палатаси депутатларининг қанча овози талаб этилади?
Жавоб: Қонунчилик палатаси депутатлар умумий сонининг учдан икки
қисмидан иборат кўпчилик овози билан.
13-савол. Конституциянинг қайси қисмида Ўзбекистон халқи
инсонпарвар демократик-ҳуқуқий давлат барпо этишни кўзлаётгани
эътироф этилган?
Жавоб: Муқаддима.
14-савол. Фуқаро тўлиқ муомала лаёқатига неча ёшдан эга бўлади?
Жавоб: 18 ёшдан.
15-савол. Жисмоний шахсларга етказилган маънавий зарарни
ундириш қайси кодекс билан тартибга солинади?
Жавоб: Фуқаролик кодекси.
16-савол. Қайси давлат органлари Қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига
эга?
Жавоб:
1) Ўзбекистон Республикасининг Президенти;
2) ўз
давлат ҳокимиятининг олий вакиллик органи орқали
Қорақалпоғистон Республикаси;
3) Қонунчилик палатаси депутатлари;
4) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси;
5) Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди;
6) Ўзбекистон Республикаси Олий суди;
7) Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори.
17-савол. Норматив-ҳуқуқий хужжатга расмий шарх кандай
ҳолатларда берилади?
Жавоб: Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни расмий шарҳлаш норматив-
ҳуқуқий ҳужжатда ноаниқликлар топилган, у амалиётда нотўғри ёки
зиддиятли тарзда қўлланилган тақдирда амалга оширилади.
18-савол. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар кучга кириш муддати?
Жавоб: Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, агар ҳужжатларнинг ўзида
кечроқ муддат кўрсатилган бўлмаса, улар расмий эълон қилинган кундан
эътиборан кучга киради.
6
19-савол. Бош вазирга нисбатан ишончсизлик вотуми билдириш
ҳақидаги масала қаерда муҳокама қилинади?
Жавоб: Олий Мажлисда.
Do'stlaringiz bilan baham: |