27-савол. Қайси ҳолларда фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларни
тартибга солишда аналогия (ўхшашлик) қўлланилади?
Жавоб: Фуқаролик қонун ҳужжатларини ўхшашлик бўйича қўллаш.
Кўрсатиб ўтилган ҳолларда қонун ўхшашлигидан фойдаланиш мумкин
бўлмаса, тарафларнинг ҳуқуқ ва бурчлари фуқаролик қонун ҳужжатларининг
умумий негизлари ва мазмуни (ҳуқуқ ўхшашлиги)га ҳамда ҳалоллик, оқиллик
ва адолат талабларига амал қилган ҳолда белгиланади.
Фуқаролик ҳуқуқларини чеклайдиган ва жавобгарлик белгилайдиган
нормаларни ўхшашлик бўйича қўлланишга йўл қўйилмайди.
28-савол. Ўзбекистон
Республикасида қайси орган ҳалқаро
шартномалар ва битимларни ратификaция қилиш ҳуқуқига эга?
Жавоб: Олий Мажлис.
29-савол. Юридик шахс тушунчаси нима?
Жавоб: Ўз мулкида, хўжалик юритишида ёки оператив бошқарувида
алоҳида мол-мулкка эга бўлган ҳамда ўз мажбуриятлари юзасидан ушбу мол-
мулк билан жавоб берадиган, ўз номидан мулкий ёки шахсий номулкий
ҳуқуқларга эга бўла оладиган ва уларни амалга ошира оладиган,
мажбуриятларни бажара оладиган, судда даъвогар ва жавобгар бўла оладиган
ташкилот юридик шахс ҳисобланади. Юридик шахслар мустақил баланс ёки
сметага эга бўлишлари керак.
30-савол. Юридик шахснинг ҳуқуқ лаёқати?
Жавоб: Юридик шахснинг ҳуқуқ лаёқати у тузилган пайтдан бошлаб
вужудга келади ва уни тугатиш якунланган пайтдан эътиборан тугатилади.
Юридик шахснинг махсус ҳуқуқ лаёқати унинг устави, низоми ёки қонун
ҳужжатлари билан белгиланади. Юридик шахс қонунда рўйхати белгилаб
қўйилган айрим фаолият турлари билан фақат махсус рухсатнома (лицензия)
асосидагина шуғулланиши мумкин.
Юридик шахснинг ҳуқуқлари қонунда назар тутилган ҳолларда ва
тартибдагина чекланиши мумкин. Юридик шахснинг ҳуқуқларини чеклаш
ҳақидаги қарор устидан судга шикоят қилиниши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |