Давлат мулкини ижарага бериш шартномаси 403701/123-22 сон
III. ШАРТНОМАНИНГ АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИ
Download 132.78 Kb. Pdf ko'rish
|
6df6946f149b31c68d9348dfa3581a6b59e5f8f8
- Bu sahifa navigatsiya:
- IV. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
- Қашқадарё вилояти.
III. ШАРТНОМАНИНГ АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИ
3.1. Шартнома (иловалари билан бирга) қонунчиликда белгиланган тартибда “Ижарага берувчи” томонидан рўйхатдан ўтказилади ва унинг амал қилиш муддати шартноманинг 3.3-бандига мувофиқ белгиланади. 3.2. ”Объект”ни ижарага бериш муддати уни “Ижарага олувчи” далолатнома билан қабул қилиб олган кундан бошлаб ҳисобланади. 3.3. “Ижарага берувчи” объектни “Ижарага олувчи”га 24.11.2022 йилдан 24.11.2023 гача бўлган муддатга ижарага беради. IV. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР 4.1. Ижара ҳақи “Ижарага олувчи” “объект”ни далолатнома асосида қабул қилиб олган кундан бошлаб, “объект” Балансда сақловчи”га далолатнома асосида топширилган кунгача ҳисобланади. 4.2. Шартнома шартлари “объект”ни “Ижарага олувчи”га “Электрон онлайн-аукционларни Қашқадарё вилояти. ташкил этиш маркази” ДУК томонидан ўтказилган аукцион савдоси баённомаси асосида шартноманинг 3.3-бандида белгиланган муддатга ижарага бериш муносабатларига нисбатан тадбиқ этилади. 4.3. “Объект”дан “Ижарага олувчи” фақат “Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази” ДУК томонидан расмийлаштирилган баённомада белгиланган фаолият турини амалга ошириш учун фойдаланади. “Объект”дан белгиланган фаолият туридан бошқа йўналишда фойдаланиш тақиқланади. 4.4. Шартномага томонлар имзоланган кундан кейин 3 (уч) кунлик муддат ичида қуйидаги иловалар расмийлаштирилади: 1-илова – жойлашган манзили, таркиби, қиймати, қурилган йили, коммуникациялар тармоғи каби маълумотлар кўрсатилган “Объект”нинг таснифи”; 2-илова – “Объект”ни топшириш-қабул қилиш далолатномаси; 3-илова – “Объект”нинг жорий йил якунига қадар ҳисобланган ижара тўлови миқдори ҳамда ижара ҳақини тўлаш муддати ва тақсимоти. 4.5. Шартноманинг 1, 2 ва 3-иловалари “Ижарага берувчи” ва “Ижарага олувчи” ҳамда ижара объектининг мулкдори – “Балансда сақловчи” томонидан имзоланади. Бу иловалар шартноманинг ажралмас таркибий қисми ҳисобланади. 4.6. Шартнома иловалари билан расмийлаштирилиб, имзоланганидан кейин “Ижарага берувчи” томонидан белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилади. 4.7. Шартнома иловаларининг белгиланган муддатда расмийлаштирилмаганлиги шартномани ҳақиқий эмас деб ҳисобланишига асос бўлади. Download 132.78 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling