Давлат молиявий назорати департаменти аттестация – 2022 йил I. Сиёсий саволлар


Бюджет тизимини ягоналиги принципига тушунча беринг


Download 395 Kb.
bet12/44
Sana25.02.2023
Hajmi395 Kb.
#1230955
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   44
Bog'liq
Аттестация савол-жавоблар 2022

Бюджет тизимини ягоналиги принципига тушунча беринг.

Ягоналик принципи – бюджет ҳужжатлари ва ҳисобот шакллари, бюджет таснифи ягона бўлишини, даромад ва харажатларни шакллантириш ҳамда ижро этиш, бюджет ҳисобини юритиш ва ҳисоботини тузишнинг ягона тартибда амалга оширилишини ифодалайди.





  1. Бюджет тизими бюджетларининг баланслилиги ва ўзаро боғлиқлиги принципига тушунча беринг.



Баланслилик принципи – бюджет тизими бюджетларининг харажатлар ҳажми уларнинг даромадлари ва тақчилликни қоплаш манбалари йиғиндисининг ҳажмига мувофиқ бўлишини назарда тутади.
Ўзаро боғлиқлик принципи – бюджет тизими бюджетларини тузиш ва ижро этишда бюджетларнинг маблағлари мазкур бюджетларнинг баланслилигини таъминлаш учун улар ўртасида қайта тақсимланиши мумкинлигини назарда тутади.



  1. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети тузилмасига кирувчи бюджетлар тўғрисида тушунча беринг.



Давлат бюджети тузилмасига – Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари киради.
ҚР бюджети тузилмасига ҚРнинг республика бюджети, ҚР туманлари ва шаҳарларининг бюджетлари киради.
Вилоятлар маҳаллий бюджетлари тузилмасига вилоят бюджети, тегишли вилоятлар туманлари ва шаҳарларининг бюджетлари киради.
Тошкент шаҳар маҳаллий бюджети тузилмасига шаҳар бюджети ва шаҳар таркибига кирувчи туманларнинг бюджетлари киради.



  1. Консолидациялашган бюджет тўғрисида тушунча беринг.

Ўзбекистон Республикасининг консолидациялашган бюджети таркибига:



  • Давлат бюджети;

  • Давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетлари;

  • Бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари;

  • Ўз.Р Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари киради.





  1. Download 395 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling