1278-савол. Ҳудудларда рўй берган табий офат (зилзила, сув
тошқини, ёнғин, тоғ кўчкиси, кучли довул, сел келиши ва ҳоказо)
оқибатида давлат солиқ хизмати органларининг маъмурий биноларига,
ходимлар ва уларнинг оила аъзоларига моддий ва маънавий зарар
(шунингдек тан жароҳати) етказилиши ҳолати тўғрисидаги махсус
ахборотлар ДСҚга неча кун ичида юборилиши керак?
Жавоб: Зудлик билан
1279-савол. Давлат солиқ хизмати органлари ходимлари томонидан
йўл транспорт ҳодисаси содир этилиши, шунингдек йўл транспорт
ҳодисаси натижасида ходимлар ёки фуқароларнинг ҳалок бўлиши ёхуд
тан-жароҳати олиши ҳолатлари тўғрисидаги махсус хабарлар ДСҚга
неча кун ичида юборилиши керак?
Жавоб: Зудлик билан.
1280-савол. Давлат солиқ хизмати органлари ходимлари хизмат
вазифаларини бажариш вақтида уларнинг соғлигига, ҳаётига тажовуз
қилиниши оқибатида уларга тан-жароҳати етказилиши ёхуд ўлимига
сабаб бўлиши, шунингдек, давлат солиқ хизмати органлари ходимларига
нисбатан дўқ-пўписа ва бошқа иғвогарлик ҳаракатлар қилиниши
ҳолатлари тўғрисидаги махсус хабарлар ДСҚга неча кун ичида
юборилиши керак?
Жавоб: Зудлик билан.
1281-савол. Калитларни олиш ва топшириш ДСҚнинг қайси
буйруғи асосида амалга оширилади?
Жавоб: Давлат солиқ қўмитасининг 2006 йил 5 апрелдаги 80-сонли
буйруғи асосида амалга оширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |