Онгнинг учинчи хоссасига асосан онг ёрдами билан одамнинг мақсадни кўзлаш фаолияти таъминланади. Фаолият мақсадларини яратиш онгнинг вазифасига киради. Бундай фаолият мотивлари юзага келади ва чамалаб кўрилади, иродавий қарорлар қабул қилинади, ҳаракатларни бажариш ёъллари ҳисобга олинади.
Онгнинг тўртинчи хоссасига асосан турли муносабатлардан онгли равишда турли ҳис-туйғулар юзага келади. Онг кишилар муносабатларининг йиғиндисидир.
Онг юзага келишининг асосий шарти, воситаси тилдир. Психиканинг энг қуйи даражаси онгсизликдир. Онгсизлик - бу шундай психик жараёнлар ва ҳодисалар йиғиндисики, унда инсон ўз хатти-ҳаракатларига жавоб бермайди, англамайди. Бунга туш кўриш, баъзи патологик ҳодисалар, алахлаш, галлюсинасия кабилар киради. Хулоса қилиб айтганда, психология ҳаёт фаолиятининг ўзига хос шакли бўлиб, психик ривожланишнинг қонуният ва механизмларини ўрганувчи фандир. Психология фанининг асосий вазифаси психик ҳодисаларни ўрганиш ва илмий асослашдир. Психик ҳодисалар маълум қонуниятларга бўйсунади. Психология шундай қонуниятларни моҳиятини очишга, уларни таркиб топиши ва ривожланишини ўрганишга қаратилгандир. Ушбу қонуниятларни билиш, уларни бошқариш, ташкил этиш, таълим-тарбия жараёнини тўғри олиб боришга ёрдам беради.
Мавзу юзасидан амалий топшириқлар
1 - Топшириқ
Қуйидаги ҳукмлардан қайси бири психиканинг табиатини идеалистик нуқтаи назардан ва қайси бири материалистик қарашда тушунтиради?
а) психика ўзга алоҳида бир оламдир. У ташқи сабабларга боғлиқ эмас;
б) психика энг юқори даражада ташкил топган материя яъни - миянинг хусусиятиди;
в) психикани фақат ўз-ўзини кузатиш орқали ўрганиш мумкин;
г) психика - объектив оламнинг инъикосидир.
2 - Топшириқ.
Россиялик психолог - идеалист А. Й. Введинский бундай ёзган эди: "Бошқа кишиларнинг руҳий ҳаётини идрок қилишимиз мумкин эмас, чунки у ҳар қандай тажриба ўтказиш имкониятидан четдадир". Кўриниб турибдики, А. И. Введинский психик ҳодисаларни фа қат бевосита билиш мумкин, деб ҳисоблайди.
1. Айтингчи, бошқа кишиларнинг руҳий ҳаётини идрок қилишимиз мумкин эмас, деб айтилган А. И. Введинскийнинг фикри тўғрими?
2. Шу билан А. И. Введинский психик ҳодисаларни билишнинг қайси усулини инкор этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |