Дастури фармацевтик инжиниринг


Download 3.81 Mb.
bet7/7
Sana17.08.2023
Hajmi3.81 Mb.
#1667735
1   2   3   4   5   6   7

Насадкали колонналар

  • Бундай насадкаларни катта диаметрли колонналарда ишлатиш ҳам катта самаралар бермоқда. Натижада насадкаларнинг айрим турлари катта іажмдаги ишлаб чиқаришларда фойдаланила бошланди. Насадкаларнинг асосий катталиклари Рашиг ҳалқасига нисбатан олинган.

Насадкали колонналар.

  • Катта диаметрли колонналарда насадка бўйлаб суюқликнинг бир меъёрда тарқалишига эришиш қийин. Шу сабабли саноатда насадкали ректификацион колонналарнинг диаметри одатда 0,8... 1 м дан ортиқ бўлмайди.

Тарелкали колонналар.

  • Тарелкели ёки барботажли аппаратлар са­ноатда кўп ишлатилади. Барботажли колонналар катта ҳажмдаги аралашмаларни ажратиш мақсадида, буғ ва суюқликнинг микдорлари кат­та ҳажмда ўзгарганда хамда аралашмани аниқ ажратиш лозим бўлган пайтда ишлатилади.

Тарелкали колонналар

  • Бундай аппаратларнинг гидравлик қаршилиги бир­оз катта, лекин бунинг аҳамияти унчалик катта эмас. Ректификация жараёнида гидравлик қаршиликнинг ортиши босимнинг бироз кўпайишига сабаб бўлади, бу ҳол ўз навбатида қайнаткичда суюқликнинг қайнаш температурасини ортишига олиб келади. Тарелкали аппаратларда суюқлик ва буғ фазалари ўртасидаги контакт юзаси юқоридир.

барботажли тарелкаларнинг принципиал схемалари

Плёнкали колонналар

  • Бу аппаратлар иссиқлик таъсирига беқарор аралашмаларни вакуум остида ажратиш учун ишлаталади. Масалан, турли мономер ва полимерларни, органик синтезнинг бошқа маҳсулотларини ажратиш учун плёнкали колонналардан фойдаланилади.

Плёнкали колонналар

  • Плёпкали колонналар бир қатор афзалликларга эга: аралашма аппарат ичида қисқа вақт давомида бўлади, катта қовушоқликка эга бўлган суюқликларни ажратиш мумкин, аппаратда суюқлик кам ушлаб қолинади, катта унумдорлик билан ишлайди, гидравлик қаршилиги кам. Камчиликлари: иситувчи буғнинг сарфи катта, тарелкалар­нинг назарий сони кўп бўлганда аппаратни ишлатиш мумкин эмас (аппаратнинг баландлиги 9 м дан ошмаслиги керак).

Download 3.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling