Дарслик Бакалавриат ёъналиши: 5140800-педагогика ва психология талабалари учун дарслик
Download 1.95 Mb.
|
умумий психология криллича111
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3.Интеллектуал босқич
- Сесканувчанлик
- 2.Термотропизм
- 3.Хемотропизм
- Мимоза
- 6.Баротропизм
- 7.Гидротропизм
2.Персептив босқич бўлиб, у ташқи, объектив воқеликни яхлит акс этиши билан характерланиб, алоҳида оддий сезиш тури эмас. К.Э.Фабрининг фикрича, персептив психикани ҳам икки даражаси мавжуд. Паст даражага юқори даражали умуртқасизлар киради. Персептив психиканинг қуйи босқичида мавжуд бўлган ҳайвонлар учун ижобий таъсир этувчиларни фаол излаш хусусияти хосдир.
Предметни идрок этиш-персептив психиканинг юқори даражасидир. Ушбу даража ривожланган нерв тизимига эга умуртқалиларга хосдир. 3.Интеллектуал босқич - юксак даражада ривожланган нерв тизимига эга бўлганлар, яъни одамсимон маймунларга хосдир. Сесканувчанлик ва тропизм Ҳамма тирик организмлар ўсимликлардан тортиб, ҳайвонларгача акс эттиришнинг биологик шакли сесканувчанлик хусусиятига эгадир. Сесканувчанлик - тирик организмнинг биологик аҳамиятига эга бўлган таъсирларига жавоб қайтариш қобилиятидир. Биотик, яъни биологик аҳамиятга эга бўлган омилларига махсус ҳаракатлар билан реакция қилиш усулларига тропизм ёки таксислар дейилади. Тропизм турлари қуйидаги жадвалда яққол акс эттирилга: 1.Фототропизм - бу тирик организмнинг ёруғлик таъсирида ҳаракатга келишидир. Масалан, ёз куни тунги чироқ ёруғлигига майда чивинларнинг учиб келиши. 2.Термотропизм - тирик организмнинг иссиқлик таъсири остида ҳаракат қилишга мойиллигидир. Масалан, баҳор келиши билан қашоратларнинг жонланиб ҳаракатга келиши. 3.Хемотропизм - тирик организмнинг физик-химиявий муҳитни танлаб олишга бўлган мойиллигидир. Масалан, ачиган, қатиқ, меваларга майда чивинларнинг йиғилиши. 4.Топотропизм - тирик организмларнинг механик қўзғатувчилар таъсири остида ҳаракат қилишига мойилигидир. Масалан, чириган олмага тегилса, унга йиғилган майда ҳашоратларнинг ҳаммаси учиб кетади. Мимоза ўсимлигига тегилса, у дарҳол япроқини ёпиб олади. 5.Гемотропизм - тирик организмнинг қуёш нури таъсири остида ҳаракат қилишга мойиллигидир. Масалан, кунгабоқар ўсимлигининг қуёш нури томон ҳаракатланиши. 6.Баротропизм - тирик организмнинг ҳаво босими остида ҳаракат қилишга мойиллигидир. Масалан, ҳаво булут бўлганида, ҳавода учиб юрган ҳашоратлар ерга пастга қараб учадилар. 7.Гидротропизм - тирик организмнинг намлик сув таъсири остида ҳаракат қилишига мойиллигидир. Ўсимликларда акс эттиришнинг биологик шакли фақатгина тропизмлардан иборат бўлиб, бу ҳаракатлар ўсимликларга ўз-ўзини бошқаришига ёрдам беради, яъни улар ўзлари учун фойдали бўлган манбага қараб интилади ёки ўзини ҳимоя қилишга доир бошқача ҳаракат қилади. Масалан, номозшомгул кечки пайт очилиб, кундузи ёруқликдан ёпилади. Ҳайвонларда акс эттиришнинг янги тури - сезувчанлик юзага келади. Сезувчанлик қобилияти туфайли, ҳайвонлар, ўсимликларга нисбатан анча кўп таъсиротларни акс эттириш имкониятига эга бўлади. ҳайвон нерв тизими ва мияси қанчалик юксак даражада тараққий этган бўлса, унинг психикаси ҳам шунчалик юқори босқичга кўтарилган бўлади. Одамда психиканинг ривожланиши энг юқори бўлиб, онг даражасига эга. Download 1.95 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling