Датчиклар ҳақида тушунча ва уларнинг классификацияси
̶ ̶ механик катталиклар датчиги
Download 0.97 Mb.
|
1 2
Bog'liqarduino
- Bu sahifa navigatsiya:
- Узлуксиз ўзгарирувич датчиклар ўлчовчи датчиклар ҳисобланади.
- Уюрма токли (Вихретоковые) силжиш датчиги
̶ ̶ механик катталиклар датчиги;̶ ̶ ҳарорат; ̶ ̶ инфрақизил;̶ ̶ оптик; ̶ ̶ акустик;̶ ̶ суюқлик; ̶ ̶ газ.2 – қабул қилувчи қисмнинг таъсир принципига кўра. Мисол, оптик датчиклар қуйидагиларга бўлинади: - фотоэлектрк; - фотохимик; - фототермик; – фотомеханик. 3 – ишлаш принципи бўйича; – тўғридан-тўғри ўзгартириш билан; – оралиқ ўзгартириш билан. 4 - х → у ни ўзгартириш тури бўйича датчиклар икки классга бўлинади – узлуксиз ўзгартириш билан – дискрет ўзгартириш билан. Узлуксиз ўзгарирувич датчиклар ўлчовчи датчиклар ҳисобланади.Чизиқли ва бурчак силжиш датчиклари Силжиш датчиги - бу объектнинг чизиқли ёки бурчакли механик ҳаракатининг катталигини аниқлаш учун мўлжалланган қурилма. Барча силжиш датчикларини иккита асосий тоифага бўлиш мумкин - чизиқли чизиқли силжиш датчиклари датчиклари ва бурчакли бурчакли силжиш датчиклари. Чизиқли ва бурчак силжиш датчиклари Чизиқли силжиш датчиклари Ишлаш принцига кўра қуйидагиларга бўлинади: •Сиғимли; •Оптик; •Индуктив; •Уюрма токли (Вихретоковыми); •Ультратовушли; •Магниторезистивли; •Потенциометрли; •Магнитострикцион; •Холла эффекти асосидаги. Чизиқли ва бурчак силжиш датчиклари Тирқиш қиймати ўзгариши билан боғлик чизиқли силжиш сиғим датчиги. Сиғим силжишли датчик Ушбу турдаги датчикларнинг ишлаши кондансаторнинг сиғими ва унинг геометрик конфигурацияси ўртасидаги боғлиқликка асосланган. Тирқиш қиймати ўзгариши билан боғлик чизиқли силжиш сиғим датчиги. Диэлектрикни ҳаракатланиши билан боғлиқ чизиқли силжиш сиғим датчиги. Уюрма токли (Вихретоковые) силжиш датчигиУшбу турдаги датчиклар магнит майдон генератори регистраторни ташкил топган бўлиб, улар билан иккиламчи магнит майдонлари индукциясининг қиймати аниқланади. Холл эффекта асосидаги датчик Ушбу турдаги датчиклар магниторезистив датчикларга ўхшаш конструкцияга эга бўлиб, бироқ уларнинг ишлаши Холл эффектига асослангандир. Холл эффекти – ташқи магнит майдон таъсир қиладиган ўтказгич орқали ток ўтиши натижасида ўтказгичнинг кўндаланг кесимида потенциал фарқини вужудга келишига олиб келади. Шундай қилиб Холл эффекти магнит майдон B таъсирида бўлган ўтказгичда доимий ток I бўлганда ўтказгичда кўндаланг электр потенциали фарқини U Н ҳосил қилишидан қилишидан иборатдир иборатдир. Бу эффект 1879 йилда инглиз олими Холл томонидан томонидан кашф этилган. Потенциометрли силжиш датчиги Потенциометр ўзи жойлашган электр занжирига асосланади. Объектнинг чизиқли силжиши потенциометрнинг қаршилигини ўзгаришига олиб келади (ўзгарувчан қаршилик). Агар потенциометр орқали тўғридан – тўғри ўзгармас ток ўтказилса, у холда кучланишнинг пасайиши қаршиликнинг қийматига пропорционал бўлади ва шу сабабли объектнинг чизиқли силжиши миқдорига тўғри келади. Тензометрик куч датчиги таъсир этувчи куч таъсирида чизиқли деформацияга учровчи жисмдир. Тензометр – бу қаршилик кўрсатувчи элемент бўлиб, унинг электр қаршилиги механик деформация (кучланиш ва силжиш) туфайли ўз қийматини ўзгартиради. Шундай қилиб таъсир этувчи куч электр қаршилигини ўзгаришига олиб келади. Тензометрик датчикнинг ишлаши турли физик эффектларга асосланган бўлиб натижада турли типдаги датчикларни олиш имконини беради: •Резистивли; •Магнитли; •Тактилли; •Пьезорезонансли; •Сиғим; •Пьезоэлектрк. Бурчак тезлиги датчиклари Бурчак тезлиги датчиклари асосан 3 гуруҳга бўлинади: механик, гидравлик ва електрик. Бунда юкланма 1 марказдан қочма куч Fs = аmw таъсирида пружинани 2 сиқади ва валнинг айланиши бўйича 5 муфтани 3 силжитади. Муфтанинг силжиши индуктив ўзгартиркичга узатилади ва айланиш тезлиги ҳисобланади. Датчикнинг сезгирлиги қуйидагича аниқланади: Кд = дФс/дw = 2амwр, бу йерда м - айланаётган юкларнинг массаси; р - юкларнинг айланиш радиуси; w – айланиш бурчак тезлиги. Механик марказдан қочма датчиклар катта хатоликларга ега ва тезликни фақатгина кичик оралиқларда ўлчашга мўлжалланган бўлади. Гидравлик датчиклар асосан айланиш частотасини пропорсионал равишда суюқлик босимга ёки сарф ўзгаришига айлантириб бериш учун ҳизмат қилади. Бундай турдаги датчиклар насосдан 1, суюқлик босими ўзгаришини қабул қилувчи пружинали поршендан 2 ҳамда айланиш частотасини улаб борадиган шкалалардан ташкил топган бўлади. Бу турдаги датчикларнинг амалда қўлланилиши уларнинг мураккаб тузилиши ва ўлчовларни юқори даражада емаслиги сабабли анчагина чегараланган. Хозирги даврда електрик датчикларнинг қўлланилиши кескин равишда кўпайиб бормоқда. Бундай датчиклар одатда ўзгармас ёки ўзгарувчан токли микрогенераторлар (тахогенераторлар) шаклида бажарилган бўлади. Механик (а) ва гидравлик (б) бурчак тезлиги датчиклари. Уларнинг чиқиш кучланиши У айланиш частотасига пропорсионал бўлади: У = а w, бу йерда а – пропорсионаллик коеффицийенти. Датчикнинг сезгирлиги еса қуйидагича ифодаланади: Кд = дУ/дw. Частотали електрик тезлик датчиклари айланиш тезлигини частотага ёки ток ва кучланиш амплитудасига ўзгартириб беради. Вақт-импулсли датчикларида електр ўтказувчан қатлам билан қопланган 2 изоляцион барабаннинг 1 айланиши натижасида чап ётка навбати билан електр занжирини қўшиб ва очиб туради. Натижада импулслар ҳосил қилинади ва уларни иккиламчи асбоб A ёзиб боради. Импулслар сони қуйидагича топилади: Н = а w, Бу йерда а – пропорсионаллик коеффицийенти. Датчикнинг сезгирлиги (имп. с/рад) еса қуйидагича ифодалади: Кд = дН/дw. Вақт-импулсли датчикларининг асосий камчилиги – уларнинг контакларини тез ишдан чиқиб туришидир. Индуксион тезлик датчикларида ўзгармас магнитнинг 2 айланиши натижасида чўлғамда 2 ўзгарувчан (импулсли) кучланиш ҳосил қилинади ва у валнинг айланиш тезлигига пропорсионал бўлади. Електрик тезлик датчиклари. д) - вақт -импулсли; йе ва ж) – индуксион. Download 0.97 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling