасайиши, кўз ёшланиши, сўлакнинг ажралиши кузатилади. Агарда таъсир кучли бўлса, бу босқичда хавотирлик ҳолати бошланади.
Мослашиш босқичида буйрак усти безлари катталашади, органлар ва тўқималарнинг ишлаши секинлашади. Агар стрессни келтириб чиқарувчи омил организмга кучли таъсир этса этмаса шу ҳолат узоқ вақт сақланиб қолади. Агар таъсир кучли бўлса, учинчи босқич бошланади.
Ўта чарчаш босқичи - организмда кузатилаётган ютуқларга кўра босқич хавотирли босқичга яқин. Бунда одатда организм касалланади.
Чет эл муаллифлари асосан ижтимоий, психик ва физиологик стресс шаклларини
ажратадилар. Уларнинг фикрича, ижтимоий стресс асосида шахснинг ижтимоий, иқтисодий яшаш шароити ётади. Ижтимоий зиддиятлар доимий ўзига ишонмаслик ва кескинликни юзага келтиради.
Юксак ҳислар
Ҳиссий жараёнларнинг ҳар хил шакллари нормал одамда алоҳида, якка ҳолда мавжуд бўлмайди. Юзлаб ва минглаб кечирилаётган эмоциялар, аффектлар, кайфиятларда аниқ яшайдиган умумлаштирилган ҳислар юксак ҳислар дейилади. Юксак ҳислар ўз таркибига биринчи соддароқ кўринишдаги турли ҳисларни олади.
Инсон фаолиятининг қайси бир тури, ёки қайси бир соҳаси, ҳисларни қайси бирининг асосий эканлигига қараб, юксак ҳисларнинг муҳим турлари: праксик , ахлоқий, интеллектуал, эстетик турлари ажратилади.
Праксик ҳислар. Инсон амалий ҳаётининг исталган соҳаси мақсадга мувофиқ ақлий фаолиятига, шахснинг уларга нисбатан муайян муносабатда бўлиш соҳасига айланиб қолади. Бу биринчи навбатда бирор мақсадни англабгина қолмай, уни эътироф этадиган ёки инкор қиладиган мақсадларга эришиш ёълларини баҳолайдиган таъсир қилиш усуллари ва кўламларини маъқуллайдиган ва маъқулламайдиган, уларни тўғри танланганлигига шубҳаланадиган, ниҳоят муваффақият ёки муваффақиятсизлик ҳиссини кечирадиган меҳнат фаолиятида кузатилади. Меҳнат инсон ҳаётининг асоси бўлиб, инсоннинг меҳнатга бўлган ҳиссий муносабати юксак ҳислар орасида муҳим ўринни эгаллайди,
Меҳнат фаолиятида шахс:
1. Бирор мақсадни англайди.
2. Уни эътироф қилади ёки инкор этади.
3. Мақсадга эришиш юлларини баҳолайди.
4. Уни тадбиқ этиш усуллари ва қурол воситаларини маъкуллайди ёки маъқулламайди.
5. Уларнинг танланганлигига шубҳаланади.
6. Инсон муваффақият ёки муваффақиятсизлик ҳиссини кечиради ва ҳоказо.
Ахлоқий ҳислар одамнинг бошқа кишиларга, жамоа ва ўзининг ижтимоий бурчларига бўлган муносабатларида ифодаланади. Инсон бу ҳисларни кечирар экан, маълум ахлоққа, яъни ижтимоий ахлоқ-қоидалари ва нормалари мажмуига асосланиб, бошқа кишиларнинг хатти-ҳаракатларига ёки руҳий ҳусусиятларига ҳамда ўзининг хатти-ҳаракатларига баҳо беради.
Шахснинг етакчи ахлоқий ҳисларидан бири бу бурч ҳиссидир. Бу ҳис одам яшаб ва ишлаб турган тор доирадаги жамоа (оила, мактаб, ишлаб чиқариш, корхона) манфаатлари нуқтаи назаридан туриб, ҳаракат қилиш лозимлигини англаганда ҳам кечирилади. Одам ўзининг ижтимоий бурчлари нималардан иборат эканлигини билиб ва тушунибгина қолмай, балки уларни бажариш зарурлигини ичдан ҳис қилиб қайғуради. Кишилар ҳаёти ва фаолиятида ўзаро ёрдамлашиш, ҳамжиҳатлик, интилиш ва манфаатлар бирлигига асосланган ўртоқлик муносабатлари юзага келади.
Ўртоқлик муносабатларининг юксак чўққиси дўстлик ҳиссида намоён бўлади. Дўстлик ҳисси ўртоғига меҳрибонликда уни кўриш у билан гаплашиш ўз фикр ҳислари билан ўртоқлашишда намоён бўлади. Ҳақиқий дўстлик ҳисси дўстга нисбатан юксак талабчанлик билан боғлиқдир. Хато ва камчиликларни тузатишга ҳам ёрдам бериш, дўстликка яқин бўлган муҳим ахлоқий ҳис муҳаббат ҳиссидир. Муҳаббат жамиятда никоҳ ва оиланинг ахлоқий психологик асоси ҳисобланади.
Агар одамнинг жамиятдаги хатти-ҳаракатлари ахлоқ нормаларига мутлақо зид бўлса, одам виждон азобига учрайди. Виждон азоби мураккаб ҳиссий ҳолатдир. Мободо одам бирор ахлоқсиз ҳаракат қилиб, виждон азобига учраса, ундан қутилиши жуда қийин бўлади. Чунки виждон азобига учраган одам жамият олдида ўзининг ноҳақлигини билади ва ўзини-ўзи сўроқ қила бошлайди. Шунинг учун одам ўзидан-ўзи қочиб қутила олмагандек, виждон азобидан ҳам ҳеч қачон қочиб кета олмайди.
Маълумки, виждон азоби кишининг қалбида чуқур ички кураш ҳиссини туғдиради. Ўз хатти-ҳаракатида ахлоқ тамойилларига амал қилмаган, уяти ҳам виждони бўлмаган кишиларни "виждонсиз" одамлар дейилади. Киши ёмон бир иш қилиб қўйганлиги бу кишининг ўзига муносиб эмаслигини, англаши бир томондан виждонини қийнайди, виждон азобига солади, иккинчи томондан ахлоқ талабларига хилоф иш қилиш билан бошқалардан маломатга қолишни, уларни ўрнига нисбатан салбий хислат пайдо қилишни ҳам тушунади. Масалан, мазкур жараёнга қуйидаги мисолни келтириб ўтиш жоиз. АҚШ президенти Р. Трумен 1945 йили 6 августда Япониянинг Хиросима ва Нагасаки шаҳарларига атом бомбасини ташлашга буйруқ берган эди. Американинг биринчи даражали учувчиси Маёр Клод Изерли Хиросимага атом бомбасини ташлаб 300 000 кишини ёстиғини қуритишда иштирок этди. Атом бомбаси зарбидан ўлган ёш болаларни қарияларни, хотин-қизларни ўз кўзи билан кўрган Изерли ватанига қайтганда "Хиросима қаҳрамони"ни сифатида уни тантана билан кутиб олишади.
Изерлини виждон азоби кундан кунга баттарроқ қийнай бошлади. У виждонини тинчитмоқ учун нафақадан, ҳамма мукофатлардан воз кечди, ўзига берилган орденларни қайтариб бермоқчи бўлди. Пул тўплаб Хиросимага ёрдам юборди. Аммо виждон азоби ҳамон уни эзарди, таъқиб қиларди, кечалари ухлолмасдан ўзини ўзи ўлдиришга уриниб кўрарди. Аммо натижа чиқмади, зора қамасалар, деб жиноят қилди. Ниҳоят Клод Изерли ақлдан озибди, деб уни жиннихонага ётқиздилар. Эстетик ҳислар ҳам юксак аҳлоқий ҳислардан ҳисобланади. Эстетик ҳис деганда биз гўзалликни идрок қилиш, гўзалликдан завқланиш ва гўзаллик яратишга интилишни тушунамиз. Эстетик ҳиссиёт ҳамма одамларга хос бўлган ҳиссиётдир. Атрофдаги табиат манзаралари эстетик ҳиссиётларимизнинг биринчи манбаи ҳисобланади. Масалан, баҳор фаслидаги тоғ манзаралари яйловларда қўй ва қўзичоқларнинг ўтлаб юришлари, баланд қорли қояларни узоқлардан мағрур туришлари одамда эстетик лаззатланиш ҳиссини туғдиради ёки худди денгиздек кўз илғамайдиган кўм-кўк пахтазорлар узоқларда чиройли бўлиб кўриниб турган дала тепаликлари одамда қандайдир кўтаринки руҳ туғдиради.
Одамлар ҳаётнинг турли фактларига ва уларнинг санъатини акс эттиришига қандайдир гўзаллик ёки хунуклик фожиали ёки кулгули, олийжаноблик ва разиллик, нозик ёки дағал ҳодисалар сифатида муносабатда бўладилар. Бу ҳислар тегишли баҳоларда эстетик дидларда намоён бўлади ва ўзига хос бадиий лаззатланиш ҳолатида кечирилади.
Эстетик ҳиссиётларнинг манбалари жуда кўп ва хилма-хилдир. Масалан, табиат манзараларидан лаззатланишдан ташқари тасвирий санъат асарлари, бадиий-адабий асарлар, музика ва хайкалтарьошлик, архитектура ва меъморчилик ишлари ҳам одамда эстетик ҳисни туғдиради. Бундан ташқари одамларнинг ўзаро бир-бирлари билан бўлган муносабат ва муомалалари ҳам эстетик ҳиссиётларнинг манбалари бўла олади. Одамнинг кийиниши, уйининг тутиши, қандай жиҳозланиш, бошқалар билан муомаласи ҳам эстетик ҳисларимизнинг манбаи бўла олади. Масалан, дағал гаплашадиган кишидан одам нафратланади, аксинча муомалали, гапни ўринли ва маданиятли қилиб гапирадиган кишидан одам завқланади. Шундай одамларга тақлид қилгиси келади. Умуман одамнинг эстетик ҳиссиётлари кўп манбаларга эга бўлган мураккаб ҳиссиётлардандир.
Интеллектуал ҳиссиётлар ҳам ўз моҳияти жиҳатидан аҳлоқий ҳиссиётларга яқин бўлган ҳиссиётлардир. Интеллектуал ҳиссиётлар одамнинг билиш жараёни билан боғлиқ бўлган ҳиссиётлар бўлиб, бирор нарсадан ҳайрон қолиш, ҳайратда қолиш, шубҳаланиш каби ҳолатларда ифодаланади. Интеллектуал ҳиссиётларга даставвал ажабланишни киритиш мумкин. Ажабланиш инсон билиш фаолиятининг ажралмас томонидир. Ажабланган ва қандайдир тушуниб бўлмайдиган, ҳайратда қолдирадиган эмоцияларга берилиб қолган одам ўзининг билиш эҳтиёжларини қондиришга интилади. Ҳақиқатни излаш шубҳаланиш ҳисси билан бир вақтда амалга ошириш мумкин. Бу ҳис одам фаол билиш фаолияти орқали ҳосил қилган ғоя ҳамда эътиқодларни ҳаётга тадбиқ қилиш учун бўлган курашнинг қийин дақиқаларида унга мадад бўлади.

Download 1.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   162   163   164   165   166   167   168   169   ...   227




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling