Молия бозори ва уни таснифлаш


Download 23.76 Kb.
bet1/3
Sana20.06.2023
Hajmi23.76 Kb.
#1631129
  1   2   3
Bog'liq
Молия бозори ва уни таснифлаш

Молия бозори ва уни таснифлаш


Режа:




  1. Молия бозори ҳақида тушунча ва унинг туркумланиши.

  2. Жамғармалар, инвестициялар ва молия бозори.

  3. Молиявий активлар тўғрисида асосий тушунчалар.



Таянч иборалар: молия бозори, капитал, тадбиркор, инвестиция, молия институти, молиявий активлар, қимматли қоғозлар, омонатлар, бирламчи бозор, иккиламчи бозор.


1. Молия бозори ҳақида тушунча ва унинг туркумланиши.
«Молия бозори» тушунчаси жуда кенг маънога эга бўлиб, у капитал эгаси ва қарз олувчилар ўртасидаги иқтисодий муносабатлар тизимини ўзида мужассамлантиради. Молия бозори ҳозирги замон иқтисодиётининг «асаб маркази» бўлиб ҳам хисобланади.Айни вақтда унинг ривожланиши даражасига қараб мамлакат иқтисодиётининг қанчалик даражада «соғлом» эканлигига бахо бериш мумкин.
Бутун инсоният тарихи молиявий ресурслардан фойдаланишнинг икки асосий туридан фойдаланганлигидан далолат беради.Яъни нақд пулни сақлаш ёки қимматли қоғозларни сотиб олиш.
Жамғармаларнинг кўзга кўринарли қисми жамиятдаги оилавий ячейкалар томонидан амалга оширилсада, кўп қисми кўп субъектлари томонидан кўп. Ҳозирги тараққиёт эса мана шу ресурсларнинг биринчисидан иккинчисига окиб келишини тартибга солиб турувчи механизмни ишлаб чиқди. Бу механизм молия бозорларидир.
Ҳозирда молия бозорларининг асосида молия институтлари ёки воситалар туради. Бу бозорда сотувчи ва сотиб олувчилар мавжуд, демак бу ерад товарлар бор, улар сотилади ҳамда сотиб олинади, уз навбатида бу бозорда пул ҳамда бошка молиявий активлар иштирок қилади.
Шуни ҳам айтиш зарурки, молия бозорлари бошка шундай каналлардан озукланадики, унга кура пул мабалглари жамғарма эгаларидан қарз олувчиларга қараб келади.Иқтисодий адабиетларда бу каналлар икки асосий гурухга булинади.
Б и р и н ч и г у р у хга – тўғридан тўғри молиялаштириш киради. Бу молиялаштириш икки турга булинади.- капитал молиялаштириш бунда тадбиркор мабалгларни олиб, унинг бир қисмига эгалик худудини ҳам беради. Қарз олиш йули билан молиялаштириш ва бунда белгиланган суммани олдиндан келишилган фоизларда тулаб, эгалик килиш хукукини бермайди.
Мана шу иккала турдаги молиялаштириш қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш ва амал қилинишига олиб келади.
Молиялаштиришнинг бевосита йули деганда жамғарма килаетган шахсларнинг молия институтларига булган муносабатлари тушунилади.Бу омонатлар лойихаларни молиялаштириш учун сарфланиши зарур.
Бу молиялаштиришнинг бевоситалиги шундаки, омонатчилар лойихаларнинг мохияти учун маблағларни бевосита қўйелмайдилар.
Жисмоний ва хукукий шахсларнинг узоқ муддатли омонатлари воситачилар ердамида инвестицион кредитлар бериш учун сарфланиши мумкин. Улар узоқ муддатли қимматли қоғозлар билан барча капитал бозорида олди-сотди қилиниши мумкин.
Омонатлар факат узоқ муддатли инвестицияларга сарф қилинмасдан, балки қисқа муддатларга ҳам қимматли қоғозлар учун йуналтириниши мумкин.
Масалан, қисқа муддатли казначей мажбуриятлари, векселлар ва бошка.
Мана шу қисқа муддатли омонатлар, пул массасининг бошка элементлари пул бозорини ташкил этади.
Қимматли қоғозлар бозори Европпанинг кўп мамлакатларида савдо капиталининг ривожланишида вужудга келган ва у кўп механизмининг барқарор, ажралмас қисми бўлиб келган.
Узбёкистонда уларнинг келиб чиқиши мулкнинг хусусийлаштирилиши ,акционер давлат ташкилотларининг шаклланиши билан боглик.
Бу бозор бошка бозор турларидан фарк қилади, энг тушунарлиси бунда қимматли қоғозлар муомалада булади.
Қимматли қоғозлар бозори- бу бозор иқтисодиётининг асосий калити хисобланган элементларидандир.
Тижорат банклари 1 йилдан узоқ булмаган муддатларга кредитлар беради . Қимматли қоғозлар бозори эса, исталган муддатларга ҳамда кулай шартлар асосида пул маблағларини муомалада юритиши мумкин.
Бу бозор ҳам бошка бозорлар каби олди-сотди масалаларида иқтисодий муносабатларни англатиб, у ерда талаб ва таклиф вужудга келади.



Download 23.76 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling