Дарслик Бакалавриат ёъналиши: 5140800-педагогика ва психология талабалари учун дарслик
Download 1.95 Mb.
|
умумий психология криллича111
- Bu sahifa navigatsiya:
- Лафатернинг
- Чарлз Дарвин
Характер борасидаги назариялар.
Характер борасидаги таълимотлар тарихи узоқ ўтмишга бориб тарқалади. Хусусан, Арасту ва Афлотун киши характерини башарасига қараб аниқлашни таклиф қилган эдилар. Уларнинг характерологияси асоси қанчалик содда бўлса, шунчалик ғаройиб фараз ётарди. Кишининг ташқи кўринишида қандайдир ҳайвон билан ўхшашлик белгисини топиш тавсия қилинарди, сўнгра эса унинг характерини ана шу ҳайвонннинг характери билан айнан бир хил деб қараш керак эди. Жумладан, Арастунинг айтиши бўйича, буқаники сингари ёъғон бурун ишёқмасликни билдиради, чучқаникига ўхшаш тешиклари катта-катта кенг бурун аҳмоқликни, арслонники каби бурун мағрурликни, эчкилар, ғйлар, ва қёнларники сингари жунининг майинлиги қўрқоқликни, шерлар ва ёввойи чучқаларники каби жуннинг дағаллиги ботирликни англатади. Характерни аниқлашнинг бу ва шунга ўхшаш физиологик тизими ақл-садосини биз, масалан, ўрта асрлик Суриялик ёзувчи Абул-Фараж Бар Эбрейда кўрамиз. Унинг китобида шундай кўрсатма мужассамлашгандир: "Ёъғон ва калта бўйли киши бўйвал сингари қаҳр ғазабга келиши мойиллигига эга". Узун ва ингичка бўйли қўрқоқлик аломати. Бундай киши буғу сингари ҳуркадиган бўладики, "Қайси бирининг бўйни жуда кичик бўлса, тулки сингари маккор бўлади". ХВИИИ асрда Иоганн Каспар Лафатернинг физиологик тизими машҳур бўлиб кетди. У инсон боши "қалбини кўрсатадиган ойна" бўлиб саналади ва унинг тузилишини, бош суягининг конфигурасияни, имо-ишорасини ўрганиш киши характерини ўрганишнинг асосий ёъли деб ҳисоблади. Лафатер таниқли одамлар шахси устидан бир қатор оқилона кузатишлар қолдирди. Улар унинг илмий жиҳатдан мутлақо аҳамиятсиз, лекин жуда қизиқарли "Физиогномика" китобида йиғилгандир. Лафатернинг фикрига кўра, Гётенинг генийлиги ҳақида энг кўп даражада унинг, "бурни далолат берадики, у Гёте позисиясининг "маҳсулдорлигини, мазмуни ва муҳаббатини - қайд этади". Лафатернинг ўлимидан кейин кўп ўтмай пайдо бўлган янги характериологик таълимот френология деган ном олди. Френология немис врачи Франс Галлнинг номи билан боқлангандир. Галлв таълимотининг асосида характернинг барча хусусиятлари бош мия ярим шарларида ўзларининг қатъий ихтисослашган марказларга эга деган тасдиқ ётади. Бу фазилатларнинг ривожланиш даражаси миянинг тегишли қисмлари катталигига тўғридан-тўғри боғлиқдир. Галлнинг маслагига кўра, бош суяклари миянинг қавариқ ва чуқурча жойларига аниқ мос келганлиги учун ҳам, унинг руҳий белгиларини аниқ айтиб бериш учун кишининг бош суягига бир назар ташлаш ёки шунчаки бошнинг "Бўртик жойларини" ушлаб кўриш афтидан етарли бўлса керак. Бу таълимотда умуман мия ярим шарининг тузилиши шахс хусусиятларига боғлиқ бўлади, деган тўғри бошланғич фикрдан ташқари барчаси ниҳоят даражада нотўғридир. Чарлз Дарвин ҳам ўзининг "Одамда ва ҳайвонларда ҳис-туйғуларнинг ифодаланиши тўғрисида" деган китобида ёзган эдики, физиогномистик "Ҳар бир индивиднинг ўз шахсий қизи ишларига эришиб, фақат юзларидаги асосан маълум бир мускулларни қисқартириши, бу мускуллар кучлироқ ривожланган бўлиши мумкинлиги ва шунинг учун бу линиялар ва уларнинг одатдаги қисқаришидан пайдо бўладиган юз қисқариши анча чуқур ва кўзга кўринарли бўлиши мумкинлигини жиддий равишда билиши керак. Дарвиннинг бу ғоялари кўпгина психологларнинг изланишлари учун асос бўлди. Улар ўзларининг физиогномик таълимотларини юз ифодасининг тавсифланиши ва тушунтирилиши ҳамда унинг юмшоқ тўқималари ҳолати асосига қурила бошладилар. Мимикани психологик жиҳатдан тушунтириб берадиган ўзига хос физиогномик маълумотлар тузилди. Download 1.95 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling