Давлат солиқ хизмати органлари мансабдор


-савол: Солиқ кодексига асосан шахснинг қайси мурожаати


Download 1.71 Mb.
Pdf ko'rish
bet119/250
Sana24.12.2022
Hajmi1.71 Mb.
#1058686
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   250
Bog'liq
Аттестация саволлари 2022

544-савол: Солиқ кодексига асосан шахснинг қайси мурожаати 
шикоят деб эътироф этилади? 
Жавоб: Шахснинг солиқ органига унинг кучга кирган ва кучга 
кирмаган, норматив хусусиятга эга бўлмаган ҳужжатлари, унинг мансабдор 
шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилинган 
мурожаати, агар ушбу шахснинг фикрига кўра мазкур ҳужжатлар, ҳаракатлар 
ёки ҳаракатсизлик унинг ҳуқуқларини бузса, шикоят деб эътироф этилади. 


118 
545-cавол: 2020 йилдан Солиқ низоларини судгача ҳал қилишнинг 
қандай мажбурий тартиби жорий этилди? 
Жавоб: Солиқ органининг сайёр солиқ текширувлари ва солиқ аудити 
натижалари бўйича қабул қилган қарорлари устидан суд тартибида шикоят 
қилиш фақат юқори турувчи солиқ органига шикоят қилинганидан кейингина 
мумкин бўлади. Бу қоида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ 
қўмитасининг қарори устидан шикоят қилишга нисбатан татбиқ этилмайди. 
546-cавол: Солиқ органига шикоят берган шахс шикоятни 
чақиртириб олиш мумкинми? 
Жавоб: Шикоят берган шахс шикоят бўйича қарор қабул қилинишига 
қадар уни кўриб чиқаётган солиқ органига ёзма ариза юбориш йўли билан 
шикоятни тўлиқ ёки қисман чақириб олиши мумкин. 
547-cавол: Шикоятни чақириб олиш аризачига қандай ҳуқуқий 
оқибатни келтириб чиқаради? 
Жавоб: Шикоятни чақириб олиш уни берган шахсни ўша асосларда 
шикоят билан такроран мурожаат қилиш ҳуқуқидан маҳрум этади. 
548-cавол: 
Юқори турувчи солиқ органига сайёр солиқ 
текширувлари ва солиқ аудити натижалари бўйича қабул қилинган 
қарорлари устидан шикоятлар қандай тартибда тақдим этилади? 
Жавоб: Сайёр солиқ текширувлари ва солиқ аудити натижалари бўйича 
қабул қилинган қарорлари устидан шикоят юқори турувчи солиқ органига 
қарорлари устидан шикоят қилинаётган солиқ органи орқали берилади. 

Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   250




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling