Дарслик Бакалавриат ёъналиши: 5140800-педагогика ва психология талабалари учун дарслик


Download 1.95 Mb.
bet204/227
Sana09.11.2023
Hajmi1.95 Mb.
#1759462
1   ...   200   201   202   203   204   205   206   207   ...   227
Bog'liq
умумий психология криллича111

Дистим тип - камгап, мулоқотга киришишга қийналади, пессимист, зиддиятлардан ўзини олиб қочади, уйда ёлғиз қолишни ёқтиради.

  • Сиклоид тип - кайфияти тез ўзгаришга мойил, кайфияти яхши пайтда - гипертим, ёмон пайтда дистим типга ўхшаб қолади.

  • Қўзғалувчан тип - мулоқотда пассив, вербал ва новербал реакциялари суст, қайсар, баъзан урушқоқ, кўпинча турли можароларнинг ташаббускори.

  • Кучайтирувчи тип - камгап, ақл ўргатишни ёқтиради, юқори натижаларга эришишни ҳоҳлайди, тез хафа бўлади, шубҳаланувчан, қасоскор. Кичик-кичик муаммоларни катталаштиришга, бўртиришга мойил.

  • Педант тип - зиддиятларга кам қўшилади, кўпинча пассив ҳолатда бўлади, атрофдагиларга кўплаб расмий талаблар қўяди, тартибли, жиддий ишончли ходим.

  • Хавотирли тип - камгап, одамови, ўзига ишонмайди, зиддиятлардан ўзини олиб қочади, тинчликсевар, ўз-ўзини танқид қилади. Топшириқларни вақтида бажаради.

  • Эмотив тип - тор доирадаги кишилар билан мулоқотга киришишни ёқтирадилар, хафа бўлса ташқаридан съездирмасликка ҳаракат қилади, меҳрибон, ҳамхўр, маъсулиятни ҳис қилади. Бошқаларнинг ютуқларидан қувонади.

  • Намойишкорона (демонстратив) тип - мулоқотга тез киришади, етакчиликка интилади,ҳокимият ва мақтовни ёқтиради, бошқаларни ўзига жалб қила олади, ноёб тафаккурга, хулқ- атворга эга.

  • Экзалтирлашган тип- ўта мулоқотга киришувчан, кўп гапиради, қизиқувчан, дўстлари ва яқинларга эътиборли, бошқаларга ёрдам беради, дид-фаросатли, самимий.

  • Экстровертлашган тип - мулоқотга киришувчан, дўстлари кўп, зиддиятлардан ўзини олиб қочади, бошқаларни диққат билан эшитиш мумкин. Топшириқларни вақтида бажаради.

  • Интровертлашган тип - мулоқотга киришишга қийналади, "ичимдагини топ", фалсафий фикр юритишни ёқтиради, қатъиятли, эътиқоди мустақкам, қайсар, тафаккури қотиб қолган.

    Тўғри ташкил этилган таълим-тарбия жараёнида характер акцентуациясини тарбиялаш ва тузатиш мумкин.

    Download 1.95 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   200   201   202   203   204   205   206   207   ...   227




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling