Дарслик Бакалавриат ёъналиши: 5140800-педагогика ва психология талабалари учун дарслик
Download 1.95 Mb.
|
умумий психология криллича111
Р.Декарт томонидан ХВИИ асрда рефлекс тушунчасини фанга киритилиши организм ва муҳит таъсири асослари очилиши борасидаги муҳим назариялардан бири сифатида рол ўйнайди.
Рефлекс - организмнинг ташқи ва ички таъсиротларга марказий нерв тизими орқали берган жавоб реакциясидир. И.М.Сеченов (1829-1905) томонидан амалга оширилган бу тушунчанинг ривожлантирилиши ва бу механизимнинг барча психик жараёнларга тегишли эканлиги шунга олиб келади-ки, илмий психологияда детерменизм тамойили узил-кесил ўз тасдиғини топди. Инсон ҳаётида рефлексларни юқори баҳолаб, И.М.Сеченов томонидан қуйидагича таъриф берилади: "Онгли ва онгсиз ҳаётнинг барча актлари (ҳаракатлар) келиб чиқиши усулига (моҳиятига) кўра рефлекслардир". Рефлектор актда И.М.Сеченов учта бўғимни ажратади; 1. Биринчи бўғимда сезаётган "тўпнинг" таъсирланиши нерв қўзғалишига айланади. 2 қўзғалиш ва тормозланиш жараёнлари асосида ўзига хос равишда ахборотни қайта ишлаш ва қарор қабул қилиш рўй беради. 3.буйруқни амалга оширувчи органларга (мускулларга ва безлар ва ҳоказо) узатиш. И.П.Павлов (1849-1936) И.М.Сеченовнинг мия рефлектор фаолиятини ўрганиш борасидаги ғоясини ривожлантириб, рефлекс тушунчасига янги мазмун киритди ҳамда шартли рефлексларнинг ҳосил бўлиш асосларини яратди. Рефлексларнинг икки тури фарқланади: шартсиз ва шартли рефлекслар. Шартсиз рефлекслар туғма бўлиб, ҳаётнинг дастлабки кунларидан ва кейинчалик ҳеч қандай тажрибасиз (малакасиз) намоён бўла бошлайди. Масалан, игна санчилганда қўлни тортиб олиниши, овқатнинг оғиз бўшлиғида тушгандаги сўлакнинг ажралиши. Шартсиз рефлексларнинг марказлари турличадир - шартсиз рефлекслар ёйларнинг туташувчи орқа миядан ва бош миянинг ўсишидан рўй беради. Шартли рефлексларнинг ҳосил бўлиш соҳаси бош мия пўстлоқидир. Шартли таъсирлагич организмнинг ҳаёти учун муҳим бўлган қандайдир ҳодисаларнинг мавжудлиги ҳақида, масалан овқатнинг мавжудлиги, хавф- хатарнинг пайдо бўлиши ҳақида хабар беради. Шунинг учун И.П.Павлов бош мия қобиғи фаолиятини сигнал фаолияти деб номлади. И.П.Павлов шартли рефлекслар методидан фойдаланиб, шуни аниқладики, бош мия катта ярим шарлари фаолияти организмнинг ички муҳитидан ва ташқи муҳитдан нерв тизимига келаётган кўпгина таъсирловчиларнинг анализ ва синтез жараёнларидан иборат экан. Анализ ва синтез И.П.Павлов томонидан анализаторлар деб номланган ўзига хос нерв тизимлари ёрдамида амалга оширилади. Download 1.95 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling