Дарслик Бакалавриат ёъналиши: 5140800-педагогика ва психология талабалари учун дарслик


Download 1.95 Mb.
bet20/227
Sana09.11.2023
Hajmi1.95 Mb.
#1759462
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   227
Bog'liq
умумий психология криллича111

Ҳимояланиш инстинкти - ҳайвон ўз ҳаётини ва омонлигини сақлаш ҳаракатларида ифодаланиб, у икки кўринишда содир бўлади. Биринчиси душманга ҳужум қилиш, иккинчиси ўзини ҳимоя қилишдир. ҳар бир ҳайвон душмандан ҳимоя қилиш учун бирор органидан шохлари, туёқлари, тиш-тирноқлари, тиканлари каби ёки заҳарли-қидли суюқликдан фойдаланади. Масалан, Африка кобраси ўз заҳрини 3,5 метр масофагача ота олади. Америкада терисининг усти қора жун билан қопланган унча катта бўлмаган бир йиртқич ҳайвон яшайди. У амалда барча турдаги йиртқич ҳайвонларнинг ҳужумидан сақлангандир. ҳайвонлар уни орқасидаги узун чизиқидан таниб олади. Бу ҳайвон скунс деб аталади. Табиат скунсга бир безни ато этганки, у бениҳоя заҳарли, ҳидли суюқлик тарқатади. Салгина хавф туғилиши биланоқ, скунс душманига орқасини ўгириб, думини кўтаради ва ҳавога суюқлик пуркайди. Натижада энг катта йиртқичлар ҳам бир неча соат давомида "қушидан кетиб қолади". Америка қитъасидаги барча ҳайвонлар скунсни четлаб ўтишга ҳаракат қиладилар. Бу ҳайвонни янги иқлимга мослаштиришга қарор қилиниб, ёш ҳайвонларни олдинига ўралган майдонда сақлашди. Йиртқичларни парвариш қилишда хизматчилар қийналмас-ликлари учун ҳайвонлардаги мумак безлари олиб ташланди. Эркинликка қўйиб юборилган скунслар ўрмонларда бемалол юришарди. Скунсларга ҳужум қила бошланганида, улар қочмасдан, орқаларини ўгириб туришаверди ва душманларининг енгилгина ўлжасига айланишди. Шундан кейин, скунсларнинг безлари кесиб ташланмай, уларни боқишнинг бошқа усуллари топилди.
Насл қолдириш инстинкти - бу ота-оналик инстинкти сифатида кўриниб, насл - авлод учун ғамхўрлик қилиш, уни маълум вақтгача овқат билан таъмин этиш, хавф-хатардан сақлаш ўз болаларини парвариш қилиш туғма маҳоратига эга бўлиб, ўз наслининг келажаги ҳақида ғамхўрлик қилади. Жумладан, ўргимчакнинг баъзи турларида урғочилари ўз тухуми учун толалардан пиллалар ясайди. Бу пиллани урғочи ўргимчак қўриқлаб ва тез-тез кўчириб юради, ўргимчак болалари пайдо бўлиши билан урғочи ўргимчак уяларини ёнидан силжимасдан қўриқлаб туради. Насли катталашгани сари урғочи ўргимчак ҳам уларга шунча бефарқ бўла боради ва сўнгра эса ўргимчак болалари мустақил ҳаракат қиладиган бўлиб, қолгандан кейин уларни ташлаб кетади.

Download 1.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   227




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling