Давлат геология ва минерал ресурслар қЎмитасига қарашли геология фанлари университети
Скважиналарнинг жойлашиши ва қўпориб қулатиш схемаси
Download 0.63 Mb.
|
КУРС ЛОЙХАСИ РАДЖАБОВ ШАВКАТ TAYYORI
Скважиналарнинг жойлашиши ва қўпориб қулатиш схемаси.
Рудани горизонтал ёки тик, кам ҳолларда қия қатламларга ажратиб қулатиб олинади. Қулатилган қатлам қалинлиги 1,5 метрдан 10-15 метргача ўзгариши мумкин. ўзгариш чегараси скважиналар диаметрига, портловчи моддалар қувватига ва қатламда бурғиланган скважиналар сони ва уларнинг қаторлари сонига боғлиқ. Одатда, скважиналар қулатиладиган массив юзаси текислигига параллел жойлаштирилади, елпигичсимон ёки таромлаб жойлаштирилади. Таромдаги скважиналар йелпиғичсимон ёки параллел жойлаштирилади. Скаважиналар йўналиши бўйича тик (пастдан юқорига кўтарилиш ёки юқоридан пастки томонга йўналтирилган), горизонтал ва қия (пастдан 15 юқорига кўтарилиш ёки юқоридан пастки томонга ёииалтирилган) жойлашганлиги билан фарқланади. Бургиланадиган қатламнинг ўлчамлари қазиб олинадиган блокни лойиҳада қабул қилинган ўлчамларига ва бурғиловчи станокнинг оптимал чуқурлигига ва руда танасини контактларининг характерига богииқ. Юқоридан пастга қаратиб йўналтирилган параллел тик скважиналар билан қўпориб қулатишда бургилаш ишлари штрек - 2 дан ўтилган орт — 1 дан қўпориб қулатиладиган қатламнинг қалинлигига тенг масофада бурғилаш ишлари амалга оширилади. Йэлпиғичсимон юқоридан пастга қарата йўналишда бурғиланадиган скважина штрек - 2 дан бурғиланади. Бурғилаш лаҳими узунлигининг анчагина қисқариши сабабли битта бурғиловчи қурилма билан бир неча скважиналари бурғилаш имконини яратади. Скважиналами йэлпиғичсимон шаклда жойлаштириб бурғилаш кенг тарқалган. Қатламдаги скважиналарнинг чуқурлиги катта ўлчамдалигига қарамасдан (1,5 ^ 2 баробар) руда нотекис майдаланади. Комплект скважиналами йэлпиғичсимон шаклда жойлаштирганда комплект скважиналар оралиғидаги масофанинг ўлчамини ихтиёрий қабул қилиш мумкин. Скважиналар параллел жойлаштирилганда улар, ортлар оралиғидаги селиклар турғунлигига салбий таъсир этмаслиги учун унинг қалинлигини 2 м дан кам бўлмаган ўлчамда қабул қилиш мумкин эмас. Қатламни қулатиш ҳар иккала усулда ҳам кетма-кет ёки бир вақтнинг ўзида очиқ камерада миллисекундлар билан секинлатиб олиб бориш мумкин ёки аввал қўпориб қулатилган маъданда сиқилган муҳитда портлатиб майдалайди. Сиқилган муҳитда портлатиш йўли билан маданни майдалаганда унинг ҳажмининг кўпайиши аввал майдалаб (қисман туширилган) маданда ёки асос жинсларнинг зичланиши ҳисобига эришилади. Бир вақтнинг ўзида 4 - 5 қатор зарядни портлатганда сиқувчи материалламинг максимал силжиши 3 метрга етади. Сиқилган муҳитда портлатилганда портловчи модданинг сарфланиши юқори бўлади. Бир вақтнинг ўзида кўп сонли скважиналар комплектини портлатиш учун компенсатсияловчи очиқ камера ҳосил 16
контурлаш учун унинг қарама-қарши томонида ҳам бурғилаш лаҳими ўтилади. 2.14 - расм. ж да қатлам асосидан ўтказилган бурғилаш лаҳимлар - 1 дан пастдан юқорига қарата кўтарилиш тартибида йўналтирилган елпиғичсимон кўринишдаги учрашувчи скважиналар билан ўпириб, қулатиш усули кўрсатилган. Қулатиладиган қатлам скважиналар билан уч томондан чегараланади. Қатламни тўрт томонидан чеклаш учун бурғилаш лаҳимларини қатламнинг қарама-қарши бурчакларида жойлаштириш керак. Download 0.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling