Дастур ойнаси


Download 1.59 Mb.
bet3/4
Sana16.06.2023
Hajmi1.59 Mb.
#1505675
1   2   3   4
Bog'liq
excel elektron jadvali

Ячейкаларни тўлдириш

  • ячейкани актив қилиш ва F2 клавишасини ёки ячейкада сичқон билан икки маротаба босиш;
  • ячейкада матн курсори пайдо бўлади, уни курсорни бошқариш клавишалари ёрдамида силжитиш мумкин;
  • маълумотларни таҳрир қилиш;
  • таҳрир қилиш режимидан Enter клавишаси билан чиқиш.
  • Ячейкага маълумотлар киритиш учун уни актив қилиш ва маълумотларни клавиатурадан киритиш лозим. Маълумотлар ячейкада ва таҳрир қилиш сатрида (8-расм) пайдо бўлади. Киритишни охирига етказиш учун Enter ёки курсорни бошқариш клавишаларидан бирини босиш лозим. Маълумотларни киритиш жараёни тугалланади ва қўшни ячейка актив бўлиб қолади. Ячейкадаги маълумотларни таҳрир қилиш учун қуйидагилар зарур:
  • Диққат! Microsoft Excel исталган командасини бажаришдан аввал ячейка билан ишлашни якунлаш, яъни кириш ёки таҳрир қилиш режимидан чиқиш лозим.

Операцияларни бекор қилиш

  • Маълумотлар устидаги охирги операцияни бекор қилиш учун Правка менюсида Отменить … командасини танлаш ёки тугмасини босиш даркор. Агар ушбу тугма ёнидаги стрелкаси босилса, жорий сеансда бажарилган операциялар рўйхати очилади. Бир операция номи устида босиб, уни ва ундан сўнг бажарилган барча операцияларни бекор қилиш мумкин. Охирги бекор қилинган операцияни қайтариш учун Правка менюсида Повторить … командасини танлаш ёки тугмасини босиш даркор. Бекор қилинган операциялар рўйхатини кўриб чиқиш учун ушбу тугма ёнидаги стрелкасини босиш зарур.

Иш китобини яратиш

  • Янги иш китобини яратиш учун Файл менюсида Создать командасини танлаш керак. Очилган диалог ойнасида улар асосида иш китоби яратиладиган вкладишни, сўнгра эса шаблонни танлаш талаб қилинади. Одатий иш китоблари Книга шаблони асосида яратилади. Книга шаблони асосида иш китобини яратиш учун тугмасини босиш мумкин.

Иш китобини очиш

  • Мавжуд иш китобини очиш учун Файл менюсида Открыть командасини танлаш ёки . тугмасини босиш зарур, шундан сўнг Открытие документа диалог ойнаси очилади. Папка рўйхати майдонида керакли иш китоби жойлашган диск танланади. Пастроқда жойлашган рўйхатда китоб солинган папка ва китобнинг ўзи (икки марта босиш билан) танланади. Агар ўзгартирилмаган бўлса папкада фақат xls расширениега эга ва белгилари қуйида келтирилган Microsoft Excel китоблари солинган файллар бўлади. Бошқа файллар турларини ёки барча файлларни чиқариш учун Тип файлов рўйхати майдонида тегишли турни танлаш лозим.

Download 1.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling