468-савол. Янги таҳрирдаги Солиқ кодексига асосан солиқ даври
учун бўнак тўловлар солиқ ҳисоботида бюджетга тўланиши лозим бўлган
суммадан 10% дан ортиқ миқдорга камайтирлганда, солиқ органлари
томонидан қандай чора кўрилади?
Жавоб: Солиқ органи жорий тўловларни солиқнинг ҳақиқий
суммасидан келиб чиқиб, пеня ҳисоблаган ҳолда қайтадан ҳисоблаб чиқади.
469-савол. Жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган
солиқни тўлаш муддатлари қачон?
Жавоб: 15 апрель, 15 октябрь
470-савол. Кимлар бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларига
тушумлар ҳисобини юритиши керак?
Жавоб: Давлат солиқ хизмати органлари, божхона органлари ҳамда
зиммасига солиқлар ва йиғимларни ундириш вазифаси юклатилган бошқа
давлат органлари ҳамда ташкилотлар.
471-савол. Пенянинг фоиз ставкаси қандай ҳисобланади?
Жавоб: Пенянинг фоиз ставкаси Ўзбекистон Республикаси Марказий
банкининг шу даврда амалда бўлган қайта молиялаш ставкасининг уч юздан
бирига тенг этиб қабул қилинади.
472-савол. Қишлоқ хўжалигида фойдаланаётган ер солиғини тўлаш
муддати қачон?
Жавоб: 1 сентябрь, 1 декабрь (1 сентябргача йиллик сумманинг 30%и, 1
декабргача қолган қисми)
473-савол. Акциз солиғини тўлаш муддати қачон?
Жавоб: ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10 санаси.
474-савол. Фойда солиғи бўйича ҳар ойлик бўнак тўловини ҳисоблаб
чиқариш ким томондан амалга оширилади?
Жавоб: Давлат солиқ хизмати органлари томонидан.
475-савол. Айланмадан олинадиган солиқни тўлаш мудати қачон?
Жавоб: Ҳисобот давридан кейинги ойнинг 15 кунидан кечиктирмай.
476-савол. Умумтартибда солиқ тўловчилар учун ер қаъридан
фойдаланганлик учун солиғини тўлаш мудати қачон?
Жавоб: ҳар ойда, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 20 санаси.
Do'stlaringiz bilan baham: |