231
1257-савол. Солиқ имтиёзлари деб нима эътироф этилади?
Жавоб: Солиқ тўловчиларнинг айрим тоифаларига бошқа солиқ
тўловчиларга нисбатан солиқ тўғрисидаги қонунчиликда
назарда тутилган
афзалликлар, шу жумладан солиқни тўламаслик ёки уларни камроқ миқдорда
тўлаш имконияти солиқ имтиёзлари деб эътироф этилади.
1258-савол. Ваколатли органлар деб қайси органлар ҳисобланади?
Жавоб: Қуйидагилар ваколатли органлардир:
а) солиқ органлари — Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси,
Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспексияси,
Қорақалпоғистон
Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ
бошқармалари, шунингдек туманлар (шаҳарлар) давлат солиқ инспексиялари;
б) божхона органлари — Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона
қўмитаси, Давлат божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси,
вилоятлар, Тошкент шаҳри бўйича бошқармалари, “Тошкент — АЭРО”
махсус божхона
комплекси ва божхона постлари;
в) йиғимларни ундириш функциясини амалга оширувчи давлат
органлари ва ташкилотлар.
Do'stlaringiz bilan baham: