Давлат мукофотига номзод
Download 34 Kb.
|
Аннотация
- Bu sahifa navigatsiya:
- Хазораст туман Халқ таълими бўлими мудири: Ш.Ахмедов
Хоразм вилояти Ҳазорасп туманидаги 11 умумий ўрта таълим мактабининг тасвирий санъат ва чизмачилик фани ўқитувчиси Ибадуллаев Расулбек Улугбековичга ТАВСИФНОМА Меҳнат стажи 13 йил. Мазкур вазифада 2009 йилдан ишламоқда. Р.Ибадуллаев кўп йиллик тажрибага эга илғор педагог сифатида замонавий таълим технологияларидан фойдаланган ҳолда ёш авлодни баркамол вояга етказиш борасида самарали меҳнат қилиб келмоқда. Унинг «Юқори синфларни ўқитишда инновацион технологиялардан фойдаланиш» номли услубий қўлланмалари таълим жараёнига татбиқ этилган. Изланувчан педагогнинг турли конференция ва танловларда, Республика миқёсидаги газета ва журналларда мақолалари эълон қилинган. 2015- йилда “Нафосат бустоним маним” унвони билан тақдирланган. Дарс жараёнида ўзи яратган 300 дан ортиқ кўргазмали қуроллардан маҳорат билан фойдаланиши натижасида ўқувчиларида ўзлаштириш самарадорлигининг ўсишига эришмоқда. 2010- йилларда вилоят миқёсида 5 - синф ўқувчилари ўртасида ўтказилган фан олимпиадаларида унинг ўқувчиларидан 1 нафари 1-ўринни эгаллаган. 2016-йил иш тажрибаси вилоят миқёсида оммалаштирилганлиги ҳамда “18-Августа Мустакиллик муносабати билан вилоят халқ таълими бошқармасининг фахрий ёрлиги билан тақдирланган. 2017-йил Малазия давлатида “КLICF 2017” фестивалида ижодий ишлари билан катнашиб сертификатга эга болган. 2019-йил “Таълим тўгрисидаги қонун” ва “Кадрлар тайёрлаш миллий дастуридаги вазифаларни бажаришдаги самарали меҳнати ва жамоат ишларидаги фаол иштироки учун туман халқ таълими бўлими Фахрий ёрлиги билан тақдирланган. 2020-йил октябрь ойида “Камолиддин Бехзод издошлари” корик танловида фаол иштироки учун сертификат билан тақдирланган. Ресрублика миқёсидаги “Искусcтва” газетасининг 2015-йил 1-октябрь сонида “Демонстрация самобытных талантов” номли мақоласи эълон қилинган. Тумандаги “Ҳазораспнома” газетасида ва бошқа бир қатор газета ва журналларда ўз мақола ва илмий ишлари билан қатнашиб туради. Таълим-тарбия жараёнида ноанъанавий дарс усулларидан ўринли фойдаланиб, дарс ўтиб келмоқда. Ўқувчилари туман, вилоят фан олимпиадаларида, турли кўрик-танловларда фаол қатнашиб юқори ўринларни эгаллаб келмоқда. 2021-2022-ўқув йилида 8-синф ўқувчиси Саитова Шахло Алишер Навоий таваллудининг 581 йиллигига бағишланган расмлар танловида 1-даражали диплом билан такдирланди. 2021-2022-ўқув йилида 2-синф ўқувчиси Улуғбекова Санамжон “Камалак юлдузлари” республика болалар ижодиёти фестивали туман босқичининг “С” йўналишида 7-10 ёш тоифасида 2-ўринни эгаллаган. Хазораст туман Халқ таълими бўлими мудири: Ш.Ахмедов Download 34 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling