Давлат бошқарувида сиёсий партиялар роли
Download 0.67 Mb.
|
БИЛЛУР
Заррачалар абразивлиги газ тезликлари ва чанг концентрацияси бир хил бЎлганда металлнинг ейилиши интенсивлигини характерлайди. Бу кЎрсаткич заррачаларнинг қаттиқлиги, формаси, Ўлчами ва зичлигига боғлиқ бЎлади. Абразивлик қурилмани ҳисоблашда (газ тезлигини, қурилма девори ва коплаш материаллари калинлигини танлашда) эътиборга олинади. Заррачаларни намланиш хоссаси хўл усулда чанг ушловчи қурилмалар самарадорлигига таъсир кўрсатади. Тёкис заррачалар нотёкис юзали заррачаларга қараганда яхши намланади, чунки нотёкис юзали заррачалар намланишни қийинлантирувчи, газ пардаси билан кЎпроқ даражада Ўралган бЎлади. Намланиш характери бўйича барча қаттиқ жисмлар уч асосий гуруҳга булинади: Гидрофилл материаллар ---- яхши намланувчи: кальций, кварц, силикатлар ва оксидланган минераллар; Гидрофоб материаллар ---- ёмон намланувчи: графит, кумир, олтингугурт; Абсолют гидрофоб материаллар: парафин, тефлон, битумлар. Бу кўрсаткич чанг қатламини солиштирма электр каршилиги псл билан бахоланади. Солиштирма электр каршилиги алоҳида заррачаларнинг хоссаларига (юзаси ва ички электр Ўтказувчанлиги, заррачалар формаси ва Ўлчамларига), шунингдек қатлам структураси ва газ оқими параметрларига боғлиқ бЎлади. Улар электрофилптрлар ишига катта таъсир кўрсатади. Чанглар солиштирма электр каршилигига қараб уч гуруҳга булинади: Паст Ом. ли чанглар псл < 104 Ом.см. Бундай чанг заррачаларини электродда чЎктиришда улар тезда зарядсизланади, бу Ўз навбатида уларни кайта олиб келтирилишига (ушлаб қолинмасдан) олиб келади. пслқ104-1010 Ом.см. бЎлган чанглар. Бу чанглар электрофилптрда яхши ушланади, чунки заррачаларнинг зарядсизланиши тез бЎлмайди, балки қатлам йиғилиши учун керакли бЎлган вақт оралигида бЎлади; псл>1010-1013 Ом.см. бЎлган чанглар. Бу гуруҳдаги чангларни электрофилптрларда ушлаб қолиш катта қийинчиликлар тугдиради. Бу гуруҳдаги чанг заррачалари электродда зич бЎлмаган қатлам хосил қилади. Тозалаш даражаси (фойдали иш коэффиценти) маoлум вақт ичида ушлаб қолинган материал ҳажмини газ оқими билан бирга чанг ушловчи қурилмага кирган материал ҳажмига нисбати билан ифодаланади. Чанг ушлаб қолиш самарадорлиги қуйидаги формула билан аниқланади: Бу ерда, Г1 ва Г2 - газ таркибида бЎлган, мос равишда қурилмага кираётган ва ундан чиқаётган чанг заррачаларининг оғирлик бўйича сарфи, кг/с; В1 ва В2 - мос равишда қурилмага кираётган ва ундан чиқаётган газларнинг ҳажмий сарфи, м3/с; x1 ва x2 - мос равишда қурилмага кираётган ва ундан чиқаётган газ оқимидаги заррачалар концентрацияси, кг/м3. Download 0.67 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling