Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш Жамғармасидан қайси экинларни етиштириш харажатларини молиялаштиришга тижорат банкларига ресурс маблағлари ажратилади?
Президентнинг 26.02.2021 йилдаги 6179-сонли фармонига асосан:
- Пахта хом ашёси етиштириш харажатларини кредитлаш;
- Буғдой етиштириш харажатларини кредитлаш;
- Асосий майдонларда сабзавот етиштириш харажатларини кредитлаш учун тижорат банкларига ресурс маблағлари ажратади.
Пахта хом ашёси етиштириш харажатларини кредитлаш қайси давр оралиғида амалга оширилади?
Пахта хом ашёси етиштириш харажатларини кредитлаш, Вазирлар Маҳкамасининг 11.03.2021 йилдаги 130-сонли Қарорининг 1-иловасига асосан амалга оширилиб, агротехник тадбирлар муддатларига мувофиқ тегишли молия йилидан олдинги йилнинг 1 октябридан молия йилининг 1 сентябригача амалга оширилади.
Буғдой етиштириш харажатларини кредитлаш қайси давр оралиғида амалга оширилади?
Буғдой етиштириш харажатларини кредитлаш, Вазирлар Маҳкамасининг 11.03.2021 йилдаги 130-сонли Қарорининг 2-иловасига асосан амалга оширилиб, агротехник тадбирлар муддатларига мувофиқ тегишли молия йилидан олдинги йилнинг 1 сентябридан молия йилининг 1 июнигача амалга оширилади.
Асосий майдонларда сабзавот етиштириш харажатларини кредитлаш қайси давр оралиғида амалга оширилади?
Асосий майдонларда сабзавот етиштириш харажатларини кредитлаш, Вазирлар Маҳкамасининг 11.03.2021 йилдаги 130-сонли қарорининг
3-иловасига асосан амалга оширилиб, агротехник тадбирлар ўтказиладиган даврнинг биринчи ойидан бошлаб амалга оширилади.
Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари шакллари ва турлари тўғрисида тушунча беринг.
Мурожаатлар оғзаки, ёзма ёхуд электрон шаклда бўлиши мумкин.
Аризалар, таклифлар ва шикоятлар мурожаатларнинг турлари ҳисобланади.
Мурожаатлар, уларнинг шакли ва туридан қатъи назар, бир хил аҳамиятга эга бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |