Дастур 5А320309- нефт ва газ саноати машина ва жиҳозлари
“Нефт ва газни тўплаш ҳамда тайёрлаш жиҳозлари” фани бўйича
Download 60,79 Kb. Pdf ko'rish
|
Нефть ва кудукларини Современные нефтегазовые технологии
- Bu sahifa navigatsiya:
- “Нефт ва газ қудуқларини бурғулаш жиҳоз ва ускуналари” фани бўйича
“Нефт ва газни тўплаш ҳамда тайёрлаш жиҳозлари” фани бўйича:
“Нефть ва газни тўплаш ҳамда тайѐрлаш жиҳозлари” фани техника фанлар туркумига киради, нефт ва газ қудуқларни маҳсулотини йиғиш ва узатишга тайѐрлаш технологик жараѐнларини мақбул ишлатиш, жиҳозларни танлаш, қудуқлари ишлатиш режимларини белгилаш ҳамда нефт ва газ конларини ишга тушириш ва луардан фойдаланиш йўналишида хам ўқитилади. Мазкур фан бошқа умумкасбий ва махсус фанларнинг назарий ва услубий асосини ташкил қилиб, ўз ривожида аниқ йўналишдаги махсус фанлар учун замин бўлиб хизмат қилади. Ушбу фан конларда қудуқ махсулотларини йиғиш, тайѐрлаш тизимлари лойихалаш асосларини, алохида конлар бўйича лойихаларнинг индивидуаллигини, конларда нефть, газ ва қатлам сувларини йиғиш ва тайѐрлаш тизимлари ускуналари хусусиятлари, тизимларни ишлатиш жароѐнида содир бўлувчи фаза ўзгаришлари, қудуқ махсулотидан тавар нефти, товар гази талабларигача тайѐрлаш, суюқ углеводород газлари 4 ишлаб чиқазиш, қатлам сувларини қатламга ҳайдаш учун тайѐрлаш тушунчаларини ўз ичига олган бўлимларидан ташкил топган. “Нефт ва газ қудуқларини бурғулаш жиҳоз ва ускуналари” фани бўйича: Нефт ва газ қудуқларини бурғулаш жиҳоз ва ускуналари фани фани техника фанлар туркумига киради, нефть ва газ қудуқларини бурғилаш корхоналарида ишлатиладиган машиналар, механизмлар ва ускуналарининг таснифи, уларнинг тузилиши ва ҳисоблаш усуллари, фан тарихи ва ривожининг тенденцияси, истиқболи хамда Республикадаги ижтимоий- иқтисодий ислоҳотлар натижалари ва худудий муаммоларининг қудуқларни бурғилаш сохасида ишлатиладиган бурғилаш воситалари истиқболини қамраб олади. Нефть ва газ қудуқларини бурғулаш жиҳоз ва ускуналари фанни ўрганиш натижасида талабалар бурғилаш жиҳозлари бўйича мажмуа билим олиб, олган билимларидан фойдаланган ҳолда қўйилган талабларга жавоб бера оладиган ва коплекс жиҳозларни ишлаб чиқариш жараѐнини анлашлари лозим. Нефть ва газ қудуқларини бурғулаш жиҳоз ва ускуналари геологик, техник ва технологик холатларда қўллаш ҳамда уларни технологик бошқариш бўйича тасаввурга эга бўлиши, паралаб ўтишдаги куч агрегантларини ишлатиш, бурғилаш қоришмаларини қудуқ тубига хайдаш, бурғилаш қоришмасини парчаланган тоғ жинсларидан тозалаш ҳамда фавворларни бартараф этувчи жиҳоз ва қурилмалардан тўғри фойдаланиши, жиҳозларини технологиясини ўрганиши, тахлил қилиши ҳамда қўллаш, келиб чиқадиган муаммолар бўйича ечимлар қабул қилиш кўникмаларига эга булиши керак. Download 60,79 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling