Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўҒрисидаги низомни тасдиқлаш ҳАҚида


-модда. Ўтган давр учун пенсия тўлаш


Download 188.33 Kb.
bet46/49
Sana18.11.2023
Hajmi188.33 Kb.
#1784172
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   49
Bog'liq
пенсия конуни

59-модда. Ўтган давр учун пенсия тўлаш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Пенсионерга ҳисоблаб чиқариб қўйилган, лекин унинг томонидан ўз вақтида талаб қилиб олинмаган пенсия пули пенсияни олиш мақсадида мурожаат этилганидан олдинги ўн икки ойдан ошмаган давр учун тўланади.
(59-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 4 декабрдаги ЎРҚ-379-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 49-сон, 579-модда)
Пенсияни тайинловчи ёки тўловчи органнинг айби билан ўз вақтида олинмай қолган пенсия пули ўтган давр учун муддати чекланмаган ҳолда тўланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
60-модда. Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун интернат уйларида яшовчи пенсионерларга пенсиялар тўлаш
Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун интернат уйларида (пансионатларида) яшовчи ёлғиз пенсионерларга пенсия ва уларнинг таъминоти учун сарф-харажат ўртасидаги фарқ тўланади, лекин тайинланган пенсиянинг камида 20 фоизи тўланади. Руҳий ҳолати бузилган шахслар учун интернат уйларида яшовчи пенсионерларга пенсия тўланмайди.
(60-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 29 октябрдаги ЎРҚ-726-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.10.2021 й., 03/21/726/1001-сон)
61-модда. Стационар даволанишда бўлинган даврда пенсия тўлаш
Пенсионернинг стационар даволанишда бўлган даври учун пенсия тўлиқ тўланади.
62-модда. Озодликдан маҳрум қилинган давр учун пенсия тўлашни тўхтатиб қўйиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Пенсионер озодликдан маҳрум қилинган тақдирда тайинланган пенсияни тўлаш озодликдан маҳрум қилинган давр учун тўхтатиб қўйилади бундан манзил-колонияларда жазони ўтаётган шахслар мустасно.
(62-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 28 августдаги ЎРҚ-558-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.08.2019 й., 03/19/558/3662-сон)
63-модда. Пенсионернинг вафоти муносабати билан олинмай қолган пенсияни тўлаш ва дафн этиш учун нафақа тўлаш
Пенсионер олиши лозим бўлган ва унинг вафоти муносабати билан олинмай қолган пенсия пули мерос таркибига киритилмасдан боқувчисини йўқотганлик пенсияси билан таъминланадиган шахслар (19, 20-моддалар) доирасига кирувчи оила аъзоларига тўланади. Ота-онаси, эри (хотини), шунингдек пенсионер билан у вафот этган кунигача биргаликда яшаб турган оила аъзолари бу пулни, улар боқувчисини йўқотганлик пенсияси билан таъминланадиганлар доирасига кирмаганлари тақдирида ҳам олиш ҳуқуқига эга бўладилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Пенсионер вафот этган ой учун олинмай қолган пенсия пули кўрсатиб ўтилган оила аъзоларига ушбу ой учун тўлиқ тўланади.
(63-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 29 октябрдаги ЎРҚ-726-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.10.2021 й., 03/21/726/1001-сон)
Оиланинг бир неча аъзоси мурожаат этган тақдирда пенсиянинг уларга тегишли суммаси уларнинг ўртасида тенг тақсимланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Пенсионер вафот этган тақдирда унинг оиласига ёки пенсионернинг дафн маросимини ўтказган шахсга пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг тўрт баробари миқдорида дафн этиш нафақаси тўланади.
(63-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кўрсатиб ўтилган пуллар, уларни олиш учун пенсионер вафот этганидан кейин олтмиш кун ичида мурожаат этилган тақдирда тўланади.
(63-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 27 декабрдаги ЎРҚ-417-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 52-сон, 598-модда)

Download 188.33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling