Дарслик Бакалавриат ёъналиши: 5140800-педагогика ва психология талабалари учун дарслик
Download 1.95 Mb.
|
умумий психология криллича111
- Bu sahifa navigatsiya:
- Характер акцентуацияси
- К.Леонгард
Характер акцентуацияси
Характернинг у ёки бу хусусияти миқдорий ифодалилиги охирги маррага етиб ва норманинг энг охирги чегарасига бориб қолганда характернинг акцентуацияси (ортиқча урғу берилиши) деб аталади. Характерга ортиқча урғу берилиши айрим характер хусусиятларининг кучайиши натижаси сифатида норманинг охирги вариантларидан бири саналади. Бунда индивидда бошқаларига нисбатан барқарорлик бўлгани ҳолда бир хил стрессоген (қаттиқ ҳаяжонланувчи) омилларга заифлик ортиши кузатилади. Характернинг акцентуацияси ўта ноқулай вазиятларда патологик бузилишларга ва шахс хулқ-атворининг ўзгаришларига, психопатияга олиб бориши (характер шахснинг адекват ижтимоий адаптасияга тўсқинлик қилувчи ва амалда такрорланмайдиган патологияси, гарчи тўғри даволаш шароитларида баъзи тузатишларга берилса ҳам) мумкин, лекин уни патологияга оид деб ҳисоблаш ноўриндир. Характернинг акцентуацияси (ортиқча урғу берилиши) турларини таснифлаш анча мураккаблик туғдиради ва ҳар хил номенклатураси бўйича бир-бирига мос келмайди. (К.Леонгард, А.Личко). Лекин акцентуациялашган хусусиятларнинг тавсифи маълум даражада бир хил бўлиб қолади. Бу ҳар иккала тасниф схемаларидан муваффақиятли терминларни олиб ва бунда психиатрик терминология ("шизофрения хусусиятлақи", "эпилепсия" хусусиятлари ва ҳоказо) билан тўғридан- тўғри ўхшашлик бўлишидан қочган ҳолда ортиқча урғу бериладиган хусусиятлар рўйхатини келтириш имкониятини беради. Характерни ортиқча урғу берилган ҳолда баҳолаш психиатрнинг эмас, балки педагогнинг диққатини жалб қилишини тақозо этади, гарчи акцентуация муаммосининг ўртача қўйилиши тарихи психиатрия ва психоневрологияга бориб тақалганда ҳам шундай ҳисобланади. Немис психиатри К.Леонгард фикрича, 20-50% кишиларда баъзи характер хусусиятлари шу даражада кучлики, баъзан бир хил типдаги зиддият ва ҳиссий портлашларга олиб келиши мумкин. Характер акцентуацияси - бирор хусусиятнинг бошқалари зарарига кучли ривожланиши ва атрофдагилар билан муносабатларнинг ёмонлашувига олиб келишидир. Характер акцентуацияси турли даражада енгил ва ҳатто психопатия даражасигача бўлиши мумкин. ўсмирлар орасида характер акцентуацияси кўп (50-80%) учрайди. К.Леонгард томонидан характер акцентуацияси муаммоси ўрганилиб уни шахсда намоён бўлишига қараб қуйидагилар таснифланади: Гипертим тип - ҳаддан ташкари алоқага киришувчан, кўп гапиради, имо-ишора, мимикага бой, суҳбат мавзусини буриб юборишга мойил, кўпинча хизматга доир ва оммавий мажбуриятларни унутиб қўйганлиги сабабли зиддиятлар келиб чиқади. Download 1.95 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling