Давлат бошқарувида сиёсий партиялар роли
ЧАНГЛАРНИ ҚУРУҚ МЕХАНИК ГАЗ УШЛАГИЧЛАРДА ТОЗАЛАШ. ИНЕРЦИОН ЧАНГ ТУТГИЧЛАР, ТАРНОВЛИ МОСЛАМАЛАР
Download 0.67 Mb.
|
БИЛЛУР
ЧАНГЛАРНИ ҚУРУҚ МЕХАНИК ГАЗ УШЛАГИЧЛАРДА ТОЗАЛАШ. ИНЕРЦИОН ЧАНГ ТУТГИЧЛАР, ТАРНОВЛИ МОСЛАМАЛАРУюрмали чанг ушловчи қурилмалар. Тузилиши ва ишлаш принципиУюрмали чанг ушлагичлар циклонларга нисбатан анча қийинрок таклиф этилган. Бундай қурилманинг Ўқ йЎналишида пастки (бирламчи) ва юқориги (иккиламчи) уюрмали оқимларнинг бир-бирига қарама-қарши ъаракати мавжуд. Уюрмали чанг ушлагичнинг схемалари 5.1- ва 5.2-расмларда кЎрсатилган. Юқориги оқим билан кирган чанг заррачалари марказдан қочма куч таoсирида девор юзаси томон улоктирилади, юза бЎйлаб пастга қараб спиралсимон ъаракат қилиб, чанг йиьиладиган бункерга тушади. Пастки оқим билан қурилмага кирган чанг заррачалари дастлаб газ оқими билан спиралсимон ъаракатланиб юқорига кутарилади, кейинчалик марказдан қочма куч таoсирида девор томон улоктирилади ва юқориги оқим билан бирга пастга қараб ъаракатланиб чанг йиьиладиган бункерга тушади. Чангли газнинг қурилмага кириш усулига кўра уюрмали чанг ушлагич бир неча турга бўлинади: 1) иккиламчи газ оқимини сопло ёрдамида киритувчи (5.1-расм а); 2) бирламчи ва иккиламчи газ оқимларини паррак ёрдамида киритувчи (5.1-расм, б); 3) бирламчи ва иккиламчи газ оқимини тангенциал йЎналишда киритувчи қурилмалар. Сопло ёрдамида газ оқими кирадиган қурилманинг юқориги қисмида горизонтга нисбатан 15-30о қия қилиб жойлашган бир неча қатор соплолар Ўрнатилган; ушбу тангенциал соплолар ёрдамида иккиламчи газ оқими уюрма хосил қилади. Соплодан чиқаётган газнинг тезлиги 60-80 м/с ни ташкил этади. Бундай қурилмаларда иккиламчи газ оқимининг ъажмий сарфи умумий газ сарфининг 30-50% ни ташкил этади. Газ оқими паррак ёрдамида ёки тангенциал йЎналишда киритиладиган қурилмаларда иккиламчи газ оқимининг босими сопло ёрдамида кирадиган газ босимига нисбатан анча кам бЎлади. Одатда иккиламчи газнинг қурилмага киришидаги тезлиги ва босими таъминан циклонлардаги кЎрсаткичларга жуда яқин. Саноат ишлаб чиқаришларида юқориги ва пастки газ оқимлари тангенциал йЎналишда кирадиган уюрмали чанг ушлагичлардан фойдаланиш қулай ва арзонга тушади. Бундан ташқари қурилманинг тузилиши содда ва босимнинг йЎқолиши камроқ. 5.1.-расм. Цилиндрсимон уюрмали чанг тутгич: а-юқориги газ оқимини сопло ёрдамида киритиш; б-юқориги ва пастки газ оқимларини паррак ёрдамида киритиш; в-юқориги ва пастки газ оқимларини тангенциал йЎналишда киритиш. Инерцияли чанг тутгичларда чанг заррачасига таoсир қилувчи марказдан қочма ва Кариолис кчлари иш гилдираги (ротор) нинг айланиши натижасида хосил бЎлади. Чанг тутишнинг умумий қонуниятлари уюрмали ва ротацион қурилмаларда деярли бир хил. Ротацион чанг тутчичнинг асосий афзаллиги шундан иборатки, унинг ишлаши учун қЎшимча тортиш-пуфлаш қурилмаси керак эмас. Роторнинг айланиш сонини кЎпайтириш йЎли билан инерцион ва марказдан қочма чанг тутгичларга нисбатан, анча юқори самарадорликка эришиши мумкин. 5.2-расм. Конуссимон уюрмали чанг тутгич. Download 0.67 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling