Дарслик Бакалавриат ёъналиши: 5140800-педагогика ва психология талабалари учун дарслик


Мавзу юзасидан амалий топшириқлар


Download 1.95 Mb.
bet26/227
Sana09.11.2023
Hajmi1.95 Mb.
#1759462
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   227
Bog'liq
умумий психология криллича111

Мавзу юзасидан амалий топшириқлар
1 - Топшириқ.
Шартсиз ва шартли рефлексларнинг хусусияти ва уларнинг ҳосил бўлиш механизми ҳамда объектив борлиқ, сигналлари ҳақидаги билимларни текшириш ва мустаҳкамлаш.
Зарур материал. Турли ҳаётий омилларни ифодалаган савол ва вазифалар:
1. Нима учун янги ўрганаётган боксчи рақибининг қўлқопи унинг кўз олдида пайдо бўлиши билан кўзини юмади?
2. Врач қачонлардир болага укол қилган эди. Шундан сўнг бола оқ халат кийган ҳар қандай одамдан, ҳаттоки у одам болага яхши таниш бўлса ҳам, қўрқадиган бўлиб қолди. Бунга нима сабаб?
3. Одатда институтнинг биринчи курс талабаларига ўқитувчи-маърузачи томонидан биринчи марта аудиторияга кириб келганда ўрнингиздан туриб қарши олинг, иккинчи соатга кирганда эса ўз жойингиздан қимирламанг, деб тарбия берилади. Шунга қарамасдан, танаффусдан сўнг маърузачи иккинчи марта хонага кириб келганда ҳам баъзи талабалар ўринларидан турадилар. Вақт ўтиши билан бу ҳодиса ёъқолиб боради. Бу омилнинг физиологик асоси нимадан иборат?
4. Маълумки, футбол уйинини янги ўйнай бошлаган баскетболчи дастлабки пайтларда тўпни тез-тез қўлига ушлаб олади. Бу билан у ўйин қоидасини бузади. Орадан бир қанча вақт ўтгач, бу спортчи бундай хатога ёъл қўймайдиган бўлиб қолади. Ушбу ҳодисанинг физиологик механизмини тушунтиринг?
5. Ўқувчилар мактабда юриш-туриш ҳақидаги қоидага мувофиқ, ўқитувчининг "Дарсимиз тугади","Кетишингиз мумкин" деган сўзини эшитмагунларича ўринларидан қимирламасдан ишларини давом этти-ришлари лозим. ҳатто қўнғироқ эртароқ чалинганда ҳам шундай ҳолат кузатилади. Ваҳоланки, дарс охирида чалинган қўнғироқ кўп вақт ўқувчиларни ҳаракатланишга ундайди, натижада улар ишни йиғиштириб, синфдан чиқишга ошиқадилар. Болалар интизомини мустаҳкамлаш учун қайси физиологик жараённи ривожлантириш керак?
Таянч тушунчалар
Инстинкт - (лот. инстинcтус уйғониш) - мураккаб шартсиз рефлекс, у ҳулқ - атворнинг туғма йиғиндиси, ташқи ёки ички таъсиротларга жавобан ҳосил бўлади.
Онтогенез (юнон. он, онтос - асл, туб, генесис – туғилиш, пайдо бўлиш) - организмнинг индивидуал ривожланиши. Тирик мавжудотнинг пайдо бўлган давридан то охиригача бўлган даврдаги ўзгаришлар мажмуи.
Сесканувчанлик - тирик организмларнинг таъсирларга биологик аҳамията эга жавоб қайтариш қобилияти.
Филогенез (юнон.. пҳйле - қабила, уруғ, генесис - пайдо бўлиш) - муайян тирик мавжудот турининг ерда ҳаёт бошланганидан кейинги эволюсион тараққиёт жараёни.
Қўзғатувчанлик, қўзғалувчанлик - ташқи қўзғовчи омиллар таъсирида физиологик ҳолатларин ўзгартириб юбориш қобилияти. Барча тирик мавжудотга хос хусусият.

Download 1.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   227




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling