Дастури фармацевтик инжиниринг


Ректификациялаш аппаратларининг тузилиши


Download 3.81 Mb.
bet6/7
Sana17.08.2023
Hajmi3.81 Mb.
#1667735
1   2   3   4   5   6   7

Ректификациялаш аппаратларининг тузилиши

  • Қайнаткичлар аппаратнинг пастки қисмига киритилган ёки алоҳида ажратиб чиқарилган бўлиши мумкин. Қайнаткичлар кўпинча туйинган сув буғи билан иситилади. Алоҳида ажратиб ва ко­лоннадан бироз пастда жойлаштирилган (суюқликнинг табиий циркуляциясини таъминлаш мақсадида) қайнаткичлар ремонт ва алмаштириш учун энг кулай ҳисобланади.

Ректификациялаш аппаратларининг тузилиши

  • Даврий ишлайдиган ректификацион қурилмаларнинг куб аппарати буғ ҳосил қилишдан ташқари дастлабки аралашма учун идиш (йигич) вазифасини ҳам ўтайди. Шу сабабли кубнинг ҳажми битта операция учун ишлатилади, унинг ҳажми дастлабки аралашма ҳажмидан 1,3... 1,6 марта катта бўлиши керак.

Ректификациялаш аппаратларининг тузилиши

  • Дефлегматор буғни конденсациялаш ва ҳосил бўлган конденсатнинг бир қисми (флегма) ни колоннага қайтариб бериш учун хизмат қилади. Дефлегматор сифатида одатда кожух-трубали иссиқлик алма­шиниш аппаратлари ишлатилади. Кўпинча трубаларнинг оралиғидаги бўшлиғда буғлар конденсацияланади, трубаларнинг ичидан эса совитувчи агент (сув) ҳаракат қилади. Буғлар дефлегматорда қисман ва тўла конденсацияланиши мумкин.

Ректификациялаш аппаратларининг тузилиши

  • Буғлар қисман конденсацияланганда дефлегматор колоннадан ташқарида ёки тўғридан-тўғри колоннанинг устига жойлаштирилади. Буғлар тўла конденсацияланганда эса дефлегматор колоннанинг юқорисига, тўғридан-тўғри колоннанинг тепасига ёки колоннанинг юқориги қисмидан пастроқ вазиятда жойлаштирилиши мумкин. Охирги усул қўлланилганда қурилманинг умумий баландлиги камаяди, бироқ бунда флегма колоннага насос ёрдамида берилади.

Насадкали колонналар.

  • Бундай колонналар аппаратдаги суюқликни кам миқдорда ушлаб қолиш талаб қилинганда, босимлар фарқи кичик бўлганда хамда кичик ҳажмдаги ишлаб чиқаришларда ишлатилади. Саноатда кўпроқ Рашиг ҳалқалари ишлатилган насадкали колонналардан кенг фойдаланилади. Сўнгги йилларда насадкаларнинг бир қатор янги турлари (Палл ҳалқалари, Берл эгари, Спрейпак ва бошқалар) яратилди.

Download 3.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling