111
495-савол. Солиқ хавфини баҳолаш нима?
Жавоб: Хавфнинг юзага келиши эҳтимолини ва у юзага келганда солиқ
тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилиши оқибатларини
мунтазам
равишда аниқлаб бориш.
496-савол. Фойда солиғининг йиллик ҳисобот топшириш муддати?
Жавоб: 1 март.
497-савол. Солиқ кодексининг қайси моддасида фойда солиғига
аванс тўловларига маълумотнома шакли мавжуд?
Жавоб: Кодексда бундай норма мавжуд эмас.
498-савол. Қўшилган қиймат солиғининг ҳисобот топшириш
муддати?
Жавоб: Кейинги ойнинг 20 санаси.
499-савол. Муддатида қайтарилмаган ортиқча тўлов учун солиқ
тўловчига бюджетдан фоиз тўланадими?
Жавоб: Ярим йил ўтганидан сўнг қайтарилса фоиз тўланади.
(
СК 104-модда 6-қисми Солиқ органи ортиқча тўланган солиқ
суммасини
ҳисобга олишни ёки қайтаришни рад этиш тўғрисидаги қабул қилинган қарор
ҳақида солиқ тўловчига бундай қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч кун
ичида хабар қилиши шарт. Агар ортиқча тўланган солиқ суммасини солиқ
тўловчига қайтариш ушбу модданинг тўртинчи қисмида
белгиланган муддат
бузилган ҳолда амалга оширилса, белгиланган муддатда қайтарилмаган сумма
учун солиқ тўловчига қайтариш муддати бузилган ҳар бир календарь кун учун
фоизлар ҳисобланади. Ҳисобланган фоизлар тегишли бюджет маблағлари
ҳисобидан тўланади. Фоиз ставкаси қайтариш муддати бузилган кунларда амал
қилган Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш
ставкасига тенг этиб қабул қилинади.
СК 105-модда 3-қисми Ортиқча
ундирилган солиқ суммасига фоизлар солиқ тўловчи ундан солиқ ортиқча
ундирилгани факти ўзига маълум бўлган кундан ёки суднинг қарори қонуний
кучга кирган кундан эътиборан ўттиз кун ичида мурожаат этган тақдирда
ҳисобланади. Фоизлар ундирилган кундан кейинги кундан эътиборан ҳақиқий
ҳисобга олинган (қайтарилган) кунга қадар ҳисобланади. Ҳисобланган фоизлар
тегишли бюджет маблағлари ҳисобидан тўланади. Фоиз ставкаси Ўзбекистон
Республикаси Марказий банкининг шу кунлардаги амал қилаётган қайта
молиялаштириш ставкасига тенг этиб қабул қилинади.)
Do'stlaringiz bilan baham: