Давлат мулкини ижарага бериш шартномаси 403701/123-22 сон


V. “ОБЪЕКТ”НИ ИЖАРАГА БЕРИШ ВА ҚАЙТАРИШ ТАРТИБИ


Download 132.78 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/7
Sana15.02.2023
Hajmi132.78 Kb.
#1201067
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
6df6946f149b31c68d9348dfa3581a6b59e5f8f8

V. “ОБЪЕКТ”НИ ИЖАРАГА БЕРИШ ВА ҚАЙТАРИШ ТАРТИБИ
5.1. “Балансда сақловчи” “Ижарага берувчи” иштирокида “Объект”ни аукцион савдосига 
чиқарилган ҳолатида 10 (ўн) кунлик муддат ичида “Ижарага олувчи”га фойдаланишга тўлиқ 
топширади, “Ижарага олувчи” эса ижара муддати тугагач, шунингдек ижара шартномаси муддатидан 
олдин бекор килинганда ёки ҳақиқий эмас деб топилганда “объект”ни ўн кун ичида “Балансда 
сақловчи”га соз ва бут ҳолатида топширади.
5.2. “Объектни топшириш-қабул қилиш ва қайтариш-қабул қилиш “Балансда сақловчи”, 
“Ижарага олувчи ва “Ижарага берувчи” томонидан имзоланадиган ҳамда муҳрлари билан 
тасдиқланадиган далолатнома билан расмийлаштирилади.
“Объект”ни қайтариш – қабул қилиш далолатномаси тарафларнинг ваколатли вакиллари 
томонидан имзоланган ва муҳрлари (мавжуд бўлса) билан тасдиқланган пайтдан бошлаб “объект” 
топширилган ёки қабул қилинган деб ҳисобланади.
Далолатномада уни тузилган жойи ва санаси, ижара шартномасининг реквизитлари (тузилган 
санаси, тартиб рақами) ва “объект”нинг техник ҳолати кўрсатилади (4-илова).
5.3. “Объект” қайтарилаётганда камчиликлар аниқланган тақдирда (қонун ҳужжатларида 
назарда тутилган ҳоллардан ташқари) “Ижарага олувчи” “объект”ни шартномада белгиланган 
муддатда шартнома шартларига мувофиқ ҳолатга келтиргунгача ёки етказилган зарарни 
қоплагунгача “Балансда сақловчи” уни қабул килиб олишни ва қайтариш-қабул килиш 
далолатномасини имзолашни рад этишга ҳақли. Бу муддатда шартнома асосида ижара хақи 
ҳисобланиб, тўлов давом этади.


5.4. “Ижарага олувчи” мазкур шартноманинг шартларига мувофиқ “Объект”ни ўз вақтида 
қайтармаган такдирда, бунинг оқибатида келиб чиққан зарарни, шу жумладан ушбу “Объект”дан 
тўлиқ фойдаланилган вақт учун ижара тўловларини ҳамда ушбу шартноманинг 9.2.-бандига асосан 
ҳисоблаб чиқилган пеняни “Ижарага берувчи”га тўлаб беради.

Download 132.78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling