Давлат инновацион сиёсатини шакллантириш ва унинг асосий йўналишлари


Download 0.6 Mb.
bet1/4
Sana20.12.2022
Hajmi0.6 Mb.
#1039538
  1   2   3   4
Bog'liq
1478593672 64179

MAVZU:

Давлат инновацион сиёсатини шакллантириш ва унинг асосий йўналишлари

  • Давлат инновацион сиёсати – бу инновацион фаолиятни фаоллаштириш ва унинг самарадорлигини оширишга йўналтирилган тадбирлар йиғиндисидир, бундан ташқари инновацион фаолият натижаларидан мамлакатнинг ижтимоий–иқтисодий ривожланишида ва жамият эҳтиёжларини тўла қондиришда кенг фойдаланишдир. Давлат инновацион сиёсати учта босқичдан ташкил топган:
  • Инновацион фаолиятни ривожлантиришнинг илмий асосланган концепциясини ишлаб чиқиш;
  • Инновацияни давлат томонидан қўллаб қувватлашнинг асосий йўналишларини аниқлаш;
  • Инновацион фаолиятни фаоллаштириш бўйича қўйилган мақсадга эришишга амалий таъсир кўрсатиш.
  • Инновацион сиёсатнинг икки тури мавжуд: стратегик ва тактик. Давлат инновацион сиёсатининг стратегияси мамлакатнинг ижтимоий–иқтисодий ва сиёсий ривожланишининг узоқ муддатли концепциялари асосида шакллантирилади. Инновацион сиёсат стратегиясини танлаш ўз навбатида қуйидагиларни талаб қилади: инновацион фаолиятни давлат томонидан тартибга солишнинг асосий йўналишларини аниқлаш, илмий потенциални ривожлантириш ва ундан фойдаланиш методларини танлаш, ижтимоий-иқтисодий ривожланишга мос ҳолда инновацион ривожланишнинг асосий мақсадларини белгилаш.
  • Тактик инновацион сиёсатда жорий мақсадлар ва бу мақсадларга юқори самарадорлик билан эришишни таъминлайдиган аниқ тадбирлар аниқланади. Тактик воситалар – бу илмий тадқиқот ва лойиҳа –конструкторлик ишларни молиялаштириш, моддий-техник ва ахборот таъминоти, ходимларни танлаш, инновацияни ривожлантириш бўйича тадбирларни амалга ошириш учун ҳуқуқий ва ташкилий шароитлар яратишдир.
  • Давлат инновацион сиёсати, уни шакллантириш методларининг самарадорлигини ва инновацияни қўллаб-қувватлашнинг асосий йўналишлари бўйича давлатда фан техниканинг ривожланишига баҳо бериш мумкин. Фан техника ривожланган мамлакатларда илмий-техника натижаларини (лицензия, патент ва бошкалар) экспорт қилиш кенгаяди, тайёр янгиликларни экспорт қилиш кўпаяди ва бошқа мамлакатларга илмий-техник инновацион ёрдам кўрсатиш кенгаяди.

Download 0.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling