Давлат солиқ хизмати органлари мансабдор


-савол. Солиқ хавфи даражаси нима?


Download 1.71 Mb.
Pdf ko'rish
bet111/250
Sana24.12.2022
Hajmi1.71 Mb.
#1058686
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   250
Bog'liq
Аттестация саволлари 2022

492-савол. Солиқ хавфи даражаси нима? 
Жавоб: Хавфнинг юзага келиш эҳтимолига ва унинг бўлиши мумкин 
бўлган оқибатларига боғлиқ тарзда аниқланадиган хавфнинг ҳолати. 
493-савол. Солиқ тўловчиларни сегментлаш нима? 
Жавоб: Солиқ мажбуриятларини бажармаслик ёки тўлиқ бажармаслик 
хавф даражасига қараб солиқ тўловчиларни муайян тоифаларга ажратиш. 
494-савол. Солиқ хавфи таҳлили нима? 
Жавоб: солиқ органларида мавжуд бўлган ахборотдан хавфнинг юзага 
келиши 
ҳолатлари 
ва 
шарт-шароитларини 
аниқлаш, 
уларни 
идентификaциялаш ва солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя 
этилмаслигининг эҳтимол тутилган оқибатларини баҳолаш мақсадида 
мунтазам равишда фойдаланиш. 


111 
495-савол. Солиқ хавфини баҳолаш нима? 
Жавоб: Хавфнинг юзага келиши эҳтимолини ва у юзага келганда солиқ 
тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилиши оқибатларини мунтазам 
равишда аниқлаб бориш. 
496-савол. Фойда солиғининг йиллик ҳисобот топшириш муддати? 
Жавоб: 1 март. 
497-савол. Солиқ кодексининг қайси моддасида фойда солиғига 
аванс тўловларига маълумотнома шакли мавжуд? 
Жавоб: Кодексда бундай норма мавжуд эмас.
498-савол. Қўшилган қиймат солиғининг ҳисобот топшириш 
муддати? 
Жавоб: Кейинги ойнинг 20 санаси. 
499-савол. Муддатида қайтарилмаган ортиқча тўлов учун солиқ 
тўловчига бюджетдан фоиз тўланадими? 
Жавоб: Ярим йил ўтганидан сўнг қайтарилса фоиз тўланади. 
(СК 104-модда 6-қисми Солиқ органи ортиқча тўланган солиқ суммасини 
ҳисобга олишни ёки қайтаришни рад этиш тўғрисидаги қабул қилинган қарор 
ҳақида солиқ тўловчига бундай қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч кун 
ичида хабар қилиши шарт. Агар ортиқча тўланган солиқ суммасини солиқ 
тўловчига қайтариш ушбу модданинг тўртинчи қисмида белгиланган муддат 
бузилган ҳолда амалга оширилса, белгиланган муддатда қайтарилмаган сумма 
учун солиқ тўловчига қайтариш муддати бузилган ҳар бир календарь кун учун 
фоизлар ҳисобланади. Ҳисобланган фоизлар тегишли бюджет маблағлари 
ҳисобидан тўланади. Фоиз ставкаси қайтариш муддати бузилган кунларда амал 
қилган Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш 
ставкасига тенг этиб қабул қилинади. СК 105-модда 3-қисми Ортиқча 
ундирилган солиқ суммасига фоизлар солиқ тўловчи ундан солиқ ортиқча 
ундирилгани факти ўзига маълум бўлган кундан ёки суднинг қарори қонуний 
кучга кирган кундан эътиборан ўттиз кун ичида мурожаат этган тақдирда 
ҳисобланади. Фоизлар ундирилган кундан кейинги кундан эътиборан ҳақиқий 
ҳисобга олинган (қайтарилган) кунга қадар ҳисобланади. Ҳисобланган фоизлар 
тегишли бюджет маблағлари ҳисобидан тўланади. Фоиз ставкаси Ўзбекистон 
Республикаси Марказий банкининг шу кунлардаги амал қилаётган қайта 
молиялаштириш ставкасига тенг этиб қабул қилинади.) 

Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   250




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling