Давлат солиқ хизмати органлари мансабдор


Download 1.71 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/250
Sana24.12.2022
Hajmi1.71 Mb.
#1058686
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   250
Bog'liq
Аттестация саволлари 2022

 



УМУМИЙ САВОЛЛАР 
 
1-савол. Солиқ солиш принципларини айтиб ўтинг. 
Жавоб: Солиқ солиш мажбурийлик, аниқлик ва солиқ органларининг 
солиқ тўловчилар билан ҳамкорлиги, адолатлилик, солиқ тизимининг 
ягоналиги, ошкоралик ва солиқ тўловчининг ҳақлиги презумпцияси 
принциплари. 
2-савол. Солиқ қонунчилигида лозим даражада эҳтиёткорлик 
нима? 
Жавоб: Солиқ муносабатларида солиқ тўловчилар контрагентларни 
танлаш чоғида уларнинг солиқ органларида солиқ тўловчилар сифатида 
ҳисобга қўйилганлигини, контрагентнинг ишбилармонлик обрўсини, ишлаб 
чиқариш базаси ва ходимлари мавжудлигини, молиявий ҳолатини, битим 
бўйича мажбуриятларни бажариш қобилиятини текшириб, лозим даражада 
эҳтиёткорлик қилиши шарт. 
3-савол. Солиқ ва йиғимларнинг турларини айтиб ўтинг. 
Жавоб: 
1) қўшилган қиймат солиғи; 
2) акциз солиғи; 
3) фойда солиғи; 
4) жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи; 
5) ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ; 
51) фойдали қазилмаларни қазиб олганлик учун махсус рента солиғи; 
6) сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ; 
7) мол-мулк солиғи; 
8) ер солиғи; 
9) ижтимоий солиқ. 
4-савол. Хуфёна иқтисодиёт деб нимага айтилади? 
Жавоб: Мамлакат ичида яратилган (қўшилган) қийматнинг солиққа 
тортилмай қолган ёки давлат томонидан назорат қилинмайдиган ва 
мамлакатнинг Ялпи ички маҳсулотида (расмий иқтисодиёт) акс этмай қолган 
қисми; 
фойдани камайтириб кўрсатиш/яшириш; 
корхоналар билан олди-берди ишларининг бухгалтерия ҳисоботларда 
акс этмаслиги; 
иш ҳақини “конверт” усулида бериш. 



5-савол. Солиқ тўловчининг вакили ким? 
Жавоб: Юридик шахс бўлган солиқ тўловчининг қонуний вакили деб 
ушбу юридик шахсга қонун ёки унинг таъсис ҳужжатлари асосида вакиллик 
қилишга ваколатли шахслар эътироф этилади. 
Жисмоний шахс бўлган солиқ тўловчининг қонуний вакили деб 
фуқаролик қонунчиликка мувофиқ унинг вакиллари сифатида фаолият олиб 
борадиган шахслар эътироф этилади. 

Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   250




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling