Данте ижодида шарқ алломаларининг муносиб ўрни каримов Басриддин
Download 68.7 Kb.
|
1 2
Bog'liqДАНТЕ ИЖОДИДА хорижий
- Bu sahifa navigatsiya:
- Калит сўзлар
ДАНТЕ ИЖОДИДА ШАРҚ АЛЛОМАЛАРИНИНГ МУНОСИБ ЎРНИ Каримов Басриддин Тошкент молия институти доценти Safarova Tumaris Rustamkulovna Тошкент молия инстиути катта ўқитувчиси, (PhD) https://orcid.org/0000-0003-3286-915X Аннотация Мазкур мақолада Шарқнинг буюк мутафаккири Абу Али Ибн Сино ва Европанинг атоқли шоири Данте Алигьерининг ишқ концепциясига бўлган муносабатлари улар яшаган даврлар нуқтаи-назаридан очиб берилган. Ибн Сино ва Данте Алигьери қарашларининг давр, ижтимоий тараққиёт ва шахсий хусусиятларига биноан фарқланиши қиёсий таҳлил этилган. Калит сўзлар: Ишқ, ахлоқ, авероизм, Ибн Сино, абстракст ғоя, руҳ, шеърият. Марказий ва шимолий Италия шаҳарлари лотин авероизми, Болонья ва Тескане эса миллий тилдаги шеърият марказига айланган эди. Бу даврда шаклланган янги шеърий мактаб “Янги ёқимли услуб” деб номланиб, унинг асосчиси болоньялик шоир Дантенинг устози (илоҳий комедияда отам деб атайди) Гвидо Гвиницелли эди. Бу оқим вакиллари ижодида шаҳар шароитида рицарларнинг эришиб бўлмас илоҳийлаштирилган хонимларга бўлган муҳаббати ўрнини жонли ҳаётий, шоир муҳитига яқин бўлган аёлга муҳаббат эгаллайди. Демак, Прованс ва Сицилия шоирлари бекаларини куйлаб, васаллик бурчларини адо этсалар, эндиликда бу сунъий муҳаббатга оддий инсоний туйғу ҳам қўшилади. Лекин кўп ўринларда ҳали узоқ вақт прованс шеъриятига хос бўлган жанр – кўтаринки услуб ва иборалар, юксак бадиий маҳорат сақланиб қолди. Дантенинг “Янги ёқимли услуб” асарига хос хусусиятларнинг яна бири шеъриятнинг илф-фан, фалсафа билан боғлиқлиги бўлган. Унда абстракст ғоя олий инсоний хусусиятларга эга бўлган маҳбуба образида мужассамланган, ишққа эса илоҳий мазмун берилган. Унинг “Янги ёқимли услуб” асарларида бадиий фасоҳат тизими замонанинг илғор мафкуравий, фалсафий таълимоти билан уйғунлаштирилган эди. Бу оқимнинг характерли вакили Дантенинг энг яқин дўсти, шоир Гвидо Кавалканти эди. Унинг ижодида шеърнинг фалсафийлиги янада кучаяди, шеърларда ишқ олий инсоний фазилатлар манбаигина эмас, балки худди шу фазилатларнинг ўзгинаси сифатида куйланади. Гвидо Кавальканти психологик шеъриятга асос солган шоирдир, у қўллаган ўхшатишлар маҳбуба сиймосини эмас, балки руҳий ҳолатини тасвирлайди. Шеърларида маҳбуба мураккаб ахлоқий-фалсафий ғояларнинг тимсолига айланди, умуман олганда, провансал шеърияти ва унинг таъсири остида шаклланган поэтик мактаблар вакиллари ижодида маҳбубага бўлган муҳаббат, ишқи илоҳийнинг бир кўриниши сифатида Ибн Синонинг ишқ фалсафаси таъсири остида шаклланган. Ҳатто гўзаллик, Яратувчи жамоли эзгуликнинг бир тимсоли, у фақат яхшилик, ҳосият келтиради. Демак, маъшуқа гўзаллигини куйлаш билан Аллоҳ жамолини куйлаш мумкин, деган фикрга келганлар. Бу ўринда тасаввуф таъсири, Ибн Сино таъсиридан кўра кўпроқ бўлган. “Янги ёқимли услуб”нинг яратувчиси Гвидо Гвиницелли, энг кўзга кўринган вакиллари Гвидо Кавальканти, Дино Фрескобольди, Лапо Жаннилар бўлса, бу оқимни адабий мактаб даражасига кўтарган, ишқий шеъриятнинг ажойиб намуналарини яратган шоир Данте бўлди. Дантенинг бутун ижоди Беатриче исмли қиз билан боғлиқ. Беатриче шоирнинг отасига яқин кишининг қизи бўлиб, тўққиз ёшли бўлажак шоир саккиз яшар қизчани кўриб бутун умр бўйи унинг мафтуни бўлади. Беатриче лоларанг либосда эди. Шу кундан бошлаб Данте ишқ маъбуди Аморнинг бандасига айланади. Данте Беатричени ҳаммаси бўлиб беш марта кўрган. Шоирнинг унга бўлган муҳаббати инсон ҳақидаги олий идеал билан боғлиқ бўлиб, унга уйланишни хаёлига ҳам келтирмайди, уни шаккоклик деб билган. Беатриче бошқа одам билан турмуш қуриб, 1290 йили 24 ёшида вафот этади. Шоирнинг Беатричега бўлган ишқи кейинчалик илоҳий мазмун касб этиб, Данте ижодининг ҳамма босқичларида энг олий инсоний идеаллар тимсоли сифатида талқин қилинади. Дантега шуҳрат келтирган биринчи асар Беатричега бағишланган “Янги ҳаёт” шеърлар тўплами бўлиб, у Европада адабиёти тарихида биринчи автобиографик асардир. Аммо шоирнинг маҳбубасига бағишланган ҳамма шеърлари тўпламга киритилмай, фақат фариштасимон Беатриче хотирасига мансуб бўлган асари жой олган. Насрий ҳикояларда шеърларнинг яратилишига сабабчи бўлган воқеаларга ишоралар, шеърлар талқини берилган. Насрий ҳикоялар, уларга хос бўлган рамзийликка қарамай, жонли ҳис-туйғу, инсон руҳиятини очиб берувчи реал воқеалар асосида ёзилган. XIII асрнинг 80 йилларида Италияда ишқ, унинг турлари мазмуни ва моҳият масалари жамоатчиликнинг диққат марказида бўлиб, у ҳақда баҳс-мунозаралар кетмоқда эди. Данте ҳам унда иштирок этиб, “Ишқ ва ҳимматли, олийжаноб қалблар монанддир...” сўзлари билан бошланувчи сонет ёзади. Бу муаммо фақат, шоирлар, аввал прованс, кейин Италия шоирлари олдидагина турган бўлмай, Шарқ файласуфлари Ибн Сино ва Ибн Рўшдлар ҳам ўз вақтида фикрларини баён қилган эдилар. Шарқнинг буюк олимлари фикрларини баён қилган эдилар. Шарқнинг буюм олимлари асарлари, таълимотларини ўзлаштириш, ижтимоий ҳаёт ва илм ривожига татбиқ этиш даврида ишқ масаласи ҳам майдонга ташланганди. Ибн Сино ишқ ҳақидаги рисоласида “Ишқ ақли фаолни ақли куллий билан боғловчи бўғин... шу билан бирга, ҳар бир қалб севишга интилади. ... ишқ қалбнинг хусусияти, тананинг эмас”1 дейди. Ҳақиқатан, Дантенинг Беатричега бўлган муҳаббати Ибн Синонинг “Рисола фи-л-ишқ”ида берилган. “Илоҳий руҳга эга бўлган шахслар ишқи” тасвирининг ўзидир. Олимнинг фикрича, бундай шахслар ўртасидаги ишқий муносабатларда жисмоний яқинлик ҳақида сўз ҳам бўлмаслиги керак, ошиқ тушунчасида ишқ манбаи илоҳият даражасига кўтарилади, Аллоҳ атрофидаги фаришталар қаторидан жой олади”2. Бундай муҳаббатда қалблар яқинлашади. Руҳий бирлашув юз беради, бу асли ҳақиқий ишқ, ишқнинг бошқа турларининг эса ниҳояси бор. Шарқнинг буюк мутафаккири ва Европанинг атоқли шоирининг ишқ концепциясига бўлган муносабатлари, улар яшаган даврларни уч аср ажратиб турсада, бир-бирига яқиндир. Ибн Сино ва Дантенинг фикрича, биринчидан, ишқ ахлоқ доирасидаги тушунча, иккинчидан,олий ҳимматлилик, олижаноблик манбаи, учинчидан, ошиқни фаоллаштиради, тўртинчидан, шундай кучли, осмони фалакка, мутлоқ гўзаллик, ёруғлик, эзгулик тимсоли бўлмиш Яратувчига интилтиради. Шу билан бирга уларнинг қарашлари давр, ижтимоий тараққиёт ва шахсий хусусиятларига биноан фарқланади ҳам. Ибн Сино “Рисола фи-л-ишқ”нинг бешинчи “Назокат ва ёшликнинг эгаси бўлганларнинг гўзал қиёфалари ишқи” деб номланган бобида, “Гўзал қиёфа фақат табиатдан инъом этилган яхши мазмундагина бўлади ва ёқимли қиёфа ва яхши инсоний хусусият камолот уйғунлигини яратади.”3 Ҳақиқатан Данте Беатричени худди олим юқорида айтган сўзларига биноан севган. Ибн Сино таълимотида ва умуман Шарқда ҳусн ишқнинг муқаррар атрибути ҳисобланган. Бу масалани Европа адабиётига дастлаб Прованс шоирлари ва асосан Данте олиб кирди. Юқорида Ибн Синодан келтирилган парча – гўзаллик, олий даражадаги инсоний хусусиятлар, яъни гўзал қалб бир бир-биридан ажралмас субстанциялар эканлиги Шарқда аллақачонлар эътироф этилган бўлса (“Ҳусн-у-дил” достони), Европада фақат Данте ижодида, “Янги ҳаёт” тўпламида, ўз ечимини топди. Бу масалада олим умуман инсон, ошиқ ва маҳбуба ҳақида фикр юритса, ундан уч аср кейин яшаб ижод этган маҳбубаси Беатриче ҳақида сўз юритади. Бу ўринда Ибн Сино ва Данте тушунчасидаги ишқ – бу инсонга хос бўлган дунёвий туйғу, у инсоний олий илоҳий руҳ, барҳаётлик билан боғлайди. Аввало, Данте уларни, орада минг йиллик масофа ётса-да, маслак ва дунёқарашда Аристотель ва Платоннинг собит қадам издошлари, деб билади. Бу даврда Ибн Сино ва Ибн Рўшд обрўси Европада Аристотелникидан кам эмас эди. Шоир алламоларимизни янги кун ғояларини тарғиб этувчилар сифатида улуғлар экан, айни сўз билан уларнинг хизматлари таъкидланиб, ўтмиш донишмандларидан фарқлари ҳам кўрсатилади. Шоир улуғ ҳакамларни ўзининг биринчи даражали устозлари қаторига қўшиб, улардан таълим олган, буюк ақл эгалари иштирокидаги тафаккур базми тўридан улар учун жой ажратган. “Янги ҳаёт”, “Зиёфат”, айниқса, “Илоҳий комедия”да ўз ифодасини топган Дантенинг фалакиётга оид фикрлари асосан Аҳмад Фарғонийнинг юқоридаги асарига асосланган. “Фарғоналик олим Қуръонда ер текис дейилишига қарамай, ўрта асрларда биринчи бўлиб ер куррасининг шар шаклида эканлиги ҳақидаги таълимотни илмий асослаб берди”. 4 Шоир мероси,айниқса, унинг ўлмас асари “Илоҳий комедия”дан ўрта асрчилик анъаналари, баъзан схоластика, эски тушунча ва қарашлар билан бирга инсоний эрк учун кураш, ақлий парвозлар даврини бошлаб берган янги замон нафаси уфуриб туради. Унда биргина Италия ёхуд Ғарбий Европа ҳаётигина эмас, айни пайтда, кўп асрли қадимий Шарқ маданияти, адабий-илмий анъаналари ҳам ўз аксини топгандир. Данте Алигъери бу икки улкан маданий оқимни бирлаштирди, умумбашарий меросни қабул қилиб, уни янги юксак бадиий чўққига олиб чиқди. Download 68.7 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling