1. Чизикли график


Download 9.17 Kb.
Sana17.06.2023
Hajmi9.17 Kb.
#1519573
Bog'liq
Молия бозори



1. Чизикли график

а. У очилиш ва ёпилиш нархлари нисбатига қараб турли рангларда бўлиши мумкин. Агар нархлар пасайган бўлса, шам танаси тўқ ранг билан, ўсган бўлса – оч ранг билан бўялади. Нархнинг шам танаси бўйлаб юқорига ва пастга ҳаракат қилиши соя ҳосил қилади. Шамли графикнинг яна бир устунлиги шундаки, у ўз-ўзидан техник таҳлил элементи ҳисобланади, чунки маълум бир шамлар йиғиндиси турли техник моделлар ҳосил қилиши мумкин.

2. Барлар

b. биржа нархларини акс эттиришнинг энг оддий ва ҳамма учун очиқ бўлган тури ҳисобланади. Бундай график тузиш учун ҳар бир савдо кунидан кейинги ёпилиш нархлари нуқталар билан қайд этилади. Сўнгра бу нуқталар тўғри чизиқлар билан бирлаштирилади. Натижада синиқ чизиқ пайдо бўлади.

3. Япон шамлари

c. У, энг аввало, «кун ичида» савдо қиладиган трейдерларга қизиқарли. Номи индикаторнинг моҳиятини англатиб туради. Тақдим этиш тури ҳар хил бўлиши мумкин, лекин тамойил битта – шкалада белгиланган нарх бўйича битимлар частотаси кўрсатилади. Бу уларнинг миқдори ёки нарх ўринга эга бўлган ойлар номи бўлиши мумкин.

4. Бозор профели

d. Нархни яққолроқ акс эттириш учун чизиқли графиклардан қулайроқ бўлган устунсимон графиклардан фойдаланилади. Улар икки хил турда бўлади: очилиш нархи билан ва очилиш нархисиз.

5. Гистограмма

f. Ташқи кўриниши билан у горизонтал ағдарилган «бозор профили»ни эслатиб юборади. Бироқ уни тузиш тамойили бошқача – устун сифатида қоидага кўра, ҳажм кўрсаткичи олинади. Устунда бирон-бир нарх бўйича битимлар сони эмас, уларнинг ҳажми (белгиланган давр учун умумий пулдаги ифода) акс эттирилади.



Download 9.17 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling