Манфаатлар тўқнашуви - шахсий манфаатдорлик шахснинг мансаб ёки хизмат мажбуриятларини лозим даражада бажаришига таъсир кўрсатаётган ҳамда шахсий манфаатдорлик билан фуқаролар, ташкилотлар, жамият ёки давлатнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ўртасида қарама-қаршилик юзага келиши мумкин бўлган вазият.
Қайси давлат органлари коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи давлат органлари ҳисобланади?
Коорупцияга қарши курашиш агентлиги;
Бош прокуратураси;
Давлат хавфсизлик хизмати;
Ички ишлар вазирлиги;
Адлия вазирлиги;
Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.
Коррупцияга қарши курашишнинг асосий принциплари.
Ўзбекистон Республикасининг ташқи сиёсат тамойиллари тўғрисида тушунча беринг.
Ўзбекистон Республикасининг ташқи сиёсатининг тамойиллари:
давлатларнинг суверен тенглиги;
куч ишлатмаслик;
чегараларнинг дахлсизлиги;
низоларни тинч йўл билан ҳал этиш;
бошқа давлатлар ички ишларига аралашмаслик.
Республика давлат ва халқнинг манфаатлари, фаровонлиги ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида иттифоқлар тузиши, ҳамдўстлик/га ва бошқа давлатлараро тузилмаларга кириши ва улардан ажралиб чиқиши мумкин (17-модда).
Do'stlaringiz bilan baham: |