Давлат бюджети Режа. Давлат бюджетининг моҳияти


Бюджет тизими: таърифи, принциплари, уни бошқариш соҳасидаги ваколатлар


Download 349.62 Kb.
bet4/6
Sana03.12.2023
Hajmi349.62 Kb.
#1797875
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Режа. Давлат бюджетининг моҳияти. Давлат бюджетининг функциялари-fayllar.org

1.Бюджет тизими: таърифи, принциплари, уни бошқариш соҳасидаги ваколатлар
Турли даражадаги бюджетлар ва бюджет маблағлари олув-чилар йиғиндисини, бюджетларни ташкил этишни ва тузиш принципларини ифодалайдиган, бюджет жараёнида улар ўртасида, шунингдек бюджетлар ҳамда бюджет маблағлари олувчилар ўртасида вужудга келадиган ўзаро муносабатлар мажмуига бюджет тизими дейилади. Кўпчилик ҳолларда, соддароқ тарзда, бюджет тизими дейилганда эса, мамлакатдаги мавжуд бюджетлар тўплами (мажмуи) тушунилади.
Бюджет тизими мамлакат бюджет тузилишининг таркибий қисми бўлиб, унинг маълум бир қисмини ўзида ифода этади. Шу маънода, бюджет тизими бюджетнинг ўзаро боғлиқликда бўлган бўғинларининг ўзаро йиғиндисидан иборатдир. Мамлакатнинг бюджет тизими жамиятнинг сиёсий тузилишига (қурилишига), давлатнинг иқтисодий тизимига ва унинг маъмурий-ҳудудий бўлинишига бевосита боғлиқ.
У ёки бу мамлакатнинг бюджет тизими икки ёки уч бўғинли бўлиши мумкин. Унитар давлатлар деб юритиладиган мамла-катларда бюджет тизими икки бўғиндан (марказий ва маҳаллий бюджетлар), федератив давлатлар деб юритиладиган мамла-катларда эса уч бўғиндан (марказий бюджет, федерация аъзолари бюджетлари ва маҳаллий бюджетлар) иборат бўлиши мумкин.
Ҳар бир мамлакатнинг бюджет тизими маълум бир принципларга таянади. Ҳозирги пайтда бундай принципларнинг таркибига қуйидагилар кириши мумкин:
 бюджет тизимининг ягоналиги;
 бюджет тизимининг даражалари ўртасидаги даромадлар ва харажатларнинг чегараланганлиги;
 бюджетларнинг мустақиллиги;
 давлат нобюджет фондлари бюджетлари, бюджетлар даромадлари ва харажатларининг тўлиқ акс этиши;
 бюджетларнинг баланслилиги;
 бюджет маблағларидан фойдаланишнинг самарадорлилиги ва тежамлилиги;
 бюджет харажатларини қоплашнинг умумийлиги (ёппаси-галилиги);
 ошкоралик;
 бюджетнинг ҳаққонийлиги;
 бюджет маблағларининг адреслилиги ва мақсадли харак-тердалиги.
Бюджет тизимининг ягоналиги принципи ҳуқуқий базалар, пул тизими, бюджет ҳужжатлари шакллари, бюджет жараёни прин-циплари, бюджет қонунчилигини бузганлик учун санкцияларнинг ягоналиги, мамлакат бюджет тизими барча даражалари бюджет-лари харажатларини молиялаштириш ва бюджет маблағлари бух-галтерия ҳисобини юргизиш тартибининг ягоналиги билан белги-ланади.
Бюджети тизимининг даражалари ўртасида даромадлар ва харажатларнинг чегараланганлиги принципи тегишли даромад-лар турларини (тўлиқ ёки қисман) ва харажатларни амалга оши-риш бўйича ваколатларни мамлакатнинг ҳокимият органлари, мам-лакат субъектларининг ҳокимият органлари ва маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органларига бириктирилганлигини кўзда тутади.
Бюджетларнинг мустақиллиги принципи қонунчилик ва давлат ҳокимиятининг ижроия органлари ҳамда маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органларининг мамлакат бюджет тизимининг тегишли даражаларида бюджет жараёнини мустақил амалга ошириш бора-сида ҳуқуқларини билдиради. Бу принципнинг амал қилиши қо-нунчиликка мувофиқ равишда мамлакат бюджет тизимининг ҳар бир даражасида бюджетлар даромадларининг ўз манбаларига эга эканлигини, бюджетларнинг тартибга келтирувчи (солувчи) даро-мадларини, қонунчиликка мувофиқ равишда тегишли бюджет-ларнинг даромадларини шакллантириш бўйича ваколатларни, дав-лат ҳокимият органлари ва маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органла-рининг қонунчиликка мувофиқ равишда тегишли бюджетлар хара-жатларининг сарфланиш йўналишларини мустақил аниқлаш ҳуқуқини қонуний бириктирилишини, бюджет тўғрисидаги қо-нунларни ижро этиш жараёнида олинган қўшимча даромадлар, бюджет даромадларининг харажатларидан ошган қисми суммалари ва бюджет харажатлари бўйича иқтисод қилинган суммаларни олишнинг мумкин эмаслигини, бюджет тўғрисидаги қонунларнинг ижро этилиши жараёнида вужудга келган даромадлардаги йўқотмалар ва қўшимча харажатларни бюджет тизимининг бошқа даражалари ҳисобидан компенсация қилишга йўл қўймасликни (қонунчиликнинг ўзгаришига боғлиқ ҳолда вужудга келган ҳолатлардан ташқари) тақозо этади.
Давлат нобюджет фондлари бюджетлари, бюджетлар даромадлари ва харажатларининг тўлиқ акс этиши принципи бюджетлар, давлат нобюджет фондлари бюджетларининг барча даромад ва харажатлари ҳамда солиқ ва бюджет қонунчилиги ҳамда давлат нобюджет фондлари тўғрисида қонунларга мувофиқ белгиланган барча бошқа мажбурий тушумлар бюджетларда, давлат нобюджет фондларининг бюджетларида мажбурий тартибда ва тўлиқ ҳажмда ўз аксини топиш кераклигини англатади. Барча умумдавлат ва маҳаллий харажатлар мамлакат бюджет тизимида ўз аксини топган бюджетларнинг маблағлари ва давлат нобюджет фондларининг маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
Солиқ кредитлари, солиқлар ва бошқа мажбурий тўлов-ларни тўлаш бўйича кечиктиришлар ва муддатларнинг ўзгар-тирилиши бюджетлар ва давлат нобюджет фондларининг бюджет-лари даромадлари ва харажатлари бўйича тўлиқ равишда алоҳида ҳисобга олинади (жорий молиявий йил доирасида бериладиган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш бўйича кечик-тиришлар ва тўлов муддатларининг ўзгарилишидан ташқари).

Download 349.62 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling