“Дастурлаш технологиялари” фанига кириш


Download 425 Kb.
Sana13.01.2023
Hajmi425 Kb.
#1090860
Bog'liq
1-dars ATT

Мavzu: Asosiy tushunchalar: algoritm, dastur va ular haqida umumiy ma’lumotlar

  • Ma’ruzachi: Arzikulov Sunnatulla Doniyarovich
  • tel. 90 9378622
  • arzikulov_s@mail.ru
  • @ arzikulov_s
  • @arzikulov
  • Суннатулла Арзикулов
  • sunnatullaarzikulov

RERJA:

  • Algoritm tushunchasi
  • Dastur tushunchasi
  • Dasturlarning qullanilish sohalari

Amaliy masalalarni kompyuterda yechish jarayoni

  • Kundalik faoliyatimizda biz turli xil muammolar, vazifalarga duch kelamiz. Biz uchun ular talab yoki savol shaklida bo‘ladi. Masalan, «Kvadrat tenglamani yechish», «Dengizda nechta tomchi suv bor?», «Ikki karra ikki necha bo‘ladi?» kabi. Masalani yechish uchun kerakli amallarni bajarish, ma’lum bir ketmaketlikda qator harakatlarni amalga oshirish darkor. Aynan shu harakatlar ketmaketligini to‘liq tasavvur etishimiz va tasvirlab berishimiz kerak.

“Algoritm” tushunchasi

  • Masala echimini cheklangan qadamlar natijasida hosil qiladigan, oldindan tayinlangan va aniq belgilangan qoidalar yoki buyruqlar ketma-ketligi algoritm deyiladi.
  • Soddaroq qilib aytganda, algoritm bu - oldimizga qo‘yilgan masalani yechish uchun zarur bo‘lgan amallar ketma-ketligidir. Algoritm tuzish - bu dasturlashdir, algoritmni tuzuvchilar esa dasturchilardir.

Masalan, ax 2 +bx+c=0 kvadrat tenglamani yechish uchun quyidagi amallar ketma-ketligi zarur bo‘ladi:

Misol sifatida berilgan a, b, s tomonlari bo‘yicha uchburchakning yuzasini Gerron formulasi bo‘yicha hisoblash masalasini ko‘rib chiqaylik.

фанининг асосий тушунчалари.

  • Алгоритм - бу маълум турдаги масалаларни ечиш учун қўлланиладиган амаллар мажмуасининг муайян тартибда берилиши.
  • Дастур - Компютерда ишлатишга тайёр дастурлаш тилида ёки обьектли кодда ёзилган алгоритм.
  • Модул - бу бир хил глобал маълумотлардан фойдаланувчи дастурлар кутубхонаси.

Dasturiy taʼminot nima?

  • TEXNOLOGIYa “Texnologiya” – yunoncha «techne» so‘zidan olingan bo‘lib, mahorat, san'at degan ma'noni, «logos» - so‘z, ta'limot ma'nosini anglatadi.
  • Dasturiy ta'minot («Software») - bu ma'lum bir maqsadlar uchun mo‘ljallagan dasturlar va shu bilan birga Davlvt standarti (GOST)dan o‘tgan, tegishli texnik xujjatlar bilan ta'minlangan dasturlash kompleksiga aytiladi.

“Дастурий таъминотни ишлаб чиқиш технологиялари” фанининг асосий тушунчалари.

  • Дастурий маҳсулот, бу керакли хужжатлар, сифат кафолатлари, реклама материалларига эга универсал дастурий таъминот бўлиб, фойдаланувчини ўқитиш ҳам назарда тутилади.
  • Дастурий таъминотининг ишлаб чиқиш жараёнида фойдаланиладиган усуллар, воситалар ва дастурий таъминотни ишлаш жараёнлари йиғиндиси дастурлаш тамойиллари дейилади.

Дастурлаш йўналишлари

  • Объектга йўналтирилган дастурлаш
  • Тузилмавий дастурлаш
  • Модулли дастурлаш

Модулли дастурлаш

  • ДТ нинг ҳар бир дастурини ишлаб чиқишга киришилар экан, бу дастур одатда катта тизим эканини назарда тутиш керак. Шунинг учун биз уни соддалаштириш чораларини кўришимиз лозим. Бунинг учун ушбу дастур қисмма-қисм ишлаб чиқилади ва бу қисмлар дастурий модуллар деб аталади.
  • Дастурларни ишлаб чиқишдаги бу усулнинг ўзи эса модулли дастурлаш деб аталади.

Тузилмавий дастурлаш

Объектга йўналтирилган дастурлаш

  • Объект ўзида бирон-бир моҳиятни акс эттиради ҳамда вақт ўтиши билан ўзи билан бирон-бир муносабатларга киришган бошқа бир объект таъсирида ўзгариши мумкин бўлган қандайдир ҳолатга эга бўлади. Объектлардан фойдаланиб дастур яратиш объектга йўналтирилган дастурлаш дейилади.

Дастурлаш тилларининг қўлланиш соҳалари

  • Ҳозирги вақтда дастурлаш тиллари инсон фаолиятинининг турли соҳаларида қўлланилади, улар қўйидагилар:
  • Илмий ҳисоблаш (C++, Java);
  • Тизимли дастурлаш (С, C++, Java);
  • Маълумотларни қайта ишлаш (C++, Java, С#);
  • Сунний интеллект (LISP, Prolog);
  • Маълумотларни масофадан бошқариш (Perl, PHP, Java, C++, C#);
  • Хужжатларни тавсифлаш (HTML, XML).

Вақт ўтиши билан баъзи тиллар ривожланди, янги қирралари қўшилиб, уларга талаб янада ошди, баъзилари эса ўз долзарблигини йўқотиб, фақатгина назарий жиҳатдан қизиқиш қолган. Бундай даража қуйидаги факторлар билан боғлиқ:

  • Вақт ўтиши билан баъзи тиллар ривожланди, янги қирралари қўшилиб, уларга талаб янада ошди, баъзилари эса ўз долзарблигини йўқотиб, фақатгина назарий жиҳатдан қизиқиш қолган. Бундай даража қуйидаги факторлар билан боғлиқ:
  • Аниқ дастурлаш тилида ишлаб чиқилган иловани қўллаб қувватловчи дастурлаш муҳитининг мавжуд бўлиши;
  • Дастурни кузатиб бориш ва тестлаш қулайлиги;
  • Аниқ бир дастурлаш тилини қўллаш орқали ишлаб чиқиш қиймати;
  • Тил конструкциясининг аниқлиги;
  • Объектга йўналитирилган ёндашувнинг қўлланилиши.

Хулоса

  • Дастурий таъминотни ишлаб чиқиш бўйича бўлажак мутахассислар дастурий тизимларни таҳлил қилиш, лойиҳалаш, реализация қилиш ва тестлаш усуллари ва бу соҳадаги мавжуд замонавий технологияларни билишлари, мазкур усуллар ва технологиялар тўғрисида тушунчаларга эга бўлишлари лозим.

Download 425 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling