Таълим методларини танлаш. Хулоса фойдаланилган адабиётлар


Download 0.93 Mb.
bet1/2
Sana14.12.2020
Hajmi0.93 Mb.
#166448
  1   2
Bog'liq
МАВЗУ






МАВЗУ: ТАЪЛИМ МЕТОДЛАРИ ВА ВОСИТАЛАРИ

  1. ТАЪЛИМ МЕТОДЛАРИ: ТУШУНЧА, ФУНКЦИЯ, ТАСНИФ

  2. ТАЪЛИМ МЕТОДЛАРИНИНГ МОҲИЯТИ ВА МАЗМУНИ

  3. ТАЪЛИМ МЕТОДЛАРИНИ ТАНЛАШ.

ХУЛОСА

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР


I.Таълим методлари: тушунча, функция, тасниф.
«Метод» сўзининг юнонча таржимаси «тадқиқот, усул, мақсадга эришиш йўли» каби маъноларни англатади. Филофосия луғатида ушбу тушунча умумий тарзда «мақсадга эришиш усуллари»1 2 дея шарҳланган.


Таълим методи -
замонавий
даражада ўқув-
тарбиявий
мақсадларга
эришишга
йўналтирилган
педагог ва
ўқувчиларнинг
ўзаро боғлиқ
фаолият
усулларидир


(В.И.Загвязинс

кий)


Таълим методлари
- ўқув


жараёнининг
мураккаб таркибий
унсури
(компоненти)
бўлиб, ўқитувчи ва
ўқувчи


фаолиятининг

барча

йўналишларини
ёритишга хизмат
қилади, улар
ўртасида кўп
сонли алоқа ва
бо\ланишларни
юзага келтиради
(Г.И.Щукина)


Таълим методлари
деганда
ўқитувчининг
ўргатувчанлиги ва
ўқувчиларнинг
ўқув материалини
эгаллашга
йўналтирилган
турли дидактик
масалалар ечимини
топишга оид ўқув-
билиш


фаолиятларини
ташкил этиш
усуллари
тушунилади
(И.Ф.Харламов)


Таълим
методи -
белгиланган
мақсадга
эришишни
таъминловчи
алгоритм
лаштирилган,
муайян
мазмунга
эга


щаракатлар

тизимидир

(П.И.Подласый)

Айни вақтда педагогик манбаларда «таълим методи» тушунчасига берилган таърифларнинг хилма-хил эканлигига гувоҳ бўлиш мумкин. Мазкур ўринда уларнинг айримларини келтирамиз:

«Таълим методи» тушунчасининг моҳиятини ёритувчи қарашлар

Шунингдек, таълим методларининг ўқитувчи ва ўқувчиларнинг ўзаро ҳамкорликдаги тартибли фаолиятлари усуллари эканлиги тўғрисидаги фикрлар ҳам мавжуд.

«Таълим методлари дастлаб педагог онгида муайян йўналишдаги фаолиятнинг умумлашма лойиҳаси тарзида намоён бўлади. Мазкур лойиҳа амалиётга ўқитувчи ва ўқувчилар фаолиятининг ўзаро туташуви, ўқитиш ва ўқишга қаратилган аниқ ҳаракатлар, амаллар ёки усуллар мажмуаси сифатида жорий этилади. Метод бошқа шаклларда намоён бўлмайди, бунинг боиси таълим методи ўзида умумий ҳолда фаолиятнинг дидактик моделини ифода этади»1.

1. Қайд этилаётган тушунча моҳиятини тўлақонли ёритувчи таърифни аниқлашга бўлган уриниш бугун ҳам давом этяпти, янги -янги таърифлар илгари сурилмоқда. Бироқ, «таълим методи» тушунчаси моҳиятини ёритишга нисбатан турлича қарашларнинг мавжудлигига қарамай, уларни ўзаро яқинлаштирувчи умумийлик мавжуд. Аксарият муаллифлар «таълим методлари ўқувчиларнинг ўқув-билиш фаолиятини ташкил этиш усуллари» деган қарашга ён босадилар. Демак, таълим методлари таълим жараёнида қўлланилиб, унинг самарасини таъминловчи усуллар мажмуидир.

Таълим методлари таълим мақсадини ёритишга хизмат қилади, у ёрдамида таълим мазмунини ўзлаштириш йўллари ифода этилади, ўқитувчи ва ўқувчиларнинг ўзаро ҳаракати, хусусияти акс эттирилади.

Метод, бир томондан, таълим мақсадига эришиш воситаси сифатида намоён бўлса, бошқа томондан, бошқарилувчан ўқиш фаолиятини амалга ошириш шарти ҳисобланади.

Таълим методлари доимо у ёки бу ўқиш воситалари ёрдамида жорий этилади, шу боис уларнинг ўзаро шартланганлигини таъкидлаш жоиз.



Таълим методи тузилмаси чизмада қуйидагича намоён бўлади (М.Н.Скаткин қарашларига кўра:



Таълим методи тузилмаси

Чизмадан англаниб турибдики, таълим методи тузилмасида қуйидагилар ажралиб туради: мақсадли таркиб; фаолиятли таркиб; таълим воситалари.


.

Таълим методлари қуйидаги асосий функцияларни бажаради:



Тарбия

Табиийки, умумий ҳолда эришилган натижа ҳар доим ҳам ўқитувчининг дарс бошида белгилаган мақсадига мос келавермайди. Таълим мақсади ўқитувчи ва ўқувчилар фаолияти асосида, шунингдек, таълим воситалари ёрдамида натижаланади, ушбу жараёнда аниқ мақсадга йўналтирилган механизм ишга тушади. Таълим тизимлари мақсадга эришиш жараёнида бош халқа айнан қандай ва қайси механизм асосида ҳамда мавжуд.


Бу функциялар таълим методини қўллаш жараёнида бир-биридан ажратилган ҳолда ёки кетма-кет жорий этилмайди, аксинча бир-бирига ўзаро сингиб кетади. Мисол учун, ташҳисли функция ўқитувчининг бир қатор методлардан яхлит фойдаланиши эвазига бажарилади.

«Таълим методи» атамаси билан бирга кўп ҳолларда «методик усул» (синонимлари - педагогик усул, дидактик усул) тушунчаси ҳам қўлланилади. У таълим методининг таркибий қисми, унинг муҳим унсури, методни жорий қилишдаги алоҳида қадам сифатида таърифланади. Ҳар бир таълим методи муайян таълим усулларини чоғиштириш орқали жорий этилади. Методик усулларни хилма-хиллиги уларни таснифлашга имкон бермайди, бироқ ўқитувчи фаолиятида тез-тез қўлланиладиган усулларни ажратиб кўрсатиш мумкин:







Ҳар бир метод маълум таълимий вазифани муваффақиятли ҳал этиш, қолганлари эса бирмунча самарасиз бўлиши мумкин. Универсал таълим методлари мавжуд эмас, шу боис дарсда турли таълим методларидан ёки уларнинг мажмуасидан фойдаланиш мумкин.

Таълим методларини танлаш қуйидаги мезонлари асосида аникланади:


  • дидактик мақсад асосида;

  • таълим мазмуни асосида;

  • ўкувчиларнинг ўкув кўникмаларини эгаллаш ва ривожланиш даражаси асосида;

  • ўқитувчининг тажрибаси ва касбий тайёргарлик даражаси асосида.

Ўқитувчи томонидан кўлланилаётган таълим методлари мажмуаси

бошланғич синфлардан юкори синфларга ўтиш асосида ўзгариб ҳамда мураккаб хусусият касб эта боради. Ушбу жараёнда айрим методларни кўллаш частотаси ошса, айрим методларни кўллашга бўлган эҳтиёж камаяди. Таълим методларидан фойдаланиш кўлами, ҳолати ўкитувчининг касбий тайёргарлиги ва маҳорати даражасига боғлиқ ҳолда ўзгаради.

Дидактикада мунозараларга сабаб бўлаётган яна бир муҳим объект таълим методларининг таснифидир. «Таълим методлари таснифи уларнинг маълум белгилари бўйича тартибини ифодаловчи тизимдир. Ҳозирги вақтда ўнлаб таълим методлари маълум», - эканлигини таъкидлаган ҳолда И.П.Подласый фикрини куйидагича давом эттиради, - «Бирок бугунги кунда етакчи саналувчи дидактик ғоя ягона ва ўзгармас методлар мажмуини яратишга интилиш самарасиз эканлигини тушунишга ёрдам беради. Ўқитиш - фавқулодда ҳаракатчан, диалектик жараён. Методлар тизими ҳам бу ҳаракатланишни акс эттирадиган даражада жўшқин бўлиши, методларни кўллаш амалиётидаги доимий ўзгаришларни ҳисобга олиши керак»1.

Таълим методларини танлаш муаммоси узок даврдан буён тадкик қилиб келинмоқда. Бирок тадқиқотлар сони кўп бўлсада, бу борада ягона тўхтамган келинмаган. Ушбу ўринда таълим амалиётида кўлланилиб келаётган методлар тизими (таснифи)га тўхталиб ўтамиз.



Таълим методларининг таснифи асосий дидактик максадлар бўйича тизимлаштирилади.



9 -чизма. Таълим методларининг таснифи

Муаллифлар тавсия этилаётган методларни куйидаги чизма бўйича кўллаш максадга мувофикдигини таъкидлайдилар:


  1. Материални оғзаки баён қилиш (ҳикоя, тушунтириш, мактаб маърузаси). Ўқувчилар томонидан билимларни ўзлаштириш ўқитувчининг тушунтиришини фаол қабул қилиш ва пухта ўйлаш эвазига амалга оширилади. Билимларни узатиш воситаси сифатида ўқитувчи нутқи муҳим аҳамиятга эга. Бу ўринда ўқитувчининг ўқувчилар фаолиятига раҳбарлиги мавзуни қўйиш, режани эълон қилиш, ўқувчилар фаолиятини бошқаришдан иборат бўлади.

  2. Суҳбат. Ўқувчилар томонидан билимларни ўзлаштириш жараёни: улар эътиборига ҳавола этилаётган саволнинг моҳиятини англаш, мавжуд билимлар ва тажрибани сафарбар қилиш, саволга оид объектларни ўзаро таққослаш, пухта ўйлаш ва саволларга тўғри жавоб тайёрлашдан иборат.

Ўқитувчининг раҳбарлиги: мавзуни қўйиш, саволларни ифодалаш, берилган жавобларни тузатиш, тўлдириш ва умумлаштириш каби ҳолатларда намоён бўлади.

Суҳбат методи ёрдамида билимларни ўзлаштиришда ўқувчилар мавжуд билимлари ва тажрибаларига таянадилар.



  1. Дарслик (умуман, китоб) билан ишлаш (умумлашма ва хулосаларни англаш, уларни хотирада сақлашга хизмат қилади).

Билимларни ўзлаштириш манбаи бўлиб босма матн хизмаи қилади. Ўқитувчининг раҳбарлиги эса топшириқни ифодалаш, фаолият мақсадини белгилаш, ўқувчиларга дарслик билан ишлашнинг янги усулларини ўргатиш, ўзлаштирилган билимларнинг тушунилиш ва мустаҳкамлик даражасини текшириш каби кўринишларда акс этади.

  1. Ўқитувчиларнинг кузатуви (синфда ва синфдан ташқари (шу жумладан, саёҳат ва экскурсиялар) жараёнларда).

Ўқувчиларнинг ўқув предметлари бўйича ўзлаштириш ҳолати ва ҳодисаларни кузата бориб, турли фан ўқитувчиларининг кўрсатмалари бўйича уларни қисмларга тақсимлаб ҳар бир ўқувчининг ўзига хос, ўхшаш ва муҳим жиҳатларини аниқлашга йўналтирилади.

Билимларни ўзлаштириш манбаи бўлиб муайян предмет (ёки жараён), тажриба, модел, хариталар хизмат қилади. Ўқитувчининг раҳбарлиги кузатиш вазифасини белгилаш, уни маълум шахс зиммасига юклаш, объектни белгилаш, умумий раҳбарликни олиб бориш, қисмларга ажратиш, асосийларини аниқлаш ва умумлаштиришдан иборатдир.



  1. Лаборатория ишлари. Мазкур жараёнда аниқ вазифа, яъни, маълум шароитда муайян ҳодисаларни кузатиш юкланади. Ўқувчилар ҳодисаларни кечиш жараёнини кузатадилар ва таҳлил қиладилар.

Билимлар манбаи кузатилаётган ҳодисалар ва уларнинг кечиш жараёнидир. Ўқитувчи вазифа моҳиятини ифодалайди, ўқувчиларни назарий билимлар билан қуроллантиради, умумий жараён ва босқичларни кузатиш йўллари ҳамда якуний хулоса чиқаришни ўргатади.

  1. Машқ (ақлий ва фаолиятли машқлар). Ўқувчилар томонидан билимларни ўзлаштириш жараёнининг ўзига хослиги, назарий асослар ўзлаштирилгач, айрим материаллардаги ўхшаш ҳаракатларнинг кўп бора такрорланиши кузатилади.

Билимлар манбаи: ўзлаштирилган билимлар ва хусусий тажриба саналади.

Ўқитувчи машқни бажариш учун жой ҳамда вақтни белгилайди, топтттириқни ифодалайди, уни бажариш босқичларининг боришини назорат қилади, бошқаради, шунингдек, якуний натижаларни текширади.



  1. Ижодий матттқ. Ушбу метод ўзига хос хусусиятга эга бўлиб, ўзига хослик масаланинг моҳиятини чуқур англаш, уни бажаришга нисбатан мустақил ёндашиш, далилларни саралаш ва ўқитувчи томонидан берилган топшириқни ижодий бажариш жараёнида билимларни қўллаш ва кенгайтириш каби ҳолатлар билан тавсифланади.

Таълим жараёнига нисбатан кибернетик ёндашув мақсадга мувофиқ, унга кўра ҳар қандай мураккаб фаолият, шу жумладан, таълимий фаолият ҳам қуйидаги учта таркибий қисмдан иборатдир:

  1. ташкилий;

  2. рағбатлантирувчи;

  3. назорат.

Ана шу асосида таълим методлари қуйидагича гуруҳланади:

  1. Ўқув-билиш фаолиятини ташкил этиш ва бажариш методлари.

  2. Ўқув-билиш фаолиятини рағбатлантириш ва мотивлаш методлари.

  3. Назорат ва ўз-ўзини назорат методлари.

Дидактик жараён назарияси асосида кўрилган ўқиш методларининг таснифи кичик гуруҳлар таркиби, сони ва унга киритилган методлар номенклатураси ҳамда функциялари билан кибернетик ёндашувли тизимдан тубдан фарқланади ва ўқув-тарбия жараёнининг методик жиҳатдан бирмунча юқори даражасини таъминлайди1 2.

Download 0.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling