Давлат мукофотига номзод Қашқадарё вилояти Қарши тумани “Равшанов Ибрат Бекзодович ” фермер хўжалиги раҳбари Равшанов Туйчи Тухтарович


Download 36.5 Kb.
Sana04.04.2023
Hajmi36.5 Kb.
#1325183
Bog'liq
Бозаров Ахрор Худойқулович Аннотация


Давлат мукофотига номзод Қашқадарё вилояти Қарши тумани
Равшанов Ибрат Бекзодович ” фермер хўжалиги раҳбари
Равшанов Туйчи Тухтарович
ТАВСИФНОМА
Равшанов Туйчи Тухтарович кишлок хужалиги сохасида 1992 йилдан буён ишлаб келаётган булиб 31 йиллик мехнат стажига эга мазкур вазифада 2006 йилдан бери ишлаб келмокда.
Т.Ровшанов қишлоқ хўжалиги соҳасида кўп йиллар самарали меҳнат қилиб, пахта ва ғалла етиштириш сирларини пухта ўзлаштирган тажрибали деҳқон, деҳқончилик маданиятини амалга оширишда илғор ва кўп тармоқли фермер сифатида вилоятда танилган.
Фермер хўжалиги пахта, ғалла ва пиллачилик маҳсулотлари етиштиришга ихтисослашган.
Фермер хўжаликнинг 2006 йилда 26 гектар экин майдони мавжуд бўлиб, пахта 12 гектарни галла 14 гектарни ташкил етади.
Фермер хўжаликда 4 нафар доимий 10 нафар мавсумий ишчи меҳнат килиб қелмоқда.
Пахта ва ғалла етиштиришда маҳаллий ўғитлардан самарали фойдаланиб, агротехник тадбирларни ўз вақтида сифатли амалга ошириб, тупроқ унумдорлигини яхшилашда илғор тадбирларни қўллаб келмоқда. Мазкур хўжаликда вилоят фермерлари учун экинларни парваришлашга оид амалий семинарлар ўтказиб келинмоқда.
Т.Равшанов қишлоқ хўжалиги ишларини ташкил этишга оид тажрибаси бир неча маротаба вилоят телевиденияси орқали ёритилган.
Хўжалик рахбари давлат олдидаги шартномавий режаларни ортиги билан бажарган булиб хусусан 2020-2021-2022 йилларда Пахта шартномаси 145.5 тонна белгиланган булиб урнига 154.294 тонна пахта топширилди ва галла шартномавий режаси 63,3 тонна булиб урнига 77,38 тонна топширилди
Хўжаликда пахта ва ғалладан 2020-2021-2022 йилларда жами
877 млн. 658 минг сўм даромад, шундан 600 млн. соф фойда олишга эришилган.

Хўжалик вилоятда бир неча йиллардан буён “Энг яхши фермер хўжалиги” сифатида эътироф этилиб келинади.
Пиллачиликда ҳам юқори самарадорликка эришиб, сўнги уч йилда 300 тонна пилла етиштириб, режани 105-110 фоизга бажарган.
У ўз ишини яхши биладиган, янгиликка интилувчан, ташаббускор, уста деҳқон. Узоқ йиллик самарали ва ҳалол меҳнати натижасида пахтачилик, ғаллачилик ўзига хос мактаб яратди.
Тумандаги қишлоқ хўжалиги йўналишидаги коллежлар билан ҳамкорликда фермер хўжалигида ҳар йили ўқувчиларнинг амалиёт ўташига шароит яратган.
2020-2021-2022 йилларда олинган даромад ҳисобидан 1 та МТЗ-80, 1 та ТТЗ-80 тракторлари, 1 та енгил автомобиль ва 8 та қишлоқ хўжалиги агрегатлари харид қилган.
Сўнги уч йилда 150 млн. сўмлик ҳомийлик ишларини амалга оширган. Жумладан, 11 нафар кам таъминланган оилаларга 500 кг дан буғдой тарқатилган.
Шунингдек, пандемия даврида “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида тумандаги эҳтиёжманд оилаларга амалий ёрдам бериш мақсадида 15 млн. сўм ҳомийлик ёрдами кўрсатган.
Амалга оширган жамоат ва хайрия ишлари натижасида республикада ҳурмат қозонган. Шу билан бирга вилоятдаги фермерлар билан минитехнологияларни жорий этган ҳолда янги иш ўринлари яратиш, ёшларни иш билан таъминлаш, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли томорқаларидан унумли фойдаланиш юзасидан 50 га яқин учрашувлар ўтказган.
Жамоат ишларига фаол иштирок қилади.
Ибратли оила бошлиғи.
Тадбиркор, ташаббускор ва камтарин инсон сифатида вилоят фаоллари, кенг жамоатчилик ҳамда маҳалладошлари ўртасида ҳурмат қозонган.
Қарши тумани ҳокими Б.Юсупов
Download 36.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling