Таянч тушунчалар
Лабиллик (лот. лабилис - беқарор, ўзгарувчан) - нерв ҳужайраларининг тезлик билан қўзғалиш ҳолатидан тормозланиш ва тормозланишдан қўзғалиш ҳолатига ўтиш хусусияти.
Меланхолик (юнон. Мелас - қора, чоле - ўт, сафро) - темперамент турларидан, психик фаолликнинг суст, тез таъсирланувчанлик, ҳатто арзимаган нарсалар учун хам жуда чуқур таъсиротга берилиши билан характерланади.
Ригидлик (лот. регидус - қаттиқ устаҳкам) - субъектив томонидан дастурлаштирилган фаолиятда қайта қуришнинг талаб қилиниши натижасида рўй берадиган қийинчиликлар.
Сангвиник (юнон. Сангуис қон) - темперамент турларидан. Бй тур чаққон, ҳаракатчан, таассуротлари тез-тез ўзгариб турадиган, бошқа кишиларга нисбатан дилкашлик ва мехрибонлик қилиш хислатлари билан тавсифланади.
Темперамент (лот. темпераментум - қисмларнинг бир-бирига муносабати) - шахснинг индивидуал психологик хусусиятлари мажмуи. Бй кишида фаолият ва хулқ-атворнинг динамик ва эмосионал томонлари билан характерланади.
Флегматик (юнон. флегма балғам, шилимшиқ модда) - темперамент турларидан бири. Бу ҳаракатларнинг секинлиги, барқарорлиги, эмосионал ҳолатларнинг ташқи кўринишлари кучли эмаслигида намоён бўлади.
Холерик (юнон. чоле - сафро, сарик ўт) - темперамент тури, у ҳиссиётнинг жўшқинлиги, кайфиятнинг бирданига тез ўзгариб қолиши, ҳиссиётнинг мувозанатсизлиги ва умуман ҳаракатчанлиги билан ифодаланади.
Мустақил ишлаш учун тавсия этилаётган мавзулар
1. Темперамент хаҳида тушунча.
2. Олий нерв фаолияти типи ва темперамент.
3. Темперамент хусусиятлари.
4. Темперамент типлари.
5. Фаолиятнинг индвидуал услуби ва темперамент.
6. Темпераментни тарбиялаш.
7. Темперамент борасидаги психологик назариялар.
Тест саволлари
1.Темперамент тушунчасининг луғавий маъноси қайси қаторда тўғри кўрсатилган?
А) лотинча "аралашма"Б) юнонча "қоришма"В) юнонча "аралашма"
Г) лотинча "нисбатлар аралашмаси"Д) юнонча "қисмларнинг нисбати"
Do'stlaringiz bilan baham: |